Jump to content

Зу Навос

From Vikipediya
Зу Навос
Юсуф Асъар
Ҳимярийлар подшолиги подшоҳ
Ҳукмронлигининг бошланиши: 515-йил
Ҳукмронлигининг тугаши: 525-йил
Ўтмишдош: Маъдикариб
Ворис:Зу Язан (Сумайфа Ашва)
Туғилган санаси: В аср
Вафот санаси:525-йил
Вафот жойи:Қизил денгиз (чўкиб олган)

Зу Нувос (арабча: ذُو نُوَاس ; милодий 515—525-йиллар орасида ҳукмронлик қилган), исми Юсуф Асъар (турли манбаларда турлича номлар билан келган) — иккинчи Ҳимяр даври (милодий 275—525-йиллар)да Ҳимярийлар давлатида ҳукмронлик қилган подшоҳ. Яҳудийликни қабул қилиб, Ямандаги христианларга қарши кескин кураш олиб борган[1].

Ҳукмронликнинг илк даври

[edit | edit source]

515-йили христиан савдогарлари таъсирига тушиб қолган[2] Ма’дикарибни тахтдан ағдариб, Юсуф Ас’ар (Зу Навос) зўравонлик билан ҳокимиятни эгаллади. Бошқа маълумотга кўра, Юсуф Зу Навос Асад ал-Комилнинг авлодларидан бўлиб, қонуний ҳокимиятни тиклаган. Ҳарқалай, сиёсий мақсадда Зу Навос христиан динига қарши иудаизмга ҳомийлик қила бошлади (Юсуф исмини ҳам иудаизмни қабул қилгач олган). Худди шу вақтда Ҳабаш ҳокими Ҳимярга ўз аскарини юборган ва у бир қанча жойда ўрнашиб қолган кўринади. Уларга қарши Юсуф бир неча қайллар (қадимги Яманда йирик зодагонлар номи) мададида юришлар қилади. Юсуф Зу Навос Зафор, Ҳадрамавт ва Тиҳомада ўз ҳокимиятини тиклаб олади. Ичкари Арабистонда ҳимярлар Эронга вассал лахмийлар билан курашдилар. Буларнинг ҳаммаси Византия ва Эроннинг Яман учун кураши билан ҳам боғлиқ бўлган[3].

Нажрон қирғини

[edit | edit source]

Византия Яман учун кечган бу курашда ҳабашлардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳабашларнинг Яманга кучли таъсирини Нажрон шаҳри мисолида кўриш мумкин. Нажрон – Яманнинг шимолида жойлашган йирик савдо шаҳри эди (ҳозир Саудия Арабистони таркбида) ва унинг кўпчилик аҳолиси христиан динида эди. Нажронга дастлаб христиан динининг несториан мазҳаби кириб келган, сўнг монофизитлар устунликка эришгандилар. Шаҳар ва унинг атрофида Ал-ҳорис қабиласи яшар, у ерда машҳур Нажрон каъбаси мавжуд эди. Нажрон араблари Ҳижоздаги бадавий араб қабилалари билан дўстона муносабатда бўлган. Шунинг учун ҳам Нажрон христианларини „жазо“лашга жазм қилган Зу Навос дастлаб шаҳардан шимолроқда жойлашган Кавкаб ва ал-Ҳима чашмаларини эгаллади[4]. Нажрон мажзараси (қирғини) натижасида шаҳар Зу Навосга тобе бўлди. Аммо айни вақтда бу воқеа христиан дунёсида катта акс-садога сабаб бўлади[5].

Исён ва ҳалокат

[edit | edit source]

ВИ аср бошида Яманда 8 йирик қайл (йирик зодагон) мавжуд бўлиб, уларнинг энг нуфузлиси Яман уруғининг қайли Сумайфа Ашва мамлакат жанубида Зу Навосга қарши исён кўтаради. Шимолда эса Давс Зу Саъалабон ҳам Юсуф Зу Навосга қарши ҳаракат бошлади[6]. Шундай вазиятда 525-йили Византия императори Юстиниан И нинг қистови билан Ҳабашистон негуси (подшоҳи) Яманга катта қўшин тортди. Ҳимяр ва арҳаб уруғларидан бошқа ҳамма яман уруғлари Зу Навосни тарк қилганлиги туфайли у мағлуб бўлади. Юсуф Зу Навос отини Қизил денгизга ҳайдаб ҳалок бўлишдан бошқа чора топа олмаган[7].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ҳасанов А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: И китоб. Жоҳилия асри. − Тошкент: „Тошкент ислом университети“, 2001. 87-бет.
  2. Пиотровский М. Б. Южная Аравия в раннее средневекове. с. 20.
  3. Ҳасанов А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: И китоб. Жоҳилия асри. − Тошкент: „Тошкент ислом университети“, 2001. 87-бет.
  4. Лундин А. Г. Южная Аравия в ВИ в. 1961. с. 45; Пиотровский М. Б. Южная Аравия в раннее средневекове. с. 21-22.
  5. Пигулевская Н. В. Ближний Восток. 1976. с. 117-128.
  6. Лундин А. Г. Южная Аравия в ВИ в. 1961. с. 45.
  7. Ҳасанов А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: И китоб. Жоҳилия асри. − Тошкент: „Тошкент ислом университети“, 2001. 88-бет.