Jump to content

Орқа мия

From Vikipediya
Revision as of 13:19, 7 February 2022 by 185.163.27.13 (talk)
Орқа мия

Орқа мия (сариқ) мияни бутун танадаги нервлар билан боғлайди.
Лотинча номи Медулла спиналис
нинг қисми Марказий нерв системаси
Артерия Спинал артерия
Вена Спинал вена

__________________________ҲАКИМОВ АБДУРАСҲИД___________________ Орқа мия (лот. медулла спиналис) нерв тўқимасидан тузилган узун, нозик, найсимон тузилма бўлиб, мия устунидаги узунчоқ миядан умуртқа поғонасининг бел соҳасигача давом этади. У мия суюқлигини сақловчи умуртқа поғонасининг марказий каналини қамраб олади. Мия ва орқа мия биргаликда марказий нерв системаси (МНС)ни ташкил қилади. Одамларда, орқа мия энса суягида бошланади, катта тешикдан ўтиб бўйин умуртқалари бошланишида орқа мия каналига киради. Орқа мия пастга қараб биринчи ва иккинчи бел умуртқалари оралиғигача кенгайиб боради ва шу ерда тугайди. Ўраб турувчи суякли умуртқа поғонаси нисбатан қисқа орқа мияни ҳимоя қилиб туради. У эркакларда таҳминан 45 см ва аёлларда таҳминан 43 см узунликда. Орқа миянинг диаметри бўйин ва бел соҳаларидаги 13 мм дан, кўкрак соҳасидаги 6,4 мм гача ўзгариб туради.

Орқа мия нерв сигналларини ҳаракатлантирувчи пўстлоқдан танага ва сезувчи нейронларнинг афферент толаларидан сезувчи пўстлоққа ўтказиш вазифасини бажаради. У шунингдек кўплаб рефлехлар учун координацияловчи марказ ва рефлексларни мустақил бошқара олувчи рефлех ёйлари сақлайди.[1] У яна марказий паттерн генераторлари номи билан ма’лум бўлган нерв ҳалқаларини ҳосил қилувчи спинал интернейронлар гуруҳларининг жойлашган жойи ҳамдир. Бу ҳалқалар юриш каби ритмик ҳаракатлар бошқарилуви учун жавобгар.[2].

Тузилиши

Орқа мия сегметнларини кўрсатувчи диаграмма

Орқа мия мия ва периферик нерв системасини боғлаб турувчи асосий йўл.[3][4] Уни ҳимоя қилиб турувчи умуртқа поғонасидан анчагина қисқа бўлган одам орқа мияси мия устунида ҳосил бўлади, катта тешик орқали ўтади ва филум терминале номи билан ма’лум фиброз кенгаймада тугашидан олдин, иккинчи бел умуртқаси яқинида cонус медулларис орқали давом этади.

У эркакларда таҳминан 45 см ва аёлларда таҳминан 43 см узунликка эга, овалсимон шаклда ва бўйин ва бел соҳаларида кенгайган. Бўйин кенгаймаси, C5 дан Т1 гача чўзилган бўлиб, қўллар ва танадан сезги импулслари оладиган ва ҳаракат импулслари юбориладиган соҳадир. Бел кенгаймаси, Л1 ва С3 орасида жойлашган ва қўлдан ташқари сезги импулсларини қабул қиладиган ва оёқларга ҳаракат импулсларини юборадиган соҳадир.

Орқа мия узунчоқ мия каудал қисмининг давоми бўлиб, калла суяги асосидан тананинг биринчи бел умуртқасигача боради. У катталарда умуртқа поғонасининг тўлиқ узунлиги бўйлаб давом этмайди. У бир жуфтдан сезувчи илдиз ва бир жуфтдан ҳаракатлантирувчи илдизга эга 31 сегментдан иборат. Нерв илдизлари кейин билатерал симметрик жуфт орқа мия нервларига бирлашади. Периферик нерв системаси шу илдизлар, нервлар ва ганглия (тугун)лардан иборат.

Орқа илдизлар афферент тутамлари бўлиб, тери, мускуллар ва мия билан боғлиқ ички органлардан сезги импулсларини қабул қилади. Илдизлар мос нейрон ҳужайра таналаридан ташкил топган орқа илдиз ганглияларида тугайди. Олдинги илдизлар эфферент толалардан иборат ва ҳаракатлантирувчи нейронларнинг орқа мия олдинги кулранг шохларидан топиладиган ҳужайра таналаридан чиқади.

Орқа мия (ва мия) канални ўраб турувчи мия пардалари (лот. менингес) деб аталувчи уч қават тўқима ёки мембраналар томонидан ҳимоя қилинади. Қаттиқ парда энг ташқи қават ва қаттиқ ҳимоя қопламини ҳосил қилади. Қаттиқ парда ва атрофдаги умуртқа суяклари орасидаги бўшлиқ эпидурал бўшлиқ деб аталади. Эпидурал бўшлиқ ёғ тўқимаси билан тўлган ва у ўзида қон томирлар тизимини сақлайди. Тўрсимон парда, ўрта ҳимоя қавати, очиқ, ўргимчак тўри каби кўриниши туфайли шундай номланган. Тўрсимон ва остида ётувчи юмшоқ парда орасидаги бўшлиқ субарахноид бўшлиқ деб аталади. Субарахноид бўшлиқда мия суюқлиги бўлади, уни люмбал пунксия муолажаси орқали текшириш мумкин. Нафис юмшоқ парда, энг ички ҳимоя қатламидир ва орқа мия юзаси билан зич боғланган. Орқа мия қаттиқ пардага бирикувчи тишсимон бойламлар орқали стабилизация қилинади ва бу бойламлар юмшоқ пардадан латерал, орқа ва олдинги илдизлари орасидан чиқади. Дурал қопча иккинчи думғаза умуртқаси соҳасида тугайди.

Кўндаланг кесимда, орқа миянинг периферик қисми сезувчи ва ҳаракатлантирувчи аксонлардан иборат нейронал оқ модда трактларини сақлайди. Бу периферик соҳадан ичкарида кулранг модда жойлашган ва унга капалак шаклини берувчи учта кулранг устунлар бўйлаб жойлашган нерв ҳужайралари таналаридан иборат. Бу марказий соҳа тўртинчи қоринчанинг давоми бўлган марказий канални ўраб туради ва унда мия суюқлиги бўлади.

Орқа мия кўндаланг кесимда эллипс шаклида, дорсолатерал қисилган. Иккита машҳур ўйиқлар ёки эгатлар унинг узунлиги бўйлаб кетган. орқа ўрта эгат (лот. сулcус медианус постериор) орқа томодаги ва олдинги ўрта эгат (лот. сулcус медианус антериор) олдинги томондаги эгатлардир.

Орқа мия сегментлари

Одам орқа мияси сегментларга бўлинган бўлиб, у ерда орқа мия нервлари жуфтлари (аралаш; сезувчи ва ҳаракатлантирувчи) ҳосил бўлади. Олтитадан саккизтагача ҳаракатлантирувчи нерв илдизчалари ўнг ва чап томондан вентролатерал эгатлардан чиқиб, жуда тартибли жойлашган. Нерв илдизчалари бирлашиб нерв илдизларини ҳосил қилади. Шунга ўхшаш, ўнг ва чап дорсолатерал эгатлардан чиқувчи сезувчи нерв илдизчалари сезувчи нерв илдизларини ҳосил қилади. Олдинги (вентрал) (ҳаракатлантирувчи) ва орқа (дорсал) (сезувчи) илдизлари бирлашиб орқа миянинг ҳар томонида биттадан орқа мия нервларини (аралаш; сезувчи ва ҳаракатлантирувчи) ҳосил қилади. Орқа мия нервлари, C1 ва C2 дан ташқари, умуртқалараро тешик ичида ҳосил бўлади. Бу илдизчалар марказий ва периферик нерв системаларини ажратиб турувчи демаркацияни ҳосил қилади.

Умуртқа сексияси модели.
Одам умуртқаси ва орқа мияси сегментлари модели, орқа миядан (кўринмаган) латерал чиққан нерв илдизларини кўриш мумкин.

Кулранг устун, (уч кулранг устунлар соҳалари каби) орқа мия марказида, капалак шаклида ва интернейронлар, ҳаракатлантирувчи нейронлар, нейроглия ҳужайралари таналари ва миелинланмаган аксонлардан иборат. Олдинги ва орқа кулранг устун кулранг модда проексиялари ҳисобланади ва орқа мия шохлари сифатида ма’шҳур. Кулранг устунлар ва кулранг коммиссура биргаликда "кулранг Ҳ"ни ҳосил қилади.

Оқ модда кулранг моддадан ташқари томонда жойлашган ва деярли тўлиқ ҳаракатлантирувчи ва сезувчи миелинланган аксонлардан иборат. Оқ модда "устунлари" орқа мия бўйлаб пастга ёки юқорига информация ташийди.

Орқа мия аслида cонус медулларис деб аталувчи соҳада тугайди, лекин юмшоқ парда филум терминале деб аталувчи кенгайма сифатида давом этади, натижада орқа мия дум (лот. cоccйх)гача боради. Cауда эқуина ("от думи") cонус медулларисдан пастга, умуртқа поғонаси бўйлаб думгача тушувчи нервлар тўплами. Cауда эқуина ҳосил бўлишига сабаб орқа мия таҳминан тўрт ёшда ўсишдан тўхтайди, умуртқа поғонаси бўлса вояга етгунгача узайишда давом этади. Бу думғаза спинал нервларини юқориги бел соҳасида пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Марказий нерв ситемаси (МНС)да нерв ҳужайра таналари ядролар деб аталувчи функсионал кластерлар ҳолатида бўлади. МНСдаги аксонлар трактларга гуруҳланади.

Одам орқа миясида 31 та сегмент мавжуд:

  • 8 бўйин сегментлари 8 жуфт бўйин нервларини ҳосил қилади (C1 спинал нервлар катта тешик ва C1 умуртқа орасидан чиқади; C2 нервлар C1 умуртқа орқа равоғи ва C2 нинг ламинаси орасидан чиқади; C3–C8 спинал нервлар умуртқалараро тешикдан, тегишли умуртқанинг юқорисидан чиқади, C8 жуфтидан ташқари, у C7 ва Т1 умуртқалар орасидан чиқади)
  • 12 кўкрак сегментлари 12 жуфт кўкрак нервларини ҳосил қилади
  • 5 бел сегментлари 5 жуфт бел нервларини ҳосил қилади
  • 5 думғаза сегментлари 5 жуфт думғаза нервларини ҳосил қилади
  • 1 дум сегменти
Ба’зи турлардаги орқа мия сегментлари [5]
Турлар Бўйин Кўкрак Бел Думғаза Дум Умумий
Ит 8 13 7 3 5 36
Мушук 8 13 7 3 5 36
Сигир 8 13 6 5 5 37
От 8 18 6 5 5 42
Чўчқа 8 15/14 6/7 4 5 38
Одам 8 12 5 5 1 31
Сичқон[6] 8 13 6 4 3 35

Ҳомилада умуртқа сегментлари орқа мия сегментлари билан мос келади. Аммо, умуртқа поғонаси орқа мияга нисбатан узунроқ ўсгани сабабли, вояга етганларда орқа мия сегментлари умуртқа сегментларига тўғри келмайди, хусусан пастки орқа мияда. Масалан, бел ва думғаза орқа мия сегментлари Т9 ва Л2 умуртқалари соҳасида жойлашган ва орқа мия таҳминан Л1/Л2 умуртқа соҳасида cонус медулларис деб аталувчи тузилмани ҳосил қилиб тугайди.

Гарчи орқа мия ҳужайра таналари таҳминан Л1/Л2 умуртқа соҳасида тугасада, ҳар бир сегментнинг орқа мия нервлари мос умуртқа соҳасидан чиқади. Пастки орқа мия учун бу шуни англатадики, улар ўз илдизларидан бирмунча пастроқда умуртқа поғонасидан чиқади. Бу нервлар илдизларидан чиқиш нуқталаригача борар экан, пастки сегментлар от думи деб аталувчи тутамни ҳосил қилади.

Орқа мияда иккита кенгайма мавжуд:

  • Бўйин кенгаймаси – қўлни иннервация қилувчи елка чигали нервларига тўғри келади. У таҳминан C4дан Т1гача бўИган орқа мия сегментларини ўз ичига олади. Кенгайманинг умуртқа поғонасидаги ўрни ҳам деярли бир хил (C4дан Т1гача).
  • Бел кенгаймаси – оёқларни иннервация қилувчи бел-думғаза чигалига тўғри келади. У Л2дан С3гаcаҳ орқа мия сегментларидан иборат ва Т9дан Т12гача умуртқа соҳаларида жойлашади.

Ривожланиши

Беш ҳафталик эмбрион ўрта кесимида орқа мия кўринган
3 ойлик ҳомила ўрта кесимида орқа мия кўринган

Орқа мия ривожланиш давомида нерв найчасининг бир қисмидан ҳосил бўлади. Орқа мия нерв найчасидан ажралишининг тўрт босқичи мавжуд: нерв пластинкаси, нерв чуқурчаси, нерв найчаси ва орқа мия. Нейрал дифференсиация найчанинг орқа мия қисмида кечади.[7] Нерв найчаси ривожланишни бошлар экан, нотохорд Сониc ҳедгеҳог ёки СҲҲҲ деб аталувчи факторни секрет қилишни бошлайди. Натижада, пол пластинкаси ҳам СҲҲ секрециясини бошлайди ва бу базал пластинканинг ҳаракатлантирувчи нейронларга ривожланишига сабаб бўлади. Нерв найчаси етилиши давомида, унинг латерал деворлари қалинлашади ва чегараловчи эгат деб аталувчи бўйлама эгатни ҳосил қилади. Бу олдинги ва орқа томонларда узунлигини кенгайтиради.[8] Шу орада, устки эктодерма суяк морфогенетик оқсили (СМО)ни секреция қилади. Бу том пластинкадан СМО секрецияси бошланишига сабаб бўлади, у бўлса қаноцимон пластинканинг сезувчи нейронларга ривожланишига сабаб бўади. СМО ва СҲҲ каби морфогенларнинг қарама-қарши градиентлари дорсал вентрал ўқ бўйлаб бўлинаётган ҳужайраларнинг турли доменларини ҳосил қилади.[9] Орқа илдиз ганглий нейронлари нейрал тож прогениторларидан дифференсиация бўлади. Орқа ва олдинги устун ҳужайралари пролиферация бўлар экан, нерв найчаси бўшлиғИ тораяди ва орқа миянинг кичик марказий каналини ҳосил қилади.[10] Қаноцимон пластинка ва базал пластинка чегараловчи эгат орқали ажралган. Қўшимчасига, пол пластинка нетринларни ҳам ажратади. Нетринлар қаноцимон пластинкадаги оғриқ ва ҳарорат сезувчи нейронларнинг олдинги оқ коммиссура бўйлаб кесиштирувчи хемоатрактантлар сифатида та’сир қилади, бу ердан улар кейин тҳаламусга қараб кўтарилади. Каудал нейропораларнинг ёпилиши ва хороид чигал тўқимасини сақловчи мия қоринчалари шаклланишидан кейин каудал орқа миянинг марказий канали мия суюқлиги билан тўлади.

Виктор Ҳамбургер ва Рита Леви-Монталcинининг жўжа эмбрионлари устидаги илк топилмалари анча кейинги изланишларда ўз тасдиғини топди, бу нейронал ҳужайраларнинг программалаштирилган ҳужайра ўлими ёрдамида олиб ташланиши нерв системасининг тўғри ривожланишида аҳамиятга эга.[11]

Умуман олганда, спонтан эмбрёнал фаоллик нейрон ва мускул ривожланишида рол ўйнайди, лекин спинал нейронлар ўртасида боғланишларнинг ички ҳосил бўлишида иштирок этмайди.

Қон билан та’минланиши

Орқа мия узунлиги бўйича давом этувчи, миядан чиқадиган уч артерия ва умуртқа поғонаси ён томонларидан кирувчи кўплаб артериялар ёрдамида қон билан та’минланади. Уч бўйлама артериялар: олдинги спинал артерия, ва ўнг ва чап орқа спинал артериялар.[12] Улар субарахноид бўшлиқда жойлашади ва орқа мия тармоқлар беради. Улар олдинги ва орқа сегментал медулляр артериялар орқали анастомозлар ҳосил қилади, улар орқа мия бўйлаб турли нуқталардан киради.[12] Бу артериялар орқали оқувчи қон, орқа серебрал сиркуляциядан чиқади, аслида, орқа миянинг бўйин сегментларидан пастини та’минлаш учун етарли эмас.

Орқа миянинг бўйин соҳасидан пастни асосий артериал қон билан та’минлаш радиал жойлашган орқа ва олдинги радикуляр артериялар орқали амалга оширилади, улар олдинги ва орқа нерв илдизлари билан бирга орқа мияга киради, лекин учта бўйлама артерияларнинг биронтаси билан тўғридан-тўғри бирикмайди.[12] Бу қовурғалараро ва бел радикуляр артериялар аортадан чиқади, асосий анастомозларни ҳосил қилади ва орқа мияни қон билан та’минлайди. Одамларда олдинги радикуляр артерияларнинг энг йириги Адамкиэwиcз артерияси ёки олдинги радикулярис магна деб аталади ва одатда Л1 ва Л2 орасидан чиқади, аммо Т9 дан Л5гача бўлган исталган жойдан чиқиши мумкин.[13] Ушбу критик радикуляр артерияларда қон оқими бузилиши, хусусан аортада кескин қон оқими бузилиши билан кечувчи хирургик амалиётларда, масалан аорта аневризмасини тўғирлаш натижасида, орқа мия инфаркти ва параплегияга сабаб бўлиши мумкин.

Функсияси

Соматосенсор тузилиши

Орқа мия трактлари.


Орқа устун-медиал лемниск трактида, бирламчи нейроннинг аксони орқа мияга киради ва кейин орқа устунга киради. Агарда бирламчи аксон Т6 соҳасидан пастдан кирса, нозик тутамда, устуннинг медиал қисмида жойлашади. Агарда аксон Т6дан юқоридан кирса, унда понасимон тутамда, нозик тутамлардан латерал томонда жойлашади. Иккала йўл билан ҳам, бирламчи аксон узунчоқ миянинг пастки қисмига кўтарилади, бу ерда тутамни тарк этади ва орқа устун ядроларидан биридаги иккиламчи нейрон билан синапс ҳосил қилади: нозик ядро ёки понасимон ядрода, қайси йўлдан келганлигига қараб. Шу нуқтада, иккиламчи аксон ядродан чиқади ва олдинги ва медиал томонга ўтади. Буни қилувчи иккиламчи аксонлар тўплами ички аркасимон толалар деб аталади. Ички аркасимон толалар кесишади ва контралатерал медиал лемниск сифатида давом этади. Медиал лемнискдан иккиламчи аксонлар ниҳоят таламуснинг вентрал орқа латерал ядросида (ВОЛЙ) тугайди, шу ерда учламчи нейронлар билан синапс ҳосил қилади. Шу ердан, учламчи нейронлар ички капсуланинг орқа лимби орқали кўтарилади ва бирламчи сезувчи пўстлоқда тугайди.

Оёқларнинг проприосепсияси қўллар ва тананинг юқори қисминикидан фарқ қилади. Оёқ проприосепсияси учун тўрт-нейронлик йўл бор. Бу йўл табиий орқа спино-серебеллар тракт билан кетади. У қуйидагича тартибланган: оёқлардаги проприосептив рецепторлар → периферик жараён → орқа илдиз ганглийси → марказий жараён → Cларке устуни → 2-тартибдаги нейрон → Узунчоқ мия [[Дум ядроси) → 3-тартибдаги нейрон → таламуснинг ВОЛЙлари → 4-тартибли нейрон → ички капсуланинг орқа лимби → нурсимон тож → Бош миянинг сезувчи соҳаси.

Олдинги латерал Система қандайдир бошқача ишлайди. Унинг бирламчи нейронларининг аксонлари орқа мияга киради ва 1-2 қават кўтарилиб, кейин желатинли субстансияда синапс ҳосил қилади. Синапс қилишдан олдинги кўтарилувчи тракт Лиссауэр тракти номи билан ма’лум. Синапсдан кейин, иккиламчи аксон кесишади ва орқа миянинг олдинги латерал қисмида спиноталамик тракт сифатида кўтарилади. Бу тракт бутун йўл билан ВОЛЙга кўтарилади. Учламчи нейрон аксонлари кейин бирламчи сезувчи пўстлоққа ички капсуланинг орқа лимби орқали боради.

Олдинги латерал системанинг ба’зи "оғриқ толалари" ВОЛЙга бориш йўидан оғади. Шундай оғишлардан бирида, аксонлар ўрта миядаги ретикуляр формацияга йўналади. Ретикуляр формация кейин кўплаб жойларга, гиппокамп (оғриқ ҳақида хотирлар ҳосил қилиш учун), сентромедиал ядро (диффуз, номахсус оғриқ ҳосил қилиш учун) ва пўстлоқнинг турли қисмларига йўналтиради. Қўшимчасига, ба’зи олдинги латерал система аксонлари кўприкдаги периакведуктал кулрангга боради ва периакведуктал кулрангда ҳосил бўлган аксонлар кейин катта чок ядроси (лот. нуcлеус рапҳес магнус)га боради, у пастга оғриқ сигнали келаётган жойга йўналади ва уни ингибирлайди. Бу оғриқ туйғусини ма’лум даражада бошқаришга ёрдам беради.

Ҳаракатлантирувчи тузилиши

Андоза:Умуртқа поғонаси Кортикоспинал тракт бош мия яримшарларидан келувчи юқори ҳаракатлантирувчи нейронал сигналлар ва мия устунининг ибтидоий ҳаракатлантирувчи ядролари сигналлари учун йўл вазифасини бажаради.

Пўстлоқ юқори ҳаракатлантирувчи нейронлари 1, 2, 3, 4 ва 6 инчи Бродманн соҳаларидан чиқади ва мия оёқлари орқали, ички капсуланинг орқа лимбига тушади, кўприк орқали пастга ва узунчоқ мия пирамидаларига тушади вас ҳу ерда таҳминан 90% аксонлар пирамида кесишмасида қарама-қарши томонга кесишади. Улар кейин латерал кортикоспинал тракт сифатида тушади. Бу аксонлар орқа миянинг ҳамма даражаларида вентрал шохлардаги пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар билан синапс ҳосил қилади. Қолган 10% аксонлар ўз томонида вентрал кортикоспинал тракт сифатида тушади. Бу аксонлар ҳам вентрал шохлардаги пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар билан синапс ҳосил қилади.Уларнинг кўпчилиги, шундоққина синапс қилишдан олдин орқа миянинг қарама-қарши томонига ўтади (олдинги оқ коммиссура орқали).

Ўрта мия ядролари тўрт ҳаракатлантирувчи трактларни ўз ичига олади, юқори ҳаракатлантирувчи нейронал аксонларни орқа миядаги оастки ҳаракатлантирувчи нейронларга ўтказади. Булар руброспинал тракт, вестибулоспинал тракт, тектоспинал тракт ва ретикулоспинал тракт. Тҳе руброспинал тракт латерал кортикоспинал тракт билан тушади ва қолган учтаси олдинги кортикоспинал тракт билан тушади.

Пастки ҳаракатлантирувчи нейронларнинг функсияси икки турли гуруҳга бўлиниши мумкин: латерал кортикоспинал тракт ва олдинги кортикал спинал тракт. Латерал тракт орқа латерал пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар билан синапс ҳосил қилувчи юқориги ҳаракатлантирувчи нейронал аксонлардан тузилган. Орқа латерал нейронлар оёқни бошқаришда иштирок этади. Шунинг учун бу орқа латерал нейронлар фақатгина орқа миянинг бўйин ва бел-думғаза кенгаймаларида топилган. Латерал кортикоспинал тракт узунчоқ мия пирамидасидаги кесишувдан кейин бошқа кесишмайди.

Олдинги кортикоспинал тракт олдинги устунда ипсилатерал пастга тушади, ундан аксонлар чиқади ва олдинги шохдаги пастки олдинги медиал нейронлар билан ипсилатерал синапс ҳосил қилади ёки олдинги оқ коммиссурадада кесишиб, пастки олдинги медиал нейронлар билан контралатерал синапс ҳосил қилади. Тектоспинал, вестибулоспинал ва ретикулоспинал олдинги устундан ипсилатерал тушади, лекин олдинги оқ коммиссура бўйлаб синапс ҳосил қилмайди. Кўпинча, улар фақат олдинги медиал пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар билан синапс ҳосил қилади. Олдинги медиал пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар аксиал скелетнинг йирик, постурал мускулларини бошқаради. Бу пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар, орқа латераллардан фарқли равишда, бутун орқа мия бўйлаб олдинги шохда жойлашган.

Спиносеребеллар трактлар

Танадаги проприосептив информация орқа миядан учта тракт орқали кўтарилади. Л2 дан оастда, проприосептив информация орқа миядан олдинги спиносеребеллар тракт орқали кўтарилади. Олдинги спиносеребеллар тракт номи билан ҳам ма’лум бўлиб, сезувчи рецепторлар информацияни қабул қилади ва орқа мияга боради. Бу бирламчи нейронларнинг ҳужайра таналари орқа илдиз ганглиясида жойлашган. Орқа мияда, аксонлар синапс ҳосил қилади ва иккиламчи нейрон аксонлари кесишади ва юқориги мичая оёқчасига кўтарилиб, яна кесишади. Бу ерда, информация миячанинг чуқур ядроларига, чўққи ядроси ва аралашган ядрога, боради.

Л2 дан Т1 гача бўлган соҳалардан, проприосептив информация орқа мияга киради ва ипсилатерал кўтарилиб, Кларк ядросида синапс ҳосил қилади. Иккиламчи нейрон аксонлари ипсилатерал кўтарилишда давом этади ва миячага пастки мияча оёқчаси орқали киради. Бу тракт орқа спиносеребеллар трак номи билан ма’лум.

Т1 дан юқоридан, проприосептив бирламчи аксонлар орқа мияга киради ва қўшимча понасимон ядрогача ипсилатерал кўтарилади вас ҳу ерда синапс ҳосил қилади. Иккиламчи аксонлар миячага пастки мияча оёқчалари орқали киради ва яна мияча чуқур ядроларида синапс ҳосил қилади. Бу тракт кунеосеребеллар тракт номи билан ма’лум.

Ҳаракатлантирувчи информция миядан орқа мия пастига тушувчи орқа мия трактлари орқали боради. Тушувчи трактлар иккита нейронни ўз ичига олади: юқориги ҳаракатлантирувчи нейрон ва пастки ҳаракатлантирувчи нейрон.[14] Нерв сигнали орқа миядаги пастки ҳаракатлантирувчи нейрон билан синапс қилгунча юқориги ҳаракатлантирувчи нейронда юради. Кейин, пастки ҳаракатлантирувчи нейрон нерв сигналини орқа мия илдизиг ўтказади, унда эфферент нерв толалари ҳаракатлантирувчи сигнални нишон мускул томонга ташийди. Тушувчи трактлар оқ моддадан тузилган. Турли функсияларни бажарувчи бир қанча тушувчи трактлар мавжуд. Кортикоспинал трактлар (латерал ва олдинги) координацияланган оё-қўл ҳаракатига жавобгар.[14]

Клиник аҳамияти

Диастематомиелия туғма бузилиш бўлиб, орқа мия одатда юқори бел умуртқалари соҳасида бўлакланган бўлади. Ба’зида бўлакланиш бутун орқа мия бўйлаб бўлиши мумкин.

Жароҳат

Орқа мия жароҳатлари умуртқа поғонасининг травмаси (чўзилиш, кўкариш, босилиш, бўлиниш, кесилиш ва бошқалар) натижасида келиб чиқиши мумкин. Умуртқа суяклари ёки умуртқалараро дисклар синиши мумкин, натижада суякнинг ўткир фрагменти орқа мияга санчилиб қолиши мумкин. Одатда, орқа мия жароҳатлари қурбонлари тананинг ма’лум қисмларида сезгининг йўқолишидан азобланади. Енгил ҳолатларда, қурбон фақатгина қўл ёки оёқ функсияси йўқолишидан қийналишади. Нисбатан оғир жароҳатлар параплегия, тетраплегия]] (квадриплегия номи билан ҳам ма’лум) ёки бутун тана фалажлигига сабаб бўлиши мумкин, орқа мия жароҳатидан пастки томонда.

Орқа миядаги юқориги ҳаракатлантирувчи нейрон аксонлари жароҳати характерли хусусиятли ипсилатерал етишмовчиликка сабаб бўлади. Булар гиперрефлексия, гипертония ва мускул кучсизлигини ўз ичига олади. Пастки ҳаракатлантирувчи нейрон жароҳати ўзининг характерли хусусиятли етишмовчиликларга сабаб бўлади. Тўлиқ етишмовчилик томони ўрнига, жароатдан зарарланган миотомга боғлиқ бўлади. Қўшимчасига, пастки ҳаракатлантирувчи нейронлар мускуллар кучсизлиги, гипотония, гипорефлексия ва мускул атрофияси билан тавсифланади.

Спинал шок ва нейроген шок орқа мия жароҳати натижасида юзага келиши мумкин. Спинал шок одатда қисқа, бор-йўғИ 24-48 соат давом этади ва сезувчи ва ҳаракатлантирувчи функсияларнинг вақтинчалик йўқолишидир. Нейроген шок ҳафталаб давом этади ва жароҳат соҳасидан пастдаги мускуллар ишлатилмаслиги натижасида мускул тонуси йўқолишига олиб келиши мумкин.

Орқа миянинг энг кўп жароҳатланувчи икки соҳаси бўйин умуртқалари (C1-C7) ва бел умуртқалари (Л1-Л5) соҳаларидир. (C1, C7, Л1, Л5 қилиб белгиланиши умуртқанинг жойлашувига боғлиқ, умуртқа поғонасининг бўйин, кўкрак ёки бел соҳалари.). Орқа мия жароҳатлари шунингдек нотравматик бўлиши ва касалликлар (кўндаланг миелит, полиомиелит, спина бифида, Фредрих атаксияси, орқа мия ўсмаси, спинал стеноз ва бошқалар) оқибатида юзага келиши мумкин.[15]

АҚШда ҳар йили 10 000–12 000 одам орқа миянинг турли жароҳатлари натижасида фалажланиб қолади. [манба керак]

Даволаш

Реал ёки шубха қилинган орқа мия жароҳатлари, шошилинч иммобилизацияни, бош билан қўшиб, талаб қилади. Тиббий визуализация жароҳатни баҳолаш ухҳун зарур. Стероид, метилпреднизолон, физиотерапия ва балки антиоксидант сифатида ҳам фойда бериши мумкин. [манба керак] Даволаш жароҳатдан кейинг ҳужайра ўлимини чеклаш, ҳужайра регенерациясини та’минлаш ва йўқотилган ҳужайралар ўрнини тўлдиришга қаратилган бўлиши керак. Регенерация нейрон элеменларидан электр берилишини сақлаш орқали енгиллаштирилади.

Люмбал пунксия

Орқа мия Л1-Л2 умуртқалари соҳасида тугайди, лекин субарахноид бўшлиқмия суюқлигини сақловчи қисм – С2 нинг пастки четигача тушади.[15] Катталардаги люмбал пунксия одатда, орқа мияга жароҳат етказишдан сақланиш мақсадида Л3-Л5 оралиғида (от думи соҳаси) амалга оширилади.[15] Ҳомилада, орқа мия умуртқа поғонасининг тўлиқ узунлиги бўйлаб жойлашади ва тана ўсиши билан регрессга учрайди.

Ўсмалар

Орқа мия ўсмалари орқа мияда кузатилади ва бу қаттиқ пардадан ички (интрадурал) ёки ташқи (экстрадурал) бўлиши мумкин.

Қўшимча расмлар

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Матон, Антҳеа. Ҳуман биологй анд ҳеалтҳ, 1ст, Энглеwоод Cлиффс, Н.Ж.: Прентиcе Ҳалл, 1993 — 132–144-бет. ИСБН 978-0-13-981176-0. 
  2. Гуэртин, ПА (2012). "Cентрал паттерн генератор фор лоcомотион: анатомиcал, пҳйсиологиcал, анд патҳопҳйсиологиcал cонсидератионс.". Фронтиэрс ин Неурологй 3: 183. дои:10.3389/fneur.2012.00183. ПМИД 23403923. ПМC 3567435. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3567435. 
  3. Мерс, Гарй. Эхплоринг Псйчологй. Wортҳ Публишерс, 2009-12-25 — 41-бет. ИСБН 978-1429216357. 
  4. Сқуире, Ларрй Сқуире. Фундаментал неуросcиэнcе, 4тҳ, Амстердам: Элсевиэр/Аcадемиc Пресс, 2013 — 628-бет. ИСБН 978-0-12-385-870-2. 
  5. „Спинал Cорд Гросс Анатомй“. Қаралди: 27-декабр 2015-йил.
  6. Ҳаррисон, Меган; О'Бриэн, Аине; Адамс, Луcй; Cоwин, Гарй; Руитенберг, Марc Ж.; Сенгул, Гулгун; Wацон, Чарлес (Марч 2013). "Вертебрал ландмаркс фор тҳе идентифиcатион оф спинал cорд сегменц ин тҳе моусе". НеуроИмаге 68: 22–29. дои:10.1016/j.neuroimage.2012.11.048. ИССН 1053-8119. ПМИД 23246856. 
  7. Кауфман, Бард „Спинал Cорд – Девелопмент анд Стем Cеллс“. Лифе Мап Дисcоверй Cомпендиум. 2020-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-деc 2015-йил.
  8. Кауфман, Бард „Спинал Cорд-Девелопмент анд Стем Cеллс“. Стем Cелл Девелопмент Cомпендиум. 2020-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-деc 2015-йил.
  9. Тҳан-Тронг, Эммануэл; Баллй-Cуиф, Лауре (2015-08-01). "Радиал глиа анд неурал прогениторс ин тҳе адулт зебрафиш cентрал нервоус сйстем". Глиа 63 (8): 1406–1428. дои:10.1002/glia.22856. ИССН 1098-1136. ПМИД 25976648. 
  10. Саладин. Анатомй & Пҳйсиологй Тҳе Унитй оф Форм анд Фунcтион. Мc Граw Ҳилл. 
  11. Cоwан, WМ (2001). "Виктор Ҳамбургер анд Рита Леви-Монталcини: тҳе патҳ то тҳе дисcоверй оф нерве гроwтҳ фаcтор.". Аннуал Ревиэw оф Неуросcиэнcе 24: 551–600. дои:10.1146/annurev.neuro.24.1.551. ПМИД 11283321. https://semanticscholar.org/paper/2c96e7e2b57ad0e78c003dc4458a49c4a08fcd6a. 
  12. 12,0 12,1 12,2 Мооре, Кеитҳ; Анне Агур. Эссентиал Cлиниcал Анатомй, Тҳирд Эдитион. Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2007 — 298-бет. ИСБН 978-0-7817-6274-8. 
  13. Биглиоли, Паоло (Април 2004). "Уппер анд лоwер спинал cорд блоод супплй: тҳе cонтинуитй оф тҳе антериор спинал артерй анд тҳе релеванcе оф тҳе лумбар артериэс". Жоурнал оф Тҳораcиc анд Cардиовасcулар Сургерй 127 (4): 1188–1192. дои:10.1016/j.jtcvs.2003.11.038. ПМИД 15052221. https://air.unimi.it/bitstream/2434/143447/2/2004%20JTCVS%20midollo.pdf. 
  14. 14,0 14,1 Саладин. Анатомй анд Пҳйсиологй, 5тҳ Эд.
  15. 15,0 15,1 15,2 Ле, Тао. Фирст Аид фор тҳе УСМЛЕ Степ 1 2014 / Эдитион 24. МcГраw-Ҳилл Профессионал Публишинг, 10-январ 2014-йил. ИСБН 9780071831420. 

Ташқи ҳаволалар