Тошўғуз вилояти

Тошўғуз вилояти (Туркман тили: Даşогуз wелаýатй), унинг собиқ номи Тошҳовуз вилояти - Туркманистондаги вилоят. 1922-йилда асос солинган.

Тошўғуз вилояти

Даşогуз wелаýатй
вилоят
41°0′0″Н 58°30′0″Э / 41.00000°Н 58.50000°Э / 41.00000; 58.50000
Мамлакат Туркманистон
Ҳукумат
Асос солинган 1922
Майдон [cонверт: инвалид нумбер]
Расмий тил(лар)и Туркман тили
Аҳолиси
 (2005)
1 370 400
Зичлиги 18,66 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +993 22
Почта индекс(лар)и 746300
Автомобил коди ДЗ
Тошўғуз вилояти харитада
Тошўғуз вилояти
Тошўғуз вилояти

Тарихи

edit

Туркманистон таркибидаги вилоят. 1970 й. 14дек. да қайта ташкил этилган (аввал 1939 йил 21 ноябрдан 1963 йил январгача мавжуд бўлган). Майдони 73,6 минг км². Аҳолиси 1165 минг киши (2001), асосан, туркман ва ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 33%, қишлоқ аҳолиси — 67%. Аҳолисининг кўп кисми Амударё водийсида, темир йўл атрофларида. Чўлда, аксари, чорвадорлар мавсумий ҳаёт кечиради. Тошўғуз вилоятида 6 маъмурий туман, 2 шаҳар, 7 шаҳарча бор. Маркази —Тошўғуз ш.

Тошўғуз вилояти республиканинг шим. қисмида, Амударё қуйи оқимининг чап соҳилида, Қорақум чўлида жойлашган. Ер юзаси, текислик. Вилоятнинг шим. қисмини Амударёнинг қад. ўзанлари (Кўҳнадарё, БужунуДавдон), қад. делтаси, Сариқамиш сойлиги (Сариқамиш кўли билан бирга) ва Устюрт платосининг жан.шарқий чеккаси эгаллаган. Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши кам қор ва нисбатан илиқ. Тошўғузда июлнинг ўртача температураси 27°, январники —5,5°. Йиллик ёғин 100–150 мм (асосан, қишда ва баҳорда ёғади). Вегетация даври (Тошўғуз атрофларида) 200 кун. Вилоят ҳудудининг кўпгина майдони қумликлар билан банд. Бўз тупроқ; қад. аллювиал текисликларда тақирлар, пастликларда шўрхоклар, Амударё қайирида ҳар хил ўтлоқ тупроқлар тарқалган. Қумликларда оқ саксовул, черкез, қуёнсуяк, бардидошлар, шувоқ, шўра, ҳар хил эфемерлар ўсади. Амударё қайирида ўтлоқ ўсимликлари, тўқай (туранғил, шумтол ва бошқалар) бор.

Амударё ва кўл соҳилларида чий ва қамиш ўсади. Чўлда қарсоқ тулки, бўри, жайран, товушқон, судралувчилар (тошбақа, калтакесак, илон), қушлар учрайди. Амударёдан сазан, лаққабалиқ, судак овланади.

Тошўғуз вилояти Туркманистоннинг асосий пахта етиштириш ва чорвачилик вилоятларидан биридир. Иқтисодиётида енгил ва озиқ-овқат саноати етакчи ўринда. Асосий саноат тармоқдари: пахта тозалаш, ёғмой, гўшт ва сут, металлсозлик (асосан, таъмирлаш корхоналари), қурилиш материаллари корхоналари. Йирик корхоналари Тошўғузда жойлашган. Тахта, Илолли, Кўҳна Урганч ва бошқа туман марказларида пахта тозалаш здлари, Кўҳна Урганч сут зди ишлаб турибди. Вилоят электр энергияни Тахиатош иссиклик электр стяси (Ўзбекистон)дан олади.

Обикор ерларда деҳқончилик қилинади. Амударё сувлари экинзорларга йирик суғориш системалари: Тошсоқа, Қиличниёзбой, Жумабойсоқа, Қипчоқбўзсув шунингдек, эски Шовот ва Ғозовот магистрал каналларидан боради. Тахиатош гидроузели қурилиши муносабати билан ирригация каналларида сув мунтазам ока бошлади. Захоб ерларни қуритиш учун қурилган коллекторлар ёрдамида шўр сувлар (Амударёнинг қад. ўзани атрофларидан) Сариқамиш сойлигига ташланади. Экин майдонларига пахта, кўп йиллик ўтлар, ғалла (шоли, арпа, жўхори), кунжут, сабзавотполиз экинлари, картошка экилади. Боғдорчилик (ўрик, олма, шафтоли, беҳи, нок) ривожланган, токзорлар бор.

Чорвачилик гуштжун ва қоракул тери етиштиришга ихтисослашган. Воҳаларда қорамол ва йилқи, қўй (асосан, қоракўл қўйлар), эчки ва чўлларда туя боқилади. Обикор ерларда пиллачилик ривожланган. Транспорт йўли узунлиги 72 км, автомобил йўллари 1000 км дан зиёд. Аэропорт бор. Тошўғуз вилоятида мусиқали драма театри, Кўҳна Урганч тарихиймеъморий музей қўриқхонаси, умумий таълим мактаблари, ўрта махсус билим юртлари, клуб муассасалари, кутубхоналар мавжуд.[1]

Географияси

edit

Ҳудудий бўлиниши

edit

С.А.Ниязов С.Туркманбоши Гурбансолтан эже Руҳубелент Гороглй Акдепе Болдумсаз Конеургенч Губадаг

Эслатма

edit

Манбалар

edit
  1. „Тошўғуз вилояти“ ЎзМЕ. Д-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


  Туркманистон вилоятлари  

Аҳал вилояти | Болқон вилояти | Тошўғуз вилояти | Лебап вилояти | Мари вилояти |

Вилоятларни бошқарувчи шаҳар - Ашхабод