Jump to content

бузмоқ

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

буз-моқ

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

1 Парчалаб ёки қўпориб, ағда-риб йўқ қилмоқ; ишдан чиқармоқ, яроқсиз ҳолга келтирмоқ; вайрон қилмоқ, емирмоқ. ◆ Деворни бузмоқ. Уйни бузмоқ. Ўйинчоқни бузмоқ. Уй бузганнинг уйи бузилар. Мақол.◆  От-нинг ёмони охур бузар. Мақол. м◆  ..илоннинг ўрдасини бузганингиз чакки бўпти-да, ўғлим. М. Мансуров, Ёмби.Дадавой Хадичага:

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

◆ Соат меники. Бузадиган ҳам ўзим, тузата-диган ҳам ўзим. Уйғун, Навбаҳор.◆  Жайноқ, қулфни бузма, яхшилик кўрмайсан. Н. Сафаров, Шарқ тонги.

2 Ўзгартириб, бошқа мақсадса фойда-ланиш учун мосламоқ.◆  Бедани бузиб, пахта экмоқ. Палтони бузиб, костюм қилмоқ. шш ◆ Мана, канал битди, мана бу тўқайларни бузиб, янги ер очаётибмиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.◆  Уйда бир эски гиламча бор эди, уни бузиб, яна бир хуржун қилиб олар эдим. Миртемир.

3 Инсоннинг бирон-бир руҳий ҳолатига, осойишталигига зиён келтирмоқ, зарба бермоқ.◆  Икромжон хотинининг қувончини бузги-си келмади. С. Аҳмад, Уфқ.◆  Эски турмуш қуз-ғунлари, бир янги турмуш қурган оиланинг турмушини бузмоқ учун қандай ҳийлалар қилгансиз. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси.

4 Жамоавий қоидаларга, турмуш тарзига хилоф иш қилмоқ, унга риоя (амал) қил-маслик.◆  Қонунни бузмоқ. Интизомни бузмоқ. н Сен, раис, умумий йиғилиш қарорини бузма, ўзбошимчалик қилма, ҳа, ёмон оқибат-ларга олиб келади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.◆  Уз аҳдингни бузиб, инкор айлама. Ҳабибий, Девон.

5 Зарарли таъсир кўрсатиб, ишини, фаолиятини ёмонлаштирмоқ.◆  Ёғли овқат меъдани бузади.

6 Мавжуд вазиятни, ҳолйтни ўзгартир-моқ, унга халал бермоқ.◆  Тинчликни бузмоқ. Суҳбатни бузмоқ. н Бу жимликни охири Жаннат бузди. С. Аҳмад, Уфқ.◆  Беғам, беташвиш дўстлар ширин уйқуда эдилар. Элмурод уларнинг уйқусини бузмаслик учун аста каравоти ёнига борди. П. Турсун, Ўқитувчи.

7 Ҳақиқатдагидан, аслидагидан бошқача қилиб юбормоқ.◆  Ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқ. Сўзни бузиб ёзмоқ. Фикрни бузиб тал-қин қилмоқ. м -Мезбон қани, Тешабай? — деди у, рус тилини немисларга хос бир талаф-фуз билан бузиб. М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“

8 Уддасидан чиқа олмай, ёмон ёки яроқсиз қилиб қўймоқ.◆  Ошни бузиб қўйибсиз. Суратни бузиб қўйибсиз.

9 Инсон ахлоқи, феъл-атворини ёмон томонга ўзгартирмоқ.◆  Кишининг зари кишини бузар, зарни кўрган — занжирни узар. Мақол. ◆ м Ҳали эримниям бузяпман денг? Ҳамза, Туҳматчилар жазоси.

10 Ўзаро муносабатларни ёмонлаштирмоқ, чатоқлаштирмоқ.◆  Яхши ўғил юрт тузар, ёмон ўғил юрт бузар. Мақол. н◆  Жаҳл устида уришиб қолган бўлсангиз, эҳтимол, ярашиб қоларсиз. Оилангизни бузманг! Мирмуҳсин, Умид.◆  Кимки одамлар ўртасини бузиб юрувчи бўлса, у ҳам мўмин эмасдир. "Фан ва турмуш".

11 Бокираликдан жудо қилмоқ, номусига тегмоқ.◆  Аҳмоқ йигит нодонлик қилиб, қизни бузиб қўйибди.

12 Бирор ҳаракатни, маросимни тўх-татмоқ.◆  Сен буздинг Нодиршоҳнинг тўйини.. "Юсуф ва Аҳмад".

13 Фойдалана бошламоқ (яхлит ёки янги нарсалардан).◆  Пулни бузмоқ. Бочкадаги ёғни бузмоқ.

Гўштни бузмоқ Бутун молнинг гўштини бўлакларга бўлмоқ, бурдаламоқ. Кўнгилни бузмоқ 1) кўнглини вайрон қилмоқ, дилини оғритмоқ.◆  Дилдор ана шундай кўнгилни бузадиган ўйлар билан банд эди. С. Аҳмад, Уфқ; 2) бошқа хаёлга келмоқ, умидсизланмоқ. ◆ Умидингни узма, кўнглингни бузма. Мақол. Оламни {ёки дунёни) бузмоқ Атрофни бошга кўтармоқ, ларзага солмоқ.◆  Ичкарида хотинлар мажлиси: ..биров ёр-ёр ўқиб, тағин бит-тасининг қувончи ичига сиғмай хохолаб, дунёни бузади.. А. Қодирий, Ўтган кунлар. ◆ Баъзилар борки, қилар ишининг тайини йўқ, даъвоси оламни бузади. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда. Тахини бузмоқ Кийилмаган кийим, тутилмаган ўрин-бош ва шу кабилардан фойдалана бошламоқ. Хаёлни бузмоқ Хаёлни бўлмоқ, сочмоқ.◆  Фақат ошхонадан чиқиб келаётган келиннинг саломигина унинг хаё-лини бузди. Ойдин, Дўндиқдан ҳам ёш экан. Ҳусн бузмоқ Ҳуснига мое тушмай, кўзга ёмон қилиб кўрсатмоқ.◆  Энди унинг хаёлини банд қилган нарса қишлоқнинг ҳуснини бузиб турган эски гўристонни кўчириш муаммоси эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.◆  Ма-ҳаллада, шоир Шукрулло тахта иморат қуриб, кўчамизнинг ҳуснини бузди, унда дид йўқ экан-ку, деган гап тарқалибди. Шукрулло, Сайланма.

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

БУЗМОҚ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

ЎТИЛ

Феъл

[edit]

бузмоқ бузмоқ

бузмоқ
1
ломать, сломать; разрушать; сносить; ◆ иморатни бузмоқ ломать (сносить) постройку; ўйинчоқни бузиб қўйдинг ты испортил (сломал) игрушку; ◆ бедапояни бузмоқ распахивать люцерновое поле; палтони бузиб костюм қилмоқ переделывать пальто на костюм;
2 нарушать, мешать; ◆ уйқуни бузмоқ нарушать сон; ◆ тинчликни бузмоқ нарушать покой; ◆ шартномани бузмоқ нарушать договор;
3 разваливать; проваливать, расстраивать (какое-л. дело); яхши ўғил юрт тузар, ёмон ўғил юрт бузар посл. хороший сын объединяет народ, а плохой - разъединяет;
4 прям. и перен. портить, расстраивать; муносабатни (или орани)◆ бузмоқ портить отношения; ◆ ошни бузмоқ портить плов; ◆ меъдани бузмоқ портить, расстраивать желудок; ◆ тўйни бузмоқ расстраивать (чью-л.) свадьбу;
5 портить, развращать; ◆ ахлоқни бузмоқ развращать;
6 извращать, искажать; ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқ представлять истину в извращённом виде;
7 разнимать, разрезать, разделять (на части); ◆ гўшт бузмоқ разделывать тушу (напр. барана);
8 начать использовать (что-л.); ◆ пулни бузмоқ начать тратить (отложенные) деньги; ◆ тахни бузмоқ 1) распечатать новую пачку (денег); 2) одевать впервые (какую-л. неношенную одежду); ◆ бочкадаги ёғни бузмоқ начать бочку масла.