бўёқ
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]бў-ёқ
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]БЎЙОҚ ’ранг бериш учун ишлатиладиган модда’. Бу дўконда хориждан келтирилган турли рангдаги б ў ё ҳ л а р сотилади. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ранг’ маъносини англатган бой отидан -а қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, ИИ, 178) -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а ун — лиси â унлисига алмашган: (бой + а = боя-) + Қ = бояқ
> бойâқ.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 Бўяш, ранг бериш учун ишлатиладиган модда; нарсаларга суртилган шундай модда қатлами.◆ Акварел бўёқ. Мой бўёқ. Кўк бўёқ. Бўёғи кўчган идиш. Бўёқнинг яхшиси — бўзчининг бошгиги. Мақол. н◆ Тўрт қадам юриб, сутранг бўёққа бўялган эшик олдига борди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.◆ Ҳозиргача иинацҳшб келинган органик бўёқлар ўрнига табиий бўёқлардан фойдаланиш мумкин. "Фан ва турмуш".◆ Очиқ плат-формшшрда зангор бўёқлари ярқираб танк-лар турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат.
2 кўчма Нутқни безовчи бадиий тасвир воситалари.◆ Гапга бўёқ бермоқ. м Бу шеър-ларда табиат ёрқин бўёқларда моҳирлик бшшн чизиб бершиан. Газетадан ◆ Навоий йил фаслларининг жонли манзараларини яратади, уларни чизиш давомида алоҳида бўёқлар қи-дирарди. Газетадан
3 Лаб бўёғи, помада.◆ Қиз қоихарига оро беришни тугатиб, энди лабларига бўёқ сур-таётган экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовун-лар мамлакати.
- Бўлар иш бўлди, бўёғи синди Кимсанинг розилигисиз бўлиб ўтган иш-ҳаракат ҳақида, "энди на чора", "энди пушаймоннинг фойдаси йўқ" маъноларида ишлатилади. -Ке, қўй, Қаршивой! Ўтган гапга саловат. Бўлар иш бўлди, бўёғи синди, — деди Ҳаққул ота қўл сштаб. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар..
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]БЎЁҚ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]бўёқ