Jump to content

Тўйчи Орипов

From Vikipediya
Тўйчи Орипов
Маълумот
Таваллуд топган санаси ва жойи1924 Тошкент, Дагрез маҳалласи.
Вафот этган санаси ва жойи12-июн 2015-йил(2015-06-12)
(91 ёшда) Тошкент[1]
КасбиАктёр
Мукофотлари

Тўйчи Орипов (Мирҳосил) (1924 Тошкент – 2015) – Ўзбекистон халқ артисти (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1953). Қўқон театрида (1953—58), Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида, (1987—94), Ҳамза театрида (ҳозирги ўзбек миллий академик драма театрида) (1951—53; 1958—87; 1994-йилдан) актёр. О. драматик, фожиавий ва комик роллар, айниқса, ўткир ҳарактерли, салбий об-разлар устаси сифатида танилган. Яратган образлари ҳаётий, ифода воситалари аниқ ва ишонарли бўлиб, қаҳрамонларининг ички дунёси, маънавий ҳолати ва ҳарактерини тўлиқ очишга интилади. Театрда Лембет (Э.Тўйчи Орипов Ота ролида („Бир қадам йўл“). Раннет, „Оқпадар“), Йўлчи, Ҳакимбойвачча (Ойбек, „Қутлуғ қон“), Синтаро (М. Каору, „Ўғирланган умр“), Ғойиб (Уйғун, „Қотил“), Салас Ина (Э. Роблес, „Монсерра“), Солиҳбой (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“), Маҳмуд Ғазнавий (Уйғун, „Абу Райҳон Беруний“), Маҳкам (С. Аҳмад, „Келинлар қўзғолони“), Бобобеков (Ш. Холмирзаев, „Қора камар“), Шайбонийхон (П. Қодиров, „Юлдузли тунлар“), ота (У. Азим, „Бир қадам йўл“) каби роллар билан театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, видеофилмлар (Амир Жондор, „Улуғбек хазинаси“; Муҳиддин Жабборович, „Гирдоб“; Ишоқ, „Ғулғула“; Санжаров, „Имон“; Мажиддидин, „Навоий“; Қудратхўжа, „Диёнат“ ва бошқалар), кинода (Раис, „Абдуллажон“; Мавлон, „Сайёд қўнғироғи“; Ғанибойвачча, „Амирнинг хуфиёна саёҳати“; Йўлдошев, „Иккинчи айлана бўйлаб“; Куёв, „Қариб қуюлмаган“; Бобо, „Осмондаги болалар“ ва бошқалар) ҳам суратга тушган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (1998).[2]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Таниқли актёр Тўйчи Орипов 91 ёшида оламдан ўтди - Озодлик Радиоси
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил