Боливия (Боливиа), Боливия Республикаси (Репúблиcа де Боливиа) -Жан. Американинг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони 1098581 км². Аҳолиси 7,5 млн. киши (1996). Расмий пойтахти — Сукре, ҳукумати жойлашган амалдаги пойтахти — ЛаПас. Маъмурий жиҳатдан 9 департаментга, департаментлар 98 вилоятга бўлинади.

Боливия Республикаси
испанча: Эстадо Плуринаcионал де Боливиа
кечуа. Buliwya Achka nasyunkunap Mama llaqta
аймара. Wuliwya Suyu
гуаранча: Тетã Волíвиа
ШиорЛа Униóн эс ла Фуэрза
(Испанча: Бирлик Кучдир)
Мадҳия: Ҳимно Наcионал де ла Репúблиcа де Боливиа
(Боливия Жумҳурияти Миллий Мадҳияси)
Лоcатион оф Боливия
Пойтахт Сукре, Ла-Пас
Расмий тил(лар) испанча, кечуа, аймара, гуарани ва яна 33 та тиллар.
Ҳукумат Президентлик Республика
Луис Арcе
Мустақиллик (Испаниядан)
• Сана
6-август 1825
Майдон
• Бутун
1,098,581 км2 (28-ўрин)
• Сув (%)
1,29
Аҳоли
• 2013-йилги рўйхат
10 461 053[1] (82-ўрин)
• Зичлик 9,9/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2013-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$$59,195 миллиард[2] (106-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$5,364
Пул бирлиги Мвдол (БОВ)
Вақт минтақаси УТC−4
• Ёз (ДСТ)
УТC−4
Қисқартма БЛ
Телефон префикси 591
Интернет домени .бо
Уюни

Давлат тузуми

edit

Боливия — унитар республика. 1967-йил 2-февралда қабул қилинган конституцияга кўра давлат бошлиги — президент. У 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимияти — Миллий конгресс бўлиб, у икки палата: сенат ва депутатлар палатасидан иборат. Депутатлар ва сенаторлар умумий тўғри овоз бериш йўли билан 4 йил муддатда сайланади. Ижроия ҳокимиятини президент ва ҳукумат амалга оширади. Ҳукуматни президент тайинлайди ва унга бошчилик қилади.

Табиати

edit

Боливиянинг ғарбини Анд тоғлари ва баланд тоғли Пуна платоси эгаллайди. Пунанинг шимоли-ғарбида лава платолари, жануби-шарида баландлиги 3800 м гача бўлган тоғ ҳавзалари бор; қолдиқ кўллар (Поопо) ва шўрхоклар учрайди. Титикака кўлининг бир қисми ҳам Б. ҳудудида. Шимоли-шарқидаги текисликлар Амазонка пасттекислигига томон астасекин пасая боради ва бу ерда Бени ва Маморе дарёлари тизимига кирадиган сойжилғалар оқиб ётади. Б.да қалай, волфрам, молибден, сурма, мис, рух, қўрғошин ва кумуш конлари бор.

Боливия ғарбида йилига 150 мм гача, шарқида 500–600 мм, Анд тоғлари ён бағрида 2000 мм гача ёғин ёғади. Пунада июлнинг ўртача температураси 3—7°, январники 9—11°. Шарқий текисликларда (шим. да) 4—5 ойдан (жан.да) 9 ойгача қурғокчилик бўлади. Июлнинг ўртача температураси 17—22°, январники 24—28°. Иилига шимолий да 1300–1600 мм, жанубида 800 мм гача ёғин тушади. Б.да тезоқар, кичик тоғ дарёлари ҳам бор. Мамлакат шимолидаги дарёлар тропик ёмғирлар даврида тошади ва 120 минг км² гача майдонини сув босади. Боливия ғарбида чала чўл ўсимликлари, шарқида баланд тоғ тропик дашт ўсимликлари ўсади. Анд тоғларининг шарқий ён бағрида тропик ўрмонлар, шарқий текисликларда асосан саванна ўсимликлари ўсади; шимолида гилея, жанубий да сийрак тропик ўрмонлар ҳам учрайди. Ҳайвонлардан маймун, зирҳаор, тапир, кемирувчилар, қушлар, судралувчилар, ҳашаротлар ва бошқа бор. Миллий боғлари: ИсибороСекурс, Уанчака, ПилонЛахас ва бошқа

Аҳолиси

edit

Боливия аҳолисининг 2/3 қисми кечуа ва аймара номли индейс халқлари; қолганлари испан тилида гаплашадиган боливияликлар, аксари дурагайлар, кисман испанлардан тарқалган креоллардир. Б.нинг шарқидаги тропик ўрмонларда турли қабилаларга мансуб индейслар яшайди. Расмий тиллари — испан, кечуа ва аймара тиллари. Аҳолисининг ярмиси кечуа, аймара, гуарани тилларида гаплашади. Шаҳар аҳолиси 58%. Диндорлар — асосан католиклар. Энг йирик шаҳарлари: ЛаПас, Кочабамба, СантаКрус, Оруро, Сукре.

Тарихи

edit

Боливия ҳудудида қадимдан ибтидоий жамоа тузуми босқичидаги индейс қабилалари яшаб келган. 14-аср бошларида Боливия ҳудуди Инк давлати таркибига кирган. 1532—38 йилларга келиб, испанлар забт этди ва маҳаллий халқдан бир неча ўн минг киши қириб ташланди. Боливия 300 йил мобайнида Испания империяси таркибида бўлиб (1542-йилдан Боливия ҳудуди Перу, 1776-йилдан ЛаПлата вицеқироллиги таркибига кирган), Юқори Перу деб аталган. 1809—25 йиллар мобайнида испанлар истибдодига қарши миллий озодлик урушлари бўлиб турди. 1824-йил 9-декабрда Симон Боливарнинг сафдоши генерал Сукре испан қўшинларини тормор келтирди. 1825-йил 8-августда Юқори Перу мустақил деб эълон қилинди ва Боливар шарафига Боливия деб атадди. Боливар мамлакат президента қилиб сайланди, лекин у мамлакатни идора қилишни Сукрега топширди. 1836—39 йилларда Боливия Перу билан ягона конфедерация ташкил этди. 1879—83 йилларда Боливия билан Перунинг Чилига карши, 1932—35 йилларда Парагвайга қарши урушида Боливия ўзининг қалай ва селитрага бой дастлабки ҳудудининг 2/3 қисмини йўқотди. Биринчи жаҳон урушида Боливия бетарафлик сиёсатини тутган бўлсада, мамлакат иқтисодий ресурслари Антанта давлатлари манфаатига хизмат қилди. 1943-йил апрелда Б. Германия, Италия ва Японияга уруш эълон қилди, аммо уруш ҳаракатларида қатнашгани йўқ. 1952-йилда Б.да ҳарбий диктатура режимига қарши қўзғолонда "Миллий инқилобий ҳаракат" партияси армияни тормор келтирди. Қалай саноати давлат ихтиёрига олинди ва аграр ислоҳотлар ўтказила бошлади. 1964-йил 4-ноябрда Боливия реаксионерлари мамлакатда ҳарбийфашистик диктатура ўрнатди. Аграр ислоҳотлар тўхтатилди, корхоналар америкаликларга қайтариб берила бошлади. 1967-йилда мамлакатнинг кўпгина жойларида партизанлар ҳаракати бошланди. Йирик касаба уюшмаси — Боливия ишчилар маркази демократик тузумни қайта тиклаш, меҳнаткашларнинг турмушини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги да ислоҳотлар ўтказиш учун курашди. 1970-йил 4-октабрда ватанпарвар кучлар раҳбари генерал Хуан Хосе Торрес президентлик лавозимини эгаллаб, мустақил ташқи сиёсат юрита бошлади. Бироқ 1974-йилда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбий ҳукумат демократик кучларни таъқиб қилиш йўлини тутди. 80- йилларда мамлакатнинг ички сиёсий аҳволи беқарор бўлиб турди. 1985-йилги сайловдан кейин Б. президентлик бошқарувига ўтди. 1997-йил 2-августда Б. Миллий конгресси томонидан сайланган президент Уго Бансер Суарес ҳукумати мамлакатни мустақил идора қила бошлади. 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 6-август — Мустақиллик эълон қилинган кун (1825).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Фуқаролар "Бирдамлик" иттифоқи, партия, 1989-йилда ташкил этилган; Сўл миллатпарвар инқилобий партия, 1964-йилда тузилган; Сўл миллатпарвар инқилобий ҳаракат, 1979-йилда расмийлашган; Боливия Коммунистик партияси, 1950-йилда тузилган; Сўл инқилобий ҳаракат, 1971-йилда асос солинган; Миллатпарвар демократик ҳаракат, 1979-йилда тузилган; Миллатпарвар инқилобий ҳаракат, 1942-йилда асос солинган; Социалистик партия1, 1971-йилда асос солинган; Тупак Катари номидаги озодлик учун инқилобий ҳаракат, 1978-йил ташкил этилган; Христиандемократик партия, 1954-йил асос солинган. Боливия ишчилар маркази касаба уюшмаси, 1952-йилда тузилган.

Хўжалиги

edit

Боливия иқтисодиётининг асосини кончилик саноати ташкил этади. Боливия заиф ривожланган ва мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлай олмайди.

Саноати

edit

Боливия қалай қазиб олиш ва экспорт қилишда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Сурма, волфрам, мис, рух, қўрғошин ва висмут рудалари, олтин, к’умуш, олтингугурт ҳам қазиб чиқарилади (асосий кончилик марказлари — Оруро, Потоси, Туписа, Корокоро ва бошқалар). Асосий нефт конлари Чукисока, Тариха департаментларида жойлашган. Электр энергетика, рангли металлургия, нефт кимёси, тўқимачилик (ип ва жун газлама), озиқ-овқат корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. 1,9 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади (асосан ГЕСларда).

Қишлоқ хўжалиги нингасосий тармоғи — деҳқончилик. Асосий озиқ-овқат экинлари — картошка ва маккажўхори. Бундан ташқари шоли, буғдой, пахта, шакарқамиш, кофе, банан, какао ва бошқа ҳам етиштирилади. Қўй, қорамол, лама, чўчқа боқилади. Ўрмонларда гевея шарбати, хин дарахтининг пўстлоғи ва кока барглари йиғиб олинади.

Транспорти

edit

Т.йларнингуз. — 3,9 минг км, автомобил йўллари — 38,9 минг км (1996). Титикака кўлида кемалар қатнайди. Дарё йўллари — салкам 20 минг км. Нефт қувурлари кўп. Тоғли ҳудудларда отуловнинг аҳамияти катта. Мамлакатнинг 30 шаҳарида аэропорт бор. Асосий аэропорт - Ла-Пасдаги Эл-Алто.

Ташқи савдо учун Б. Молендо (Перу) ва Антофагаста (Чили) портларидан фойдаланади. Четга асосан кончиликруда саноати маҳсулотлари, нефт, табиий газ, пахта, кофе чиқаради. Четдан озиқ-овқат маҳсулотлари, машиналар, асбобускуналар, бинокорлик материаллари, хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар олади. Савдо соҳасидаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Бразилия, Буюк Британия, Япония, Аргентина, Германия, Чили, Перу. Пул бирлиги — боливиано.

Тиббий хизмати

edit

Боливияда давлатнинг баъзи касалхона, амбулатория ва тиббий ёрдам постларидан ташқари барча тиббий муассасаларда тиббий ёрдам пулли. Шифокорлар турли университетларнинг тиббиёт мактаблари томонидан тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

edit

Боливияда 15 ёшдан ошган аҳолининг атиги 3 фоизи саводсиз. Мамлакатда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг умумий мажбурий таълими ҳақида қонун қабул қилинган. Ёшлар умумий ўрта, ҳунартехника ва пед. мактабларида, олий ўқув юртларида таълим оладилар. Йирик олий ўқув юртлари: ЛаПас, Кочабамба, Потоси, Сукре унтлари. Илмий марказлари: Миллий Фанлар академияси, Тарих академияси, Б. академияси. Кутубхоналари: унтларнинг кутубхоналари, Маданият департаментининг кутубхонаси, ЛаПасдаги Муниципал кутубхона. Музейлари: ЛаПасдаги "Тиаунако" миллий музейи, Потосидаги зарбхона миллий музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

edit

Йирик оммавий кундалик газ.лари: "Диарио" ("Газета", 1904-йилдан), "Дебер" ("Бурч", 1953-йилдан), "Ой ("Бугун", 1968-йилдан), "Ултима ора" ("Сўнгги соат", 1929-йилдан), "Расон" ("Идрок", 1990-йилдан). Ахенсиа де Нотисиас Фидес—АНФ ахборот агентлиги 1979-йилда ташкил этилган. Бош алоқа бошқармаси — ҳукумат радиоэшиттириш хизмати мавжуд. Мамлакатда 158 радиостансия бўлиб, уларнинг кўпчилиги тижорат асосида ишлайди. Телекўрсатув 1969-йилдан олиб борилади, унинг бир каналини ҳукумат назорат қилади.

Адабиёти асосан испан тилида. Боливияда қад. индейс маданияти намуналаридан "Олянтай" номли боливияперу драмаси сақланган. Мустамлака даври (16—18-асрлар) адабиётида Ф. Гуаман Пом, А. де Каланчанинг тарихий хроникалари диққатга сазовор. 18-аср охиридан бошлаб мустақиллик учун кураш даврида ватанпарварлик публииистикаси ва шеърияти яратилди. 19-аср Боливия адабиётида романтизм ҳукмронлик қилди. Унинг йирик намояндалари: Р. Х. Бустаманте, Н. Галиндо, М. Х. Мухиа, Б. Ленс ва бошқа Бу даврда романтизм билан боғлиқ ҳолда индейслар ҳаётига қизиқиш кучайди. Н. Агирренинг "Хуан де ла Роса", Л. Ансоатеги де Камперонинг "Уалпарримачлар", А. Аргедаснинг "Бронза рангли ирқ" романлари шу мавзуга бағишланди. "Олов оқим" (1935, О. Серруто), "Иблис металл" (1946, А. Сеспедес), "Ажал шахталари" (1962, Ф. Рамирес Веларде) романларида кончиларнинг оғир ҳаёти, инқилобий кайфиятлари тасвирланди. Б.нинг йирик ёзувчиларидан М. Мендоса Лопес, Х. Фелман Веларде асарларида, машҳур ёзувчи Х. Ларанинг "Суруми" (1945), "Янакуна" (1952), "Қонимиз" (1959) романларида ижтимоий тенглик учун кураш масалалари ўз ифодасини топди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

edit

5— 8-асрларда Б. тоғли жойлари меъморлигида тиауанако маданияти гуллаб яшнади (катта яхлит тошлардан ясалган иншоотлар, афсоналардаги қаҳрамонларни акс эттирувчи тош ҳайкаллар ва бошқалар). 16—18-асрларда Б.да Потоси, Сукре, ЛаПас, Кочабамба, Оруро каби шаҳарлар қурилди. Бу шаҳарларда маҳаллий аҳоли усталари иштирокида ибодатхоналар, саройлар ва бошқа бинолар барпо этилди. Уларда индейсларнинг қад. санъат ва меъморлиги безакларидан фойдаланилган. 19—20-асрларда Б.да саноат ва жамоат бинолари қурила бошлади. Бу бинолар Европа ва Америка меъморлиги услубида, турар жой бинолари қад. Б. меъморлиги услубида курилган. 19-аср охири ва 20-аср бошларида рассомлардан А. Ногалес, Х. Гарсиа Меса, С. Итурралде ижод қилдилар. 20-аср бошларида Б. санъатида модернизм оқими кенг тарқалди. 20- йилларга келиб, миллим рассомлик мактаби таркиб топди. Кейинги йилларда рассомлардан С. Гусман де Рохас, Б. Бердесио, В. С. Ромеро, М. Эхидо, ҳайкалтарош М. Нунес дел Прадо ўз асарларида халқ тарихи ва ҳаётини, замондошлар образини, табиат гўзаллигини акс эттирдилар. 20-аср ўрталаридан Кўп қаватли темирбетон бинолар қурила бошлади, шаҳарлар таъмирланди, саноат корхоналари қурилди.

Мусиқаси

edit

Б.да индейслар мусиқаси — бегуала, видала, уанка каби лирик қўшиқлар, уайно, уайнито, номбо каби чолғу асбоблари, қамиш най, дўмбирани эслатувчи путунка кенг тарқалган. Испаниядан ўтган олти торли гитара боливияликларнинг севимли сози ҳисобланади. 19-аср охири ва 20-аср бошларидаги йирик композиторлар Э. Кабо, Т. Варгас, Х. Майданадир. ЛаПасда миллий консерватория ва миллий симфоник оркестр бор.

Театри

edit

16—17-асрларда миссионерлар Потосидаги байрам ва сайилларда театрлаштирилган томошаларни ташкил этишган. 1617—19 йилларда ЛаПасда иккита театр очилди. Байрам кунларидаги карнаваллар миллий маданиятнинг ўзига хос хусусияти бўлиб қолган. Ашула ва рақслар орасида диабладос деб аталган ва яхшилик билан ёмонликнинг кураши тасвирланадиган томошалар кўрсатилган. Профессионал театр санъати сует ривожланган. Сукре шаҳридаги ёзги театр аҳёнаҳёнда ишлайди, унда ярим профессионал труппалар қатнашади. Маҳаллий драматурглардан Р. Мухиа, Х. Берриос, М. Флорес, А. Сааведра Перес ва бошқаларларнинг песалари саҳналаштирилган. ЛаПасда Саҳна санъати ва декламация академияси бор. 1949-йил Театр ва радио арбоблари жамияти ташкил этилган.

Киноси

edit

1943-йилда ташкил этилган Б. кино институти асосан ҳужжатли филмлар тайёрлайди; йилига бир нечагина бадиий филм чиқаради. Машҳур филмлари: "Укамау", "Кондор қони" (режиссёр Х. Санхимес).

1996-йилда Ўзбекистон Республикаси билан Боливия ўртасида савдоиқтисодий муносабатлардаги товар айланмаси 4,84 млн. АҚСҲ долларини ташкил қилди, мамлакатимизга рух рудалари ва консентратлари келтирилди.[3]

Боливия (Боливия Республикаси, испанча Репúблиcа де Боливиа, кечуа Булибия, аймара Wулиwя) — Жанубий Американинг марказий қисмидаги давлат. Симон Боливар шарафига шундай номланган. Боливия шимол-шимоли-шарқдан Бразилия, жануби-сарқдан Парагвай, жанубдан Аргентина, жануби-ғарб ва ғарбдан эса Чили ва Перу билан чегарадош.

Манбалар

edit
  1. Cенсус.гов. „Cоунтрй Ранк. Cоунтриэс анд Ареас Ранкед бй Популатион: 2013“. У.С. Департмент оф Cоммерcе (2013). 2013-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-май.
  2. „Репорт фор Селеcтед Cоунтриэс анд Субжеcц“. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 28-январ 2014-йил.
  3. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил