Виргиния
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: Қари ҳукмронли | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Ричмонд | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Виргиниа Беач Норфолк Чесапеаке | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 35-ўринда 110,785 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 12-ўринда 7,567,465 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 12-ўринда $329,332 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
10-бўлиб 25 июн 1788 | ||||
Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
Қисқартма | ВТ [50] | ||||
Штат гули | Америcан Догwоод | ||||
Штат дарахти | Флоwеринг догwоод |
Виргиния - Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти - Ричмонд шаҳри. АҚШ иттифоғига 21-август 1959-йилда кирган, ундан олдин.
АҚСҲнинг шарқий қисмидаги штат. Атлантика океани соҳилида. Майдони 105,7 минг км2. Аҳолиси 6,5 млн.дан кўпроқ киши (1990-йиллар ўрталари). Аҳолининг қарийб 47% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Ричмонд шаҳри. Виргиниянинг ғарбида баландлиги 1743 м гача бўлган Аппалачи тоғ тизмалари, ўрта қисмида Пидмонт платоси, шарқида ботқоқли Атлантика бўйи пасттекислиги бор. Январнинг ўртача температураси — Г дан 5° гача, июлники 23—26°. Йилликёғин 1000 мм. Игна баргли ва аралаш ўрмонлар бор.
Виргиния индустриал-аграр штат. Тошкўмир, табиий газ ва қурилиш материаллари қазиб чиқарилади. Саноатининг асосий тармоқлари: кимё (сунъий тола, ўғит, портловчи моддалар ишлаб чиқариш), электротехника, радиоэлектроника, тамаки, озиқ-овқат, ип газлама, ёғочсозлик, кемасозлик. Энг йирик саноат маркази— Роанок шаҳри. Порт шаҳарлари — Норфолк, Порцмут, Нюпорт-Нюс, Данвилл. Ер-сув асосан йирик фермер хўжаликлари қўлида. Виргиниянинг ер юзасида эрозия жараёни кучли бўлганидан экинзорларнинг бир қисми яроқсиз бўлиб қолган. Боғдорчилик ва полизчилик ривожланган. Муҳим экинлари: тамаки, буғдой, маккажўхори, ер ёнғоқ, пахта. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг қарийб ярми чорвачиликдан олинади. Кўпроқ қорамол, парранда ва чўчқа боқилади. Балиқ овлаш ҳам ривожланган. Виргиниянинг Атлантика океани соҳилидаги Хемптон-Роде гаванида кемалар қурилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |