Jump to content

Михаил Шолохов

From Vikipediya
Михаил Шолохов
Таваллуди 11 (24) май 1905[1]
Вафоти 21-феврал 1984[1]
Ижод қилган тиллари Рус тили[1]
Фуқаролиги Россия Империяси ва СССР

Михаил Александрович Шолохов [1905.11(24).5 — ҳозирги Ростов вилояти Вёшенская станица Кружилин хутори — 1984.21.2)] — рус ёзувчиси. Академик (1939), Меҳнат Қаҳрамони (1967). Фуқаролар урушида иштирок этган. 1922-йилда Москвага келиб, "қора" меҳнат орқасида қун кечирган. Сўнг "Ёш гвардия" адабий гуруҳига қатнашиб, дастлаб "Юношеская правда", "Комсомолия" газеталари, "Прожектор", "Смена", "Огонёк" ва бошқалар журнал ларда дастлабки ҳикояларини эълон қилган (1924—26). Кейинчалик бу асарлар шаҳрининг "Дон ҳикоялари" ва "Ложувард биёбон" (1926) тўпламларига кирган. Дон дарёси бўйларида шафқациз тўқнашув ва курашлар билан кечган фуқаролар уруши — Шолохов ижодининг бош мавзуи ("Тирранча", "Чўпон", 1925; "Хундор душман", 1926 ва бошқалар). Шолохов 1928-йилда Донга, Вёшенская станицага кўчиб бориб, фуқаролар уруши мавзуига бағишланган "Тинч оқар Дон" (1—4китоблар, 1928—40) романини ёзган ва унда икки олам ўртасидаги шафқациз курашни барча тафсилотлари билан тасвирлаган. Асарда айрим кишилар ёки гуруҳларнинг манфаатлари тақозоси билан бошланган уруш ва инқилоблар халқ ҳаётини издан чиқаради, унга фақат жабрситам келтиради, деган ғоя илгари сурилган. "Очилган қўриқ" (1—2-китоблар, 1932—60) романида рус қишлоғининг 30-йиллардаги ҳаёти ўзининг барча зиддиятли томонлари билан тасвир этилган. Романнинг 1-китобида Гремячий қишлоғида жамоа хўжалигининг ташкил топиш тарихи Давидов — Нагулнов, Давидов — Островнов, Нагулнов — Разметнёв ва бошқалар асосий қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари, иккинчи томондан, Дон казакларининг совет давлата, олиб бораётган жамоалаштириш сиёсатига муносабатини тасвирлаш орқали ҳаққоний ёритилган. Шолохов "Тинч оқар Дон" да ҳам, бу асарда ҳам Дон казакларининг совет даврида кечган машаққатли ҳаётини, даврнинг ўта мураккаб ва зиддиятли томонларини, шунингдек, қаҳрамонлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва кескин курашни, улар руҳиятида рўй берган ўзгаришларни рўйрост тасвирлаган. Романнинг рус адабиётида социалистик реализм узилкесил қарор топган даврда ёзилган 2-китобида Шолохов жамоа хўжалигидаги ижтимоий масалалардан кўра, маънавий ва руҳий масалалар тасвирига кўпроқ эътибор берган.

Шолохов Иккинчи жаҳон уруши йилларида "Правда" газетанинг ҳарбий мухбири бўлган. Халқ ва армиянинг уруш йилларида чеккан уқубатлари, матонати ва жасоратини ўз кўзи билан кўрган. Шолохов сўнгги йирик асари — "Улар Ватан учун жанг қиддилар" романини ёза бошлади. Дастлабки саҳифалари 1943—44 йилларда "Правда" ва "Красная звезда" газеталарида босила бошлаган бу романини Шолохов 1960-йилда тугатган. Мазкур роман (К.Симоновнинг "Тириклар ва ўликлар" эпопеяси билан бирга) уруш ҳақидаги ҳақиқат илк бор тўла юзага чиққан асардир. шаҳрининг сўнгги асарларидан бири — "Инсон тақдири" (1957) ҳикоясида уруш даҳшатларини бошидан кечирган кишининг бой ва гўзал руҳий олами катта маҳорат билан ифодаланган.

Шолохов ижоди қардош халқлар, шу жумладан, ўзбек адабиётида реалистик тасвир методининг қарор топишига сезиларли таъсир кўрсатган. шаҳрининг роман ва ҳикоялари асосида кўплаб театр ва кино асарлари яратилган. шаҳрининг қарийб барча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Нобел мукофоти лауреати (1965)[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 (унспеcифиэд титле)
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил