Бўри, қашқир (Cанис лупус) – ицимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон. Европа, Осиё ва Шимолий Америкада тарқалган. Ўзбекистоннинг чўл, даштлари, ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ этакларида тарқалган; қор ва муз билан қопланган баланд тоғлар ва тундрада ҳам яшайди. Бўриларнинг турли кенжа турлари мавжуд, жумладан осиё бўриси, тундра бўриси, мексика бўриси, арктика бўриси ва бошқалар.

Бўри
Илмий таснифлашУшбу таснифни таҳрирлаш
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Ицимонлар
Уруғ: Cанис
Турлари: C. лупус
Бинар номи
Cанис лупус
(Линнаэус, 1758-йил)
Кенжа турлари
Қаранг Cанис лупус турлари

Бўриларнинг глобал диапазони (ИУCНнинг 2018-йилги баёнотига кўра).

Бўрилар қоялар орасига, тўқайлик ва жарликларга, қуруқ қамишзорларга ин қуради. Тулки инларидан ҳам фойдаланади. Бўрилар инида болалайди ва болаларини парвариш қилади. Чорвачилик р-нларида подалардан узоққа кетмайди. Бўрилар январ ойидан бошлаб урчийди. Урчиш вақтида эркаклари урғочисини талашиб қаттиқ уришади. Бўрилар моногам ҳайвон. Жуфти узоқ муддат сақланиб қолади. Ҳомиладорлик даври 62– 65 кун. Ёш бўри 3–5 та, қариси 6–8 та, баъзан 10–13 та бола туғади. Боласини 5–6 ҳафта эмизади. Боласи 3 ҳафталигида инидан чиқа бошлайди. Урғочиси эмизикли даврида эркаги овқат олиб келиб туради. Болалари гўшт билан озиқланишга ўтгандан сўнг она бўри ҳам ўлжа тутиб кела бошлайди. Август охиридан бошлаб ёш бўрилар ҳар хил майда кемирувчиларни тутиб ея бошлайди. Сентабрда катталари билан биргалашиб, уй ҳайвонларини ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга ўрганади. ноябрга қадар 10–15 та бури гала бўлиб юради. Ўлжа топиш қийин бўлиб қолганда битта ёки иккитадан бўлиб, тарқалиб кетади. Эркаги 2 ёшида, урғочиси 2–3 ёшида вояга етади. Бўри 15–16 йил яшайди. Йилда икки марта – баҳор ва кузда туллайди. Бўрилар кучли, чидамли ва чаққон, ҳид билиш ва эшитиш органлари яхши ривожланган ҳайвон. Гўшт билан озиқланади, баъзан олма, қовун, тарвуз каби меваларни ҳам ейди. Асосан, уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонлар, қуён, юмронқозиқ каби кемирувчилар, қушлар, ҳатто ўлимтиклар билан озиқланади. Бўрилар жуда очкўз ва хўра, иккитаси битта қўйни еб қўйиши мумкин. Подага ҳужум қилганда кўп қўйни нобуд қилади. Бир нечта Б. биргаликда ёки туда бўлиб ов қилади. Қутурган ва очиққан бўрилар одамга ҳам ҳужум қилиши мумкин. Бўрининг 12 та кенжа тури бор. Ўрта Осиёнинг чўл, дашт ва паст тоғларида чўл бўриси, Помир тоғларида тибет бўриси кенжа турлари яшайди. Баъзан қора бўрилар ҳам учрайди, унинг териси қимматбаҳо ҳисобланади. Ўзбекистонда чўл бўриси тарқалган.

Адабиётлар

edit
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил