Jump to content

Пиво

From Vikipediya

Пиво энг қадимий[1][2][3] ва энг оммавий[4] алкоголли ичимлик бўлиб, крахмалли маҳсулотлар — солод, ғалла, маккажўхори, гуруч кабиларни ачитиб тайёрланади. Бошқа кам тарқалган пиво турлари картошка (Бразилияда) ёки агава (Мексикада) тайёрланади.

Пиво кучсиз алкоголли, таъми тахирроқ, кўпикланувчи, хушбўй, чанқовбости ичимлик. Ўрта асрлардаёқ Европанинг қатор мамлакатларида (айниқса, Германия ва Чехословакияда) кўп тайёрланган. Кейинчалик саноат усулида махсус пиво заводларида ишлаб чиқарилган. Пиво 19-аср 2ярмида Россия Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин Ўзбекистонда ҳам тарқалди.

Пиво тайёрлаш учун ундирилган арпадан тайёрланган суюклик (солод)га қулмоқ (хмел) ва сув қўшиб спиртли биж-ғитилади. Пивонинг айрим навларини тайёрлашда арпа солоди қисман гуруч, маккажўхори ёки арпа уни, шунингдек, шакар билан алмаштирилади.

Солод тайёрлаш учун арпа тозаланади, намлаб ундирилади, унган арпа майсалари қуритилади. Қуритилган майсалар майдаланиб, сув билан аралаштирилади. Муайян ҳароратда сувли аралашмада ферментация жараёнларида солоддаги крахмал шакарга айланади, шакарланиш тугагандан кейин аралашма сузилади ва тиниқ сусло (атала)га хмел қўшиб қайнатилади. Натижада атала тиниқлашади ва хушбўйликка эга бўлади. Кейин сусло қулмоқдан тозаланади ва махсус тиндиргичларда совитилади. Сусло махсус пиво бижғитиш аппаратларида пиво ачитқи (дрожжи)ларининг махсус ирқи билан 5—9° да 7—8 сутка давомида (пиво навига қараб) бижғитилиб етиштирилади (спирт ва карбонат ангидрид гази ҳосил бўлади).

Бижғиган ёки ёш пиво тўлиқ етилиши учун махсус катта сиғимли идишларга қуйилади. Идишларда тўлиқ етилиши ва газдан тозаланиш 0—2° да 21—90 кун давом этади. Пиво тайёрлашнинг узлуксиз ва жадаллаштирилган технологиялари ҳам қўлланади. Етилган пиво қайта сузилади ва бутилкаларга қуйилади.

пиво таркибида, навларига қараб, 4—10 % енгил ўзлаштирилувчи озиқ моддалар, асосан, углеводлар, кам миқдорда аминокислоталар бор. Пивода 11—12 % алкогол, 0,3—0,4 % карбонат ангидрид гази, қулмоқнинг аччиқ ва ошловчи моддалари қолдиғи, органик кислоталар мавжуд. 1 л пивода 400 дан 800 гача ккал бор. Пиво хом ашёнинг миқдори ва таркибига, бижғиш даврининг давомийлигига кўра ҳар хил (оч ва тўқ) рангли бўлади, навларга ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси пиво ва алкоголсиз ичимликлар саноати тармо-ғида 16 та йирик корхона (Тошкент, Фарғона, Қўқон, Андижон, Гулистон,Самарқанд, Наманган, Бухоро ва бошқа шаҳарларда), шунингдек, матлубот жамиятларига қарашли заводлар ва сехларида пиво ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда „Олмалиқ“, „Қибрай“ пиволари машҳур.[5]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ричард Рудглей. Тҳе Алчемй оф Cултуре: Интохиcанц ин Соcиэтй. Лондон: Бритиш Мусеум Пресс, 1993. ИСБН 978-0714117362. 
  2. Жоҳн П Арнолд. Оригин анд Ҳисторй оф Беэр анд Бреwинг: Фром Преҳисториc Тимес то тҳе Бегиннинг оф Бреwинг Сcиэнcе анд Течнологй. Cлевеланд, Оҳио: Репринт Эдитион бй БеэрБоокс, 2005. ИСБН 978-0-9662084-1-2. 
  3. Бен МcФарланд. Wорлд'с Бест Беэрс: Оне Тҳоусанд Cрафт Бреwс фром Cаск то Гласс. Стерлинг Публишинг Cомпанй, Инc., 2009 — 10 бет. ИСБН 978-1-4027-6694-7. 
  4. Жаҳон бўйича пиво ишлаб чиқариш кўрсатгичлари
  5. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил