Uyga yoʻl
Уйга йўл (Баcк то тҳе Оутбаcк) | |
---|---|
Режиссёр(лар) |
|
Продюсер(лар) |
|
Ссенарийнавис(лар) | Ҳаррй Cриппс |
Ҳикоя |
|
Ролларда | |
Бастакор(лар) | Руперт Грегсон-Wиллиамс |
Муҳаррир(лар) | Марcус Тайлор |
Студия(лар) |
|
Дистрибютор | Нетфлих |
Чиқарилган санаси |
|
Давомийлиги | 95 дақиқа |
Мамлакатлар | |
Тил | инглизча |
Уйга йўл (Баcк то тҳе Оутбаcк) 2021-йилда катта экранларга чиқарилган саргузашт ва комедик жанрлардаги компютер-анимацион филмдир. Режиссор — Cларе Книгҳт ва Ҳаррй Cриппс[1]. Филмда бош қаҳрамонларга Исла Фишер, Тим Минчин, Эриc Бана, Гуй Пеарcе, Миранда Тапселл, Ангус Имриэ, Кеитҳ Урбан ва Жаcки Wеавер овоз берган. Wеэд Роад Пиcтурес, Реэл ФХ Cреативе Студиос, Нетфлих Аниматион студиялари томонидан ишланган ва Нетфлих томонидан тарқатилган.
Филм 2021-йил 3-декабрда кинотеатрларга чиқарилди. Кинотанқидчилар ва томошабинлар томонидан хуш қаршиланди.
Сюжети
[edit | edit source]Сидней шаҳрида жойлашган Таронго ҳайвонот боғида жониворларни парвариш қилиш бўйича ишчи Чаз Ҳунт даҳшатли ҳайвонларни оммага намойиш этувчи томоша соҳиби эди. Маддиэ исмли заҳарли маккоя тайпани ушбу томошада мунтазам оммага намойиш этиларди, бироқ омма уни хуш қаршиламади. Маддиэни ғамхўр тимсоҳ — Жаcк қўллайди. Жаcк яна Маддиэ ва уч яқин дўсти — Франк исмли ўргимчак, Зоэ исмли молох ва Нигел исмли чаёнга Оутбек ҳақида ҳикоя қилиб беради. Кунларнинг бирида, Жаcкиэ ҳайвонот боғидан олиб кетилади. Ғамга ботган Маддиэ дўстлари билан бирга ҳайвонот боғидан қочиб, Оутбаcкга боришга аҳд қилади. Ҳайвонот боғидан қочиш чоғида, Ёқимтой исмли коала уларни кўриб қолиб, ҳайвонот боғи қўриқчисига хабар беришга уринади, бироқ Нигел уни фалаж қилиб қўяди. Шундай қилиб, улар Ёқимтойни ҳам ўзлари билан олиб кетишга қарор қилишади.
Сидней гаванини кесиб ўтиш пайтида жамоа Жаcинта исмли йирик оқ акула билан учрашиб қолишади. Бу акула "Жирканчлар Сирли Ташкилоти" (ЖСТ) аъзоси бўлиб, уларга ташкилот ҳақида сўзлаб беради. Жамоа Cирcулар Қуай гаванига етиб келгач, Ёқимтой инсонлар эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлади, аммо одамлар уни аллақачон ўлган, деб ҳисоблайди ва унинг ўрнини квокка эгаллаб олган эди. Бу ҳодисалардан сўнг, Ёқимтойнинг жамоа билан бирга боришдан бошқа йўли қолмайди.
Жамоа Мовий тоғлар минтақасига олиб борадиган автобусга миниб олади. Чаз ва Чаззиэ уларга етиб олиб, уларни автобус ичидан излашга тушади. Бироқ, ҳайвонларни бир қиз қочишига имкон беради. Аммо, бироз ўтиб, Чаз уларни қўлга ушлайди. Шу пайтда, Ёқимтой ЖСТ махфий сўзини айтади ва шу маҳал халтали иблислар тўдаси ёрдамга келади. Ҳайвонлар қошишга муваффақ бўлишади. Уларни қўлдан чиқарган Чаз ўғли Чаззиэга унга сўзлаб берган саргузаштлари ҳақидаги ҳикояларнинг барчаси уйдирма эканлигини ҳамда австралиялик зукиперлар ҳақидаги телекўрсатувдан илҳомланиб, Флоридадан Австралияга кўчиб ўтганлиги тўғрисидаги ҳақиқатни сўзлаб беради.
Овоз берганлар
[edit | edit source]- Исла Фишер — Маддиэ
- Тим Минчин — Преттй Бой
- Гуй Пеарcе — Франк
- Миранда Тапселл — Зоэ
- Ангус Имриэ — Нигел
- Кеитҳ Урбан — Доуг
- Жаcки Wеавер — Жаcкиэ
- Эриc Бана — Чаз Ҳунт
- Диэсел Ла Торраcа — Чаззиэ Ҳунт
- Кйлиэ Миногуэ — Сусан
- Рачел Ҳоусе — Жаcинта
- Аислинн Дербез — Легс
- Лачлан Поwер — Даве
- Аарон Педерсен — Cливе
- Cелесте Барбер — Скйлар
- Жаcк Чарлес — фриллед неcк лизард
- Wайне Книгҳт — Пҳил
- Жоҳн Леарй ва Лиам Книгҳт — болалар
- Аделаиде анд Флетчер Кеннедй — Зоо Гирл ва Зоо Бой
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Андертон, Этҳан „Нетфлих'с Аниматед Анимал Адвентуре 'Баcк то тҳе Оутбаcк' Wилл Стар Исла Фишер, Эриc Бана, Гуй Пеарcе & Море“. СлашФилм (1-декабр 2020-йил). Қаралди: 30-январ 2021-йил.
- ↑ Wисеман, Андреас „Нетфлих Линес Уп Аниматед Мовиэ 'Баcк То Тҳе Оутбаcк' Wитҳ Исла Фишер, Тим Минчин, Эриc Бана, Гуй Пеарcе & Кеитҳ Урбан“. Деадлине Ҳоллйwоод (30-ноябр 2020-йил). Қаралди: 30-январ 2021-йил.
- ↑ „Филм анд ТВ Прожеcц Гоинг Инто Продуcтион - Баcк то тҳе Оутбаcк“. Вариэтй Инсигҳт. 27-март 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2021-йил.