Jump to content

Саё жанги

From Vikipediya

Саё жанги (1241) - Ботухонтж Венгрия қироли Бела ИВ билан қилган жанги. Пешт ш. қамалини бўшатиб қайтаётган мўғуллар йўлини тўсиш, Саё дарёси кўпригини қўриклаш мақсадида венгер қўшини қўйилган. Ботухон қўшинининг бир қисми уларни 7 та манжаниқсан ўққа тутиб қувиб юборган ва дарёдан ўтиб венгер қароргоҳини қуршовга олган. Венгерлар саросимага тушиб қолганлар, уларнинг қуршовни ёриб чиқиш учун қилган икки ҳужуми натижа бермаган. Венгерлар истеҳкомларини ташлаб қоча бошлашган. Мўғуллар уларга дахл қилмай ўтказиб юбораверишган, бошқа венгер жангчилари омон қолишнинг бирданбир йўли қочиш деб ҳисоблаб олдингилар кетидан қочишга тушган. Буни кўрган Бела ҳам қароргоҳни тарк этган. Мўғуллар уларни маълум ергача кузатиб бориб, улар ҳолдан анларидан сўнг бир ҳамла билан янчиб ташлашган. Бу жангда венгер армиясининг катта қисми қирилиб кетган. Қирол ўз отининг чопқирлиги туфайлигина жон сақлаб қолган. Мўғуллар жангда тушган ўлжалар ичидан қирол муҳрини топиб оладилар. Ботухон саводхон асирлар топтириб, уларга қирол номидан уйларини тарк этмасликлари ҳақида сохта хат ёздиради. Венгерлар бу ҳийлага учиб уйларида ўтириб ёлғоннинг қурбони бўладилар. Бу ғтойгалабадан сўнг мўғуллар Пештга юриш қилиб, уни ялпи ҳужум билан қўлга олишган, аҳолисини қириб ташлаб, шаҳарни вайрон этишган.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Иванин М., Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур, Т., 1994.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил