Jump to content

Виктория (ўт)

From Vikipediya

Виктория (Виcториа) — нилуфардошларга мансуб кўп йиллик ўт. Жан. Америкадаги Амазонка ва Ориноко дарёларининг тинч оқадиган жойларида усади. Барги жуда йирик, дойра шаклида, диаметри 2 м гача. Баргининг чети тепага букилган. Усти яшил, ости қизғиш, сувга ботиб турган йўғон томирлари ва қаттиқ тиканлари бор. Томирлари орасида ҳаво пуфакчалари бўлга-нидан, барг 50 кг гача юкни кўтара олади. В. манзарали ўсимлик сифатида оранжерея ва ботаника боғларида ўстирилади. В. ўз ватанида йил давомида, аквариумларда августда гуллайди. Гулининг диаметри 40 см гача. Гули оқ, хушбўй, бир ярим сутка давомида гуллайди. Ғунчаси оқшом пайтида сув юзасига кўтарилиб. оқ булиб очилади, тонг отгандан сўнг оч қизил тусга киради, кундузи ёпилади, қоронғи тушгач тўқ қизил тусга киради; иккинчи кеча ўтиб, тонг отгач яна сув остига чўкади. Сув остида мева ҳосил қилади. Меваси ичидаги нўхатдек уруғи истеъмол қилинади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил