Jump to content

Анд тоғлари

From Vikipediya
(Redirected from And tog'lari)

Анд тоғлари (испанча: Андес; Cордиллера де лос Андес; инк халқлари тилида анта — мис конли тоғлар) — дунёдаги энг узун (қарийб 9000 км) ва энг баланд (6960 м) тоғ тармоқларидан бири. Эни 800 км гача. Анд тоғлари Жанубий Американи бутун узунлиги бўйлаб ғарб томонидан ўраб туради. Анд тоғлари шимолидан жанубга ни-ҳоятда узун масофада (66°га) чўзилиб кетган-лигидан тупроқ ва ўсимлик қоплами ҳам турлича, вертикал минтақалар аниқ на-моён бўлган. Тез-тез зил-зила бўлиб, вулканлар (Котопахи, Мисти, Майпу) отилиб туради. Анд тоғлари бир- ғ бирларига параллел бўлган ва меридиан П бўйлаб чўзилган тизмалардан иборат. -И Шимолида Кариб денгизи соҳиллари бўйлаб икки қатор (бал. 2765 м гача), шимоли-ғарбида 4 қатор (бал. 5800 м гача) тизма жойлашган. Тизмаларни чуқур тектоник ботиқлар ва ички ясси тоғликлар бир-биридан ажра-тиб туради. Эквадорда икки қатор вул-кан тоғлари тоғ оралиғидаги ботиқларни ўраб туради. Перуда баландлиги 6768 м гача бўлган тоғлар ва 4200 м гача кўтарилган платоларни дарёлар чуқур ўйиб юборган. Марказий Анд тоғлари тизмаларининг ўртача баландлиги 4000 — 5000 м. Платолар кенг ва жуда баланд (4000 м чамасида). Бош Корди-лера тоғларидаги Аконкагуа тоғи (6960 м)- Ғарбий ярим шардаги энг баланд чўққи. Кирғоқ бўйи тизмаси чўзилган, шарқда эса палахсали тоғлар жойлаш-ган. Қор чизиғи жанубида 500 — 1500 м, марказий қисмида 6500 м, шимолида 4700 м баландлигидан ўтади. Жанубий қисмларида катта музликлар океангача тушиб келади. Анд тоғларидан Амазонка ва унинг ирмоклари Ори-ноко ва бошқа бошланади. Анд тоғларининг марка-зий қисмида Титикака, Поопо баландтоғ кўллари бор. Анд тоғлари 6 хил иқлим зонасида жойлашган. Венесуэла ва Ғарбий Эква-дорда тропик иқлим, қиш қуруқ келади, сийрак ўрмонлар ўсади. Жанубига тушган сари чўл зонаси субтропик, мў’тадил чўл ва дашт ландшафтлари билан алмашинади. Анд тоғлари асосан алп бурмаланиши даврида шаклланган (шарқий қисмида ундан ҳам қадимгироқ жинслар мавжуд). Тоғларда 30дан ортиқ қаракатдаги вулкан (Котопа-хи, Осорно, Сангай ва бошқалар) мавжуд. Анд тоғларида фойдали казилмалардан кам учрайдиган ва рангли металлар, ғамда нефт, се-литра, олтингугурт, асбест, мис, қалай, кумуш, қўрғошин, пйх, волфрам, вана-дий, сурма, висмут, мишяк ва бошқа конлар бор. Анд тоғлари шимолий қисмининг шамолга рўпара ғарбий ён бағри — тоғ қизил тупроқли ерлар барг тўкувчи ўрмонлар билан, жанубга томон латерит тупроқли ён бағирлар сернам экваториал ва тропик ўрмонлар ҳамда жигарранг тупроқли ерлар доим қуруқ субтропик ўрмонлар ва бутазорлар билан қопланган. Ички баланд 488платолар эса ўтлоқ (парамос), қуруқ ба-ланд тоғ тропик чўллар (ҳалқа) ва чўлдан иборат. Анд тоғлари картошка, хин дарахти ва бошқа фойдали ўсимликлар ватани. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: лама, кўзойнакли айиқ, магеллан ити, шиншилла, тулки, турли хил кемирувчилар ва қушлардан — кондор яшайди. Анд тоғларида Саҳама (Боли-вия), Ла-нин (Аргентина), Лос-Парагуас (Чили) ва бошқа миллий парклари бор.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил