Жийрон қарқара

Жийрон қарқара, қизил қўтон (Ардеа рифигеа) — узун оёқлилар туркумининг қарқаралар оиласига мансуб қуш. Осиёда, Европанинг жанубида ва Африкада тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё, Амударё атрофларида, Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида учрайди. Қамишзорларга, баъзан бутазорларга уя солади. 3–5 та тухум қўяди. Бошидаги пати ва узун кокилининг бинафша рангли ҳамда қанотининг атрофидаги патлар қизил бўлиши билан оқ ва кўк қарқарадан фарқ қилади. Балиқ, бақа, калтакесак ва ҳар хил ҳашаротлар билан озиқланади. Чигиртка, сичқон ва каламушларни қириб, фойда келтиради[1].

Ардеа пурпуреа

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил