Карбало
Карбало — Ироқдаги шаҳар. Карбало муҳофазасининг маъмурий маркази. Фурот дарёси водийсида, Бағдод шаҳридан 85 км жанубий-ғарбда. Аҳолиси 200 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари).
Саудия Арабистони (Макка, Мадина ва бошқа шаҳарлар)га бориладиган автомобил йўллари устидаги йирик савдо (хурмо, ғалла) ва транспорт пункти. Темир йўл стансияси. Ғишт заводи, мева консерва заводи ва бошқа корхоналар бор. Ҳунармандчилик ривожланган.Али ибн Абу Толибнинг ўғли Ҳусайн ибн Али шаҳар яқинида 680 йилдаги ҳокимият учун бўлган жангда ҳалок бўлган, Карбалода дафн қилинган ва кейинчалик масжид-мақбара қурилиб, шиалик мазҳабидаги мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Ҳар йили муҳаррам ойида Карбалода мотам маросими ўтказилади. Диний маросим буюмлари билан савдо қилинади. Карбалода Озарбайжон мумтоз шоири Фузулий туғилган. Шаҳар 7-асрда бунёд этилган.[1]
Манбалар
editБу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |