Jump to content

Наъматак

From Vikipediya

Наъматак (Роса) – раънодошлар оиласига мансуб буталар туркуми. Бўйи 3 м ча. Барги ток, пацимон мураккаб, пояда кетма-кет жойлашади. Гули хушбўй, ранги ҳар хил, якка ёки 2—3 тадан ўрнашган. Меваси ширали, шакли ва ранги ҳар хил, гул ўрнидаги сохта мева ичида тукли, бир уруғли ёнғоқчалар жойлашган. Н. турлари бир-биридан мевасининг шакли, катта-кичиклиги, ранги, новда пўстлоғининг ранги ҳамда новдадаги тиканларнинг оз-кўплиги ва жойланишига қараб фарқланади. Н. ўрмонларда ариқ ёқаларида, буталар орасида, тоғ ён бағирларида ўсади. Гули чиройли турлари боғларда, хиёбонларда ва кўчаларда ўстирилади.

Итбурун наъматак (Р. cанина) мевасида 4—6%, баъзан 18% ча C, Б2, К, Б оиласи витаминлари, 18 мг% ча каротин, 18% ча қанд, 2% ча лимон кислота, ошловчи ва бошқа моддалар бўлиб, тиббиётда авитаминознинг олдини олиш ва даволашда қўлланади. Н.нинг манзарали турлари – атиргуллардан олинадиган хушбўй эфир мойи (атиргул мойи), асосан, парфюмерияда, ундан тайёрланадиган атиргул суви (Ақуа Росаэ) фармацевтикада дориларнинг ҳиди ва мазасини яхшилаш учун ишлатилади[1].

Ботаникаси[edit | edit source]

Барглари пояда навбатма-навбат жойлашган. Кўп турларида узунлиги 5-15 смгача келади. Барг шакли варақасимон, четлари тишли. Поянинг пастки қисмидаги барг шакли найзасимон. Асосан ранги доимий яшил. Гултожбарглари бешта, баъзи турларида тўртта. Ранглари оқ ёки пушти. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Атиргулларнинг йиғма меваси резавор мевалар қаторига киради. С витаминига бой. Атиргулларнинг новдаси бўйлаб ўсган „тикан“ деб аталадиган ўсимталар эпидермис тўқимасидан келиб чиққан бўлиб, ҳақиқий тикандан деярли фарқ қилмайди. Наматакларнинг баъзи турларида илгаксимон навдалари бўлади ва улардан асосан манзарали ўсимликлар сифатида фойдаланилади.

Эволуцияси[edit | edit source]

Атиргулларнинг энг дастлабки авлодлари Колородо штатидан топилган[2]. Европага эрта Олигоцен давридан бошлаб тарқалган[3]. Боғ атиргуллари тури ХВИИИ асрда Хитойдан келиб чиққан[4].


Манбалар[edit | edit source]