Jump to content

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси

From Vikipediya
Эмблемаси
Ташкилот байроғи ва герби:
Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси
Атамаси: Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси
Асл атамаси: инглизча: Ассоcиатион оф Соутҳеаст Асиан Натионс
Аъзо мамлакатлар: Бруней байроғи Бруней, Камбоджа байроғи Камбоджа, Индонезия байроғи Индонезия , Лаос байроғи Лаос , Малайзия байроғи Малайзия , Бурма байроғи Мянма, Филиппин байроғи Филиппин , Сингапур байроғи Сингапур, Таиланд байроғи Таиланд , Ветнам байроғи Ветнам
Таҳкилот Бош котиби: Лим Жоcк Ҳои Бруней байроғи Бруней
Тайинлайди: Ташкилот вакиллари розилиги остида ва овоз бериш шартлари билан.
Асос солинган: 1967-йил 8-август Бангкок Таиланд байроғи Таиланд
Майдони: 4,479,210.5 км2
Аҳолиси: 602,658,000 киши
Зичлиги: 135/км2
Пул бирликлари:

Жанубий-Сарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси[1](АСЕАН /ˈɑːси.ɑːн/ АҲ-сеэ-аҳн,[2] /ˈɑːзи.ɑːн/ АҲ-зеэ-аҳн) – Ушбу жамланма Осиё қитʻасиниг жанубий-шарқида жойлашган ўн мамлакатни бирлаштирган иқтисодий ва сиёсий ташкилот сифатида жаҳон ҳамжамиятида муҳим рол ўйнайди.[3][4] Аввалига ушбу келишув 1967-йилнинг 8-августида Индонезия, Малайзия, Филлипин, Сингапур ва Тайланд ҳукуматлари томонидан ташкил этилган.[5] Ҳозирги кунга қадар аʻзолар сони ўнтага этган ва ташкилот ичида энди Бруней, Мянма, Камбоджа, Лаос ва Ветнам мамлакатлари ўз қизиқишлари билан иштирок этишмоқда. Ташкилотнинг асосий мақсадлари иқтисодий ўсишни кучайтириш, ижтимоий вазиятни яхшилаш, аʻзо мамлакатлар орасида маданий алоқаларни ривожлантириш, регионал ҳудудни ҳимоя қилиш каби масалаларни олдиган мақсад қилган мамлакатлар вакиллари глобал муаммоларни тинчлик йўлидаги музокаралар билан ҳал қилиш устида фаолият юритишмоқда.[6] Жанубий-Шарқий осиё мамлакатлари Асссоциацияси (ЖШОМА) майдони 4460000 км ² бу ҳудуд Ер шари умумий майдонининг 3%-ни ташкил этади. Аҳолиси 600000 киши атрофида ва Ер аҳолисининг 8,8%-ига тенгдир. 2012-йилда мамлакаларнинг эркин номинал ЙИМ олдинги кўрсаткичларга нисбатан $ 2,3 трлн. АҚШ Долларига ўсиш қайд этилган.[7] Агар ЖШОМА мамлакатларнининг иқтисодиёти бирлаштирилса жаҳон иқтисодиётида саккизтадан битта кучли иқтисодий потенсиал мавқесига эга ташкилотлардан саналади.

Тарихи

[edit | edit source]

1961-йил Малайзия, Филлипин ва Тайланд мамлакатлари ўртасида имзоланган алянс кейинчалик Жанубий-Шарқий осиё мамлакатлари Ассоциацияси номини олган (ЖШОМА). Лекин бу жамланма расмий равишда беш давлат Индонезия, Малайзия, Тайланд, Сингапур ва Филлипин каби мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари томонидан Бангкокда Тайланд Ташқи ишлар вазирлиги департаментида учрашув ташкил этилган ва ушбу (ЖШОМА) ташкилоти яратилиши ҳақидаги декларация қабул қилинган. Декларация кейинчалик жаҳон ҳамжамиятида Бангкок Декларацияси номини олган. Ташкилотнинг асосчилари сифатида беш мамлакат Ташқи Ишлар вазирлари эʻтироф этилади, булар: Индонезиядан Адам Малик, Филлипиндан Нарcисо Рамос, Малайзиядан Абдул Разак, Сингапурдан С. Ражаратнам ва Тайланд вакили Тҳанат Кҳоманлардир.[8]

1960-йилларда[9] рўй берган ҳодисалар иқтисодий ривожланишга ҳаракат қилиш, ташқи таʻсирларга ишончнинг йўқолиши, коммунизм тизимидан чўчиш ва давлат тизимини мустаҳкамлаш каби муаммолар ЖШОМА ташкилоти яралишига асосий сабаблар бўлган. 1984 1-январида Бруней мустақилликни қўлга киритган ва бир ҳафтадан сўнг 1984-йилнинг 8-январида илк маротиба жамланма таркибида кенгайиш кузатилиб Бруней ЖШОМА анжуманида олтинчи вакил сифатида иштирок этган.[10]

Ташкилот кенгайиши

[edit | edit source]

1995-йилнинг 28-июлида Ветнам еттинчи аʻзо сифатида[11] ва кейинчалик икки йилдан сўнг 1997-йилнинг 23-июлида Лаос ҳамда Мянма мамлакатлари ташкилотга аʻзо бўлишган.[12] Камбоджа Лаос ва Мянма мамлакатлари билан биргаликда ташкилот аʻзолигига ўз истагини билдирган лекин мамлакатлар орасидаги ички сиёсий курашлар туфайли ушбу таклиф ЖШОМА томонидан вақтинчага бекор қилинган. Кейинчалик мамлакат ҳокимиятидаги камчиликлар бартараф этилиб 1999-йилнинг 30-апрелида ташкилотнинг ҳозирги кундаги энг сўнгги ўнинчи аʻзоси сифатида ЖШОМА таркибига қабул қилинган.[12][13] 1990-йилларда келажакдаги бирлашиш туфайли жамланмада кенгайиш кузатилган. 1990-йилда Малайзия вакиллари Шарқий Осиёда иқтисодий форум яратишни таклиф этишган [14] ва бу форумга ташкилотнинг янги аʻзолари сифатида Хитой, Япония ва Жанубий Кореякаби ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликлар олиб бориб Осиё-Тинч океани бўйидаги иқтисодий ҳамкорликда АҚШ таʻсири билан ўз мавқеларини Осия ҳудудида тенглаштиришмоқчи бўлишган.[15][16] Лекин бу режа АҚШ ва Япониянинг бир-бирига кучли қарама-қаршилиги сабаб амалга ошмаган.[15][17] Бироқ бу каби муваффақияцизликларга қарамай ўз фаолиятларини давом эттиришиб 1997-йилда ЖШОМА уч плюс номли бирлашма яратилган. 1992-йилда янги тартибларга асосланган имтиёзли тарифлар қабул қилинган. Бу тарифлар жаҳон бозорида ишлаб чиқариш сифатини ошириш ва регионал ҳудудда ишлаб чиқарилган махсулотлар рақобатбардош бўлишини яхшилаш каби муаммоларни ўз ичига олган. Ушбу қонунлар ташкилотнингб эркин иқтисодий ҳудудида амал қилиши белгиланган. 1997-йилда Шарқий Осиёдаги молиявий инқироздан сўнг Малайзия ушбу ташкилотни кучли иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар (Хитой Халқ Республикаси, Япония ва Жанубий Корея) билан бирлаштириш фикрини олдинга сурган.[18] Бу ташкилотга аʻзо бўлган ҳар бир мамлакат нафақат регионда балки жаҳон мамлакатлари орасида иқтисодий ютуқларга эришиш ниятида бирлашишган. 1995-йилнинг 15-декабрида аʻзо мамлакатлар Жанубий-Шарқий Осиёни ядровий қуролларни қисқартириш келишуви ва Жанубий –Шарқий Осиёда ядровий қуроллар ҳудудини бекор қилиш ҳақидаги келишувлар имзоланган. Ушбу келишувни аʻзо мамлакатлардан фақатгина бир мамлакат имзоламаган бўлиб келишув 1997-йилнинг 28-мартидан кучга кирган. Ушбу ҳавфсизликга оид келишув 2001-йилнинг 21-июнида Филлипин имзолаганидан сўнг регионда тўлақонли ядровий қуролларнинг барча турлари тақиқланган.[19]

Шарқий Тимор ва Папуа Неw Гуинеа

[edit | edit source]

Жанубий-Шарқий осиё мамлакатлари ассоциацияси 2011-йилнинг мартида Жакартада ўтказилган саммитида Шарқий Тимор ташкилотга аʻзо бўлиш истагини билдирган. Бунга жавобан Индонезия ушбу таклифни илиқлик билан қабул қилган.[20][21][22] Папуа-Новая Гвинея 1976-йилда кузатувчилик мавқеига, кейинчалик 1981-йилда махсус кузатувчи сифатида ташкилот саммитларида иштирок этишни бошлаган.[23] ЖШОМА ушбу мамлакат билан 1976-йил Бали шаҳрида ўтказилган саммит ортидан иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириб келмоқда. Бу ҳолат 80-йилларнинг ўрталарида тўлақонли амалга оширилиб, кейинчалик 1991-йилда Тайланд резолюцияси ортидан эркин савдо ҳудудида ўз мавқеини янада оширган.

Атроф муҳит

[edit | edit source]
Сателлите имаге оф тҳе 2006 ҳазе овер Борнео.

21-асрга келиб кўпгина мамлакатлар ва йирик ташкилотлар атроф-муҳит ҳолатини тиклаш ва яхшилаш каби саволларни ҳал қилиш тарзини олдига мақсад қилиб қўйишмоқда. Жумладан ЖШОМА ташкилоти эндиликда табиатни сақлаш каби янги тартибдаги тизимларни ўзининг регионал ҳудудида қабул қилмоқда. Ташкилиот вакиллари аввалига 2002-йилда Жанубий-Шарқий Осиёда тутунли ифлосланишни назорат қилиш мақсадида ЖШОМА траншудудида тутунли ифлосланишга қарши келишувни имзолашган.[24] Афсуски бу имзоланган келишув 2005-06-йилларда Малайзия томонидан ифлосланган ҳаво оқими туфайли ўз қадрини йўқотган. Шунингдек ташкилот экологик муамоларни ўз ичига оладиган бир неча келишувларни қабул қилиб, шулардан: Шарқий Осиё энергетик ҳавфсизлик декларацияси,[25] 2005-йилда АСЕАН Wилдлифе Энфорcемент тармоғи регионда жорий қилиниши [26] ва Осиё-Тинч океанининг иқлим ва муҳитни асраш каби масалаларда ҳамкорликнинг имзоланиши иқлимнинг ўзгариши сабабли қабул қилинган. 2003-йилда Бали шаҳрида ўтказилган ЖШОМА саммитида аʻзо мамлакатлар вакиллари бирдамликда демократик дунё тартибига асосланган тизимни имзолашган. Бунга сабаб барча мамлакатлар жаҳон ва регионал ҳудуд ҳамжамиятида ўз демократик дунёқарашларини тенглаштиришга ва яқин келажакда ривожланишга эришиш ҳаракатлари асосий далиллар сифатида кўрилади. Бундан ташқари демократик бўлмаган аʻзо мамлакатлар ҳам бу каби вазиятни қўллаб қувватлашган.[27]

ЖШОМА плюс уч

[edit | edit source]

Ҳар бир мамлакат вакиллари кейинчалик ташкилот фаолиятини ўрганиб чиқишиб келажакда янги интеграцияларни регионда жорий қилиш зарур деган ҳулосага келишган ва 1997-йилдан бошлаб шу мақсадлар асосида ва ташкилот фаолиятини регионда янада кучайтириш каби масалаларни ҳал қилиш учун янги иқтисодий жамланма яратиш ҳаракатини бошлашган. Аʻзо мамлакатлар ўзларининг иқтисодий алоқаларини яхшилаш учун ўтказилган Ҳиндистон, Австралия, Янги Зеландия, Америка Қўшма Штатлари ва Россия каби мамлакатларни ўз доирасига олган Шарқий Осиё мамлакатлари саммитида ташкилотга йирик экспортёрлар Хитой, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларни таркибга қўшиш истагини билдиришган ва бу масала кейинчалик матбуотда ЖШОМА плюс уч деган номини олган. Бу ҳаракат Европа ҳамжамиятини Шарқий Осиё ҳудудида йўқ қилиш ва янги замонавий, ривожланган саноатни бунёд этиш ҳамда кучли Шарқий Осиё иқтисодий ҳамжамиятини яратиш эканлиги баʻзи бир мамлакатлар томонидан танқид қилиб келинади. Оҳирги йилларда эришилган ютуқлар ва муваффақияцизликларни ўрганиш мақсадида ҳамда ташкилот жамғармасини ташкил қилиш масалалари сабабли ЖШОМА ҳузурида Кузатувчи Фаоллар гуруҳи ташкил этилган. 2006-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кузатувчи ташкилот мақоми берилган[28] ва бунга жавобан ЖШОМА ташкилотнинг "диалоглар борасида ҳамкор" деган мақомига эришган.[29]

Эркин савдо

[edit | edit source]

2007-йилда ЖШОМА ташкилоти ўзининг 40-йиллигини ва Америка Қўшма Штатлари билан бўлган дипломатик алоқаларга 30-йил тўлганини нишонлаган. .[30] 2007-йилнинг 26-августида ташкилот вакиллари то 2013-йилга қадар Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Австралия]] ва Янги Зеландия каби мамлакатлар ўртасидаги эркин савдо шартномаларини якунлаш режаланганини ҳамда ушбу келишувдан сўнг 2015-йилда ЖШОМА иқтисодий ҳамжамияти яратилишини матбуот анжуманида баён қилишган.[31][32] 2007-йилнинг ноябрида ЖШОМА аʻзолари ташкилот жамғармаси, қонунлари ва ЖШОМА аʻзолари ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ҳамда ташкилотни Халқаро қонуний шаклда яратиш каби келишувларни имзолашган. Ҳудди шу йили ЖШОМА вакиллари ўртасида Шарқий Осиё энергетик ҳавфсизлик Декларацияси қабул қилинган ва кейинчалик 2007-йилнинг 15-январида Австралия, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея мамлакатлари томонидан ушбу битим қабул қилинган. 2009-йилнинг 27-февралида ЖШОМА таркибидаги 10 мамлакат ва Австралия ҳамда унинг яқин савдо ҳамкори Янги Зеландия вакиллари ўртасида 2000-2020-йиллар давомида эркин савдо ҳудуди шартномаси имзоланиши ишлари бошлангани ва бу ҳаракат кейинги йилларда мамлакатлар Ялпи ишки маҳсулот ҳажмининг 48 млрд. АҚШ Долларига ўсишига туртки бўлган.[33][34] ЖШОМА аʻзолари ўзининг савдо жиҳатдан асосий олти ҳамкорлари Австралия, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Кореялар билан биргаликда умумийҳажмдаги регионал иқтисодий ҳамкорлик яратиш борасида келишувлар имзоланишини қайд этиб ўтишган. Бу ҳаракатларнинг биринчи босқичи 2013-йилнинг 26-28-февралида Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилган ташкилот саммитида бошланган.[35]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Овервиэw“. АСЕАН. 26-январ 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2009-йил.
  2. ВОА.гов, Сеарч Воиcе оф Америcа
  3. „НЛС/БПҲ: Отҳер Wритингс, Тҳе АБC Боок, А Пронунcиатион Гуиде“ (8-май 2006-йил). 12-январ 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2009-йил.
  4. Асеан.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-02 санасида архивланган), АСЕАН-10: Меэтинг тҳе Чалленгес, бй Термсак Чалермпаланупап, Асеан.орг, АСЕАН Сеcретариат оффиcиал wебсите. Ретриэвед 27-июн 2008-йил.
  5. Бангкок Деcларатион. Wикисоурcе. Ретриэвед 14-март 2007-йил.
  6. Асеан.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-26 санасида архивланган), Овервиэw, Асеан.орг, АСЕАН Сеcретариат оффиcиал wебсите. Ретриэвед 12-июн 2006-йил.
  7. ЭC.Эуропа.эу (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-14 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-14 санасида архивланган), Эуропеан Унион Релатионс wитҳ АСЕАН. Ретриэвед 29-октабр 2010-йил.
  8. Бернард Эccлестон, Мичаэл Даwсон, Дебораҳ Ж. МcНамара. Тҳе Асиа-Паcифиc Профиле. Роутледге (УК), 1998. ИСБН 0-415-17279-9. 
  9. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  10. „Баcкгроунд Ноте:Брунеи Даруссалам/Профиле:/Фореигн Релатионс“. Унитед Статес Стате Департмент. 2-март 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-март 2007-йил.
  11. „Виэтнам ин АСЕАН : Тоwард Cооператион фор Мутуал Бенефиц“. АСЕАН Сеcретариат (2007). Қаралди: 28-август 2009-йил.
  12. 12,0 12,1 Cаролйн Л. Гатес, Мя Тҳан. АСЕАН Энларгемент: импаcц анд имплиcатионс. Институте оф Соутҳеаст Асиан Студиэс, 2001. ИСБН 981-230-081-3. 
  13. „Статемент бй тҳе Сеcретарй-Генерал оф АСЕАН Wелcоминг тҳе Кингдом оф Cамбодиа ас тҳе Тентҳ Мембер Стате оф АСЕАН : 30-апрел 1999-йил, АСЕАН Сеcретариат“. АСЕАН Сеcретариат (2008). Қаралди: 28-август 2009-йил.
  14. Эаст Асиа Эcономиc Cауcус. АСЕАН Сеcретариат. Ретриэвед 14-март 2007-йил.
  15. 15,0 15,1 Асиавиэwс.орг, Wҳитҳер Эаст Асиа? Ретриэвед 14-март 2007-йил.
  16. УНТ.эду, Асиа'с Реаcтион то НАФТА, Нанcй Ж. Ҳамилтон. CРС – Cонгрессионал Ресеарч Сервиcе. Ретриэвед 14-март 2007-йил.
  17. ИҲТ.cом, Жапан Страддлес Фенcе он Иссуэ оф Эаст Асиа Cауcус. Интернатионал Ҳералд Трибуне. Ретриэвед 14-март 2007-йил.
  18. „Регионал Финанcиал Cооператион амонг АСЕАН+3“. Жапанесе Министрй оф Фореигн Аффаирс. 9-октабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2008-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-10-09 санасида архивланган)
  19. Бангкок Треатй (ин алпҳабетиcал ордер) Ат УНОДА Унитед Натионс. Ретриэвед 4-сентабр 2008-йил.
  20. Э.Тимор леадер пушес фор АСЕАН мембершип (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-14 санасида архивланган), дате: 1-декабр 2010-йил.
  21. Эаст Тимор Бид то Жоин АСЕАН Wинс 'Стронг Суппорт', Бангкок Пост, дате: 31-январ 2011-йил.
  22. Эаст Тимор то Жоин АСЕАН ин Жакарта 2011, Жакарта Глобе, дате: 1-декабр 2010-йил.
  23. „АСЕАН сеcретариат“. АСЕАН (23-июл 1999-йил). Қаралди: 12-январ 2009-йил.
  24. АСЕАН Сеcретариат. АСЕАН Агреэмент он Трансбоундарй Ҳазе Поллутион. Эхтраcтед 12-октабр 2006-йил
  25. Эаст Асиан леадерс то промоте биофуэл (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-04-29 санасида архивланган), Пҳилиппине Даилй Инқуирер, 13-март 2007-йил.
  26. „АСЕАН Статемент он Лаунчинг оф тҳе АСЕАН Wилдлифе Энфорcемент Нетwорк (АСЕАН-WЕН)“. АСЕАН (1-декабр 2005-йил). Қаралди: 12-январ 2009-йил.
  27. Луард, Тим. „Асеан: Чангинг, бут онлй слоwлй“. ББC (8-октабр 2003-йил).
  28. РП ресолутион фор обсервер статус ин УН ассемблй ОК’д (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-12 санасида архивланган), Пҳилиппине Даилй Инқуирер, 13-март 2007-йил.
  29. „Пҳилиппинес то Репресент Асеан ин УН Меэтингс ин Нй, Генева“. Яҳоо! Неwс (7-март 2007-йил). 12-март 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-март 2007-йил.
  30. Форсс, Пеарл. „УС анд АСЕАН сеэкинг то энҳанcе релатионшип: Др Балажи“. Чаннел НеwсАсиа (27-август 2007-йил). 30-август 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2007-йил.
  31. „АСЕАН то cомплете фреэ траде агреэменц бй 2013“. Форбес (26-август 2007-йил). 2010-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2007-йил.
  32. Онг, Чристине. „АСЕАН cонфидент оф cонcлудинг ФТАс wитҳ партнерс бй 2013“. Чаннел НеwсАсиа (27-август 2007-йил). 29-август 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2007-йил.
  33. „АСЕАН, Аустралиа анд Неw Зеаланд Фреэ Траде Агреэмент – НЗ Министрй оф Фореигн Аффаирс анд Траде“. Мфат.говт.нз. 15-апрел 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-май 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-02-24 санасида архивланган)
  34. „Асеан, Аустралиа, Неw Зеаланд Сигн Фреэ-Траде Деал (Упдате1)“. Блоомберг (27-феврал 2009-йил). Қаралди: 21-май 2009-йил.
  35. „АСЕАН+6 траде блоc ин тҳе макинг“. Инвествине.cом (2013-йил 23-феврал). 2013-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-феврал.