Jump to content

ёрқин

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

ёр-қин

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ЙОРҚИН ’очиқ нурли’, 'равшан’. Қуёш чиҳиб, анҳор ёҳасидаги толларни олтинлатган, тоза, ё р -ҳ и н ҳаво кўзни ҳамаштиради (Ойбек). Бу сифат эски ўзбек тилида нурланишни ифюдалаган ярқ тасвир сўзидан —ï қўшимчаси билан ясалган феълга (КРС, 235) -н қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, ИВ, 135; КРС, 235); кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган, ï ун — лисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ярқ + ï = ярқï-) + н = ярқïн > йâрқин.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Ёруғ, ёғдули, (оч рангли) нурли, тиниқ. ◆ Ёрқин кун. м ◆ Қуёш чиқиб, анҳор ёқасидаги толларни олтинлатган, тоза, ёрқин ҳаво кўзни қамаштиради. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ Ёрқин кўклам кунларининг бирида Ўтап жамоадан уйига одатдагидан барвақтроқ қайтиб, эртаси кун мактаб очилишини хабар қилди. Ҳ. Ғулом, „Машъал“ .

2 Аниқ, равшан, яққол. ◆ Аҳмад Ҳусайн узоқ сўзлади, деҳқонларнинг ҳаётини ёрқин, чуқур тафсилли ҳикоя қилди. Ойбек, „Нур қидириб“ . ◆ Ҳамид Олимжоннинг бутун ижодида киши-лар образи ёрқин талқин этилган. Н. Сафаров, „Оловли излар“ . ◆ Романда шаҳар тасвири ҳам.. тоғ қишлоқларининг гўзал манзаралари ҳам ёрқин ифодаланган. С. Кароматов, „Ол-тин қум“ .

3 кўчма Бахтиёр, бахтли; нурафшон. Ёр-қин ҳаёт. м ◆ Ҳаёт ҳар қачондан кўра кўркам ва ёрқин эди. Шуҳрат, „Шинелли йиллар“ . ◆ Бун-дан ташқари, у тотув ва соғлом ишчи оила-сида ўсиб, кўп ёрқин дамларни бошдан кечир-ган, шунинг учун ҳам қиёфаси нурга сероб эди. П. Қодиров, „Уч илдиз“ .

4 Таъсирчан, эсда қоларли; ўлмас, ўчмас. У | ◆ Юсуфжон қизиқ\ ўзининг ёрқин ва ўзига хос таланти билан ўткир ҳажв ёрдамида бахтли ҳаёт қуришда узбек халқига тўсқин-лик қилган кучларни қаҳр-ғазаб билан фош қилди. Т. Обидов, „Юсуфжон қизиқ“ . ◆ Жўрахон-нинг қаҳрамонлиги, жасорати, ёрқин хоти-раси, ишлари қалбларда, ҳаётда абадий қола-ди. Назармат, „Жўрлар баланд сайрайди“ .

</а>■"

5 Ёрқин (эркак ва хотин-қизлар исми).

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ЁРҚИН. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

От

[edit]

ёрқин (кўплик ёрқинлар)

ёрқин
1 светлый, яркий; // светло; ярко; ◆ ёрқин лампа светлая лампа; ◆ ёрқин нурлар яркие лучи; ◆ Қуёш чиқиб, анҳор ёқасидаги толларни олтинлатган, тоза ёрқин ҳаво кўзни қамаштиради (Ойбек, «Ќутлуѓ ќон») Взошедшее солнце озолотило ивы на берегу анхора, чистое яркое небо ослепляет глаза;
2 перен. ясный, яркий; // ясно, ярко;◆ ёрқин ифода яркое выражение; ◆ ёрқин ифодаланган фикрлар ярко выраженные мысли;
3 перен. светлый, яркий, счастливый; ◆ ёрқин умидлар светлые надежды; ◆ ёрқин йўл светлый путь; ◆ ёрқин ҳаёт счастливая жизнь;
4 Яркин (имя собств. мужское и женское).