Jump to content

1997

From Vikipediya

1997-йил — „Инсон манфаатлари йили“ 3-январ. 1-октябр „Ўқитувчи ва мураббийлар куни“ деб белгиланди.

Минг йилликлар: 2-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:

Ўзбекистон

[edit | edit source]
  • 4-январ — „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фукаро авиацияси ходими“ фахрий унвони таъсис этилди.
  • 7-январ — Иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида „Умид“ жамғармаси ташкил этилди.
  • 17-январ — „Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси“ халқаро жамоат ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси тузилди.
  • 23-январ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш тўғрисида“ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра халқ ҳунармандчилиги, тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди.
  • 10-феврал — Ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган „Ҳамшира“ журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 21-феврал — „Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида“ қарор қабул қилинди.
  • 21-феврал — Мукаррама Турғунбоева номидаги „Ўзбекрақс“ миллий рақс бирлашмаси ташкил этилди.
  • 25-феврал — „Ўзагросуғурта“ Давлат суғурта компанияси ташкил этилди.
  • 27-феврал — „Жаҳон адабиёти“ журнали ташкил этилди.
  • 12-март — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
  • 14-март — „Кафолат“ давлат-аксиядорлик суғурта компанияси ташкил топди.
  • 20-март — Тошкент зарбхонаси ишга туширилди.
  • Март — Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ташкил этилган „ЎзДЕУ тўқимачилик“ қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотини берди.
  • Март — Тошкентда ёш олимлар ва талабаларнинг 3-Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди.
  • 3-апрел — Тошкентда „Пахтакор“ футбол жамоаси ташкил этилгани ва шу ном билан аталган стадион ишга тушганлигининг 40 йиллигига бағишланган спорт байрами бўлиб ўтди.
  • 24-25-апрел — Тошкентда 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 8-сессиясида „Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) тўғрисида“, „Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида“, „Оммавий ахборот воситалари тўғрисида“, „Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида“ги қонунлар; Солиқ кодекси, жиноят-ижроия кодекси қабул қилинди.
  • 8-май — Тошкентда „Давлат, оила ва тарбия муаммолари“ мавзуида республика конференсияси бўлиб ўтди.
  • 15-май — Тошкентда халқаро аксиядорлик-тижорат „ЎзДЕУбанк“ очилди.
  • 15-май — Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамияти кенгаши таъсис этилди.
  • 21—23-май — Тошкентда „Нефт ва газ—97“ биринчи Ўзбекистон халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 30 дан зиёд мамлакат вакиллари қатнашди.
  • 10-июн — Тошкентда Ўзбекистон Миллий реабилитация маркази очилди.
  • 13-июн — Чирчиқса „Кибо — болалар поябзали“ Ўзбекистон — Германия корхонасининг очилиш маросими бўлди.
  • 18-июн — Оролни қутқариш халқаро жамғармаси тузилди.
  • 19-июн — Тошкентда Озарбайжон элчихонаси очилди.
  • 26-июн — Тошкент вилоятининг Қибрай туманида „Ташфарм Американ Интернейшнл“ Ўзбекистон — АҚСҲ қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 27-июн — „Ижтимоий фикр“ жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тузилди.
  • Июн — Тошкентда „Ҳунарманд“ халқ ҳунармандлари уюшмаси ташкил этилди.
  • Июн — Қарши шаҳрида „Қашқадарётелеком“ Ўзбекистон — Индонезия қўшма корхонаси фаолият бошлади.
  • 14-июл — Қашқадарё „Кўкдумалоқ“ компрессор стансияси фойдаланишга топширилди.
  • 22-июл — „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони таъсис этилди (2003-йил 4-августда унинг Низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди).
  • 23-июл — Ўзбекистонда футболни ривожлантириш жамғармаси тузилди.
  • Июл — Жиззахда акрил толаси ишлаб чиқарадиган фабрика ишга туширилди.
  • 26-август-1-сентябр — Самаркандда 1-халқаро „Шарқ тароналари“ фестивали бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди.
  • 22-август — Қоровулбозорда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 1-навбати ишга туширилди.
  • 27-август — „Ҳуқуқ“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 29-август — Тошкентда 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9-сессиясида „Таълим тўғрисида“ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди.
  • 8-сентябр — Самарқандда музқаймоқ, пишлоқ, сариёғ, қаймоқ ишлаб чиқарадиган „Браво-сут“ янги қўшма корхона ишга тушди.
  • 10-сентябр — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси „Тасвирий ойина“ ижодий уюшмасининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
  • 12-сентябр — Ўзбекистон Судялари ассоциацияси ташкил этилди.
  • 15-16-сентябр — Тошкентда „Марказий Осиё — ядро қуролларидан холи зона“ мавзусида халкаро конференсия ўтказилди.
  • 17-сентябр — Тошкентда „Амир Темур ва темурийлар даврида Марказий Осиё ва Европа“ мавзуидаги халқаро илмий конференсия очилди. Ушбу конференсия Шаҳрисабзда ўз ишини давом эттирди.
  • Сентябр — Тошкентдаги „Фотон“ аксиядорлик бирлашмасида „СОНЙ“ рангли телевизорлари ишлаб чиқарила бошланди.
  • 15-октябр — Ўзбекистон Бадиий Академияси махсус жамғармаси тузилди.
  • Октабр — Андижонда „Тожметалл“ аксиядорлик жамияти ташкил этилди.
  • Октабр — Тошкентда Марказий Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкининг шўъба банки очилди.
  • 4-ноябр — „Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури“ эълон қилинди.
  • 4-ноябр — Ўзбекистон УНЕСКО Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди.
  • 11-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида“ги фармони эълон қилинди.
  • 27-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Аҳмад алФарғоний таваллудининг 1200-йиллигини нишонлаш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 28-ноябр — Атоқли шоир, озодлик куйчиси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллиги нишонланди.
  • 23-декабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигини нишонлаш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
  • 25—26-декабр — 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 10-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинди.
  • Декабр — Ангрендаги „Ўзбекрезинатехника“ ишлаб чиқариш бирлашмаси Сифат ва мукаммаллик бўйича халқаро жамғарманинг „Олтин юлдузи“ мукофотига сазовор бўлди.
  • Декабр — Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти Т. Н. Қори-Ниёзий туғилган кунининг 100 йиллигига бағишланган илмий сессия бўлди.
  • Декабр — Тошкентда академик Юнус Ражабий таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
  • 1997 — Юқори сифатли сурков мойлари ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон — АҚСҲ „Ўз-Тексако“ қўшма корхонаси ташкил этилди.
  • 1997 — Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси (ассоциацияси) таъсис этилди.
  • 1997 — Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси илмий тадқиқот институти ташкил этилди.
  • 1997 — „CОСCОМ“ Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси, Кореянинг „Даэwоо Унител“ қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 1997 — Хоразм вилоятидаги Гурлан шаҳрида енгил саноат корхонаси — „Гурлантекс“ аксиядорлик жамияти ишга тушди.
  • 1997 — Миллий рассомлик вадизайн институти ташкил этилди. 1997 — Ўзбекистон амалий санъат асарлари доимий кўргазмаси (1960—97) Ўзбекистон Республикаси амалий санъат музейи деб аталди (музей сифатида дастлаб 1937-йил ташкил этилган).
  • 1997 — „Файз“ холдинг компанияси ташкил этилди.

Воқеалар

[edit | edit source]

Туғилган

[edit | edit source]

Вафот этган

[edit | edit source]


Бу мақола русча ёзилган.

нотҳумб

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.


Нобел мукофоти лауреатлари

[edit | edit source]
  • Физика — Стевен Чу, Cлауде Cоҳен-Танноуджи ва Wиллиам Д. Пҳиллипс
  • Кимё — Паул Д. Боер, Жоҳн Э. Wалкер ва Женс C. Скоу
  • Физиология ва тиббиёт — Станлей Прусинер
  • Иқтисодиёт — Роберт C. Мертон ва Мйрон Счолес
  • Адабиёт — Дарио Фо
  • Тинчлик — „Интернатионал Cампаигн то Бан Ландминес“ ва Жодй Wиллиамс