Jump to content

Зигота

From Vikipediya
одам зиготаси

Зигота (қадимги юнонча: ζυγωτός - зиготос — биргаликда қўшилган) — ҳар хил жинсли гаметаларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган ҳужайра; уруғланган тухум. "Зигота" тушунчасини фанга немис ботаниги Э. Страсбургер (1844—1912) киритган. Зиготанинг вужудга келиши қўш уруғланиш билан боғлиқ. Ўсимликларда чанг найи орқали муртак халтасига кирган икки сперманинг бири тухумҳужайрани, иккинчиси эса муртак халтасининг марказий ҳужайрасини уруғлантиради. Зиготадан кейинчалик муртак, уруғланган марказий хужайрадан эса эндосперм ривожланади. Гаплоид икки ҳужайра қўшилганида Зиготада ўша тур учун хос бўлган хромосомаларнинг диплоид тўплами (2 я) (бири оналик, бири оталик хромосомалари тўплами) пайдо бўлади. Айрим ўсимликлар (мас, баъзи сув ўтлари ва замбуруғлар) ва ҳайвонларда (мас, колонияли бир ҳужайралилар, бўшли_қичлилар) Зиготақалин пўст билан ўралиб ноқулай шароитни ўтказади. Зигота орқали авлодлар ўртасидаги боғланиш таъминланади.[1]

Яна қ.[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил