Jump to content

Тўр

From Vikipediya

Тўр — 1) табиий ёки сунъий толалардан катаккатак кўзли ёки бежамдор қилиб тўқиладиган газмол; тюл. Махсус тўқув машиналарида 2 тизим ипдан тўқиладиган силлиқ Т. ва гулли Т. тури мавжуд. Т. аёллар кўйлаги, ички кийимлар, чойшаб ва бошқаларга уқа учун, дераза пардалари шаклида ишлаб чиқарилади; аёллар (айниқса, келинчаклар) юзига тутадиган (кўпинча Т.дан тайёрланади) кийим бўлаги ҳам Т. деб аталади ҳамда турли минтақаларда ўзига хос тарзда кашталар тикиб турлича безатилади. Кенг маънода — ҳар қандай материал (тола, сим ва бошқалар) дан катаккатак кўзли ёки бежамдор қилиб тайёрланган нарса, буюм. Мас., сим тўр, чачвон ва бошқа; 2) балиқ тутиладиган ёки қуш овланадиган майда катак кўзли буюм; матрап. Пишиқ толалардан тўқилади; 3) геодезияда — жойларда йирик масштабли (1:2000, 1:5000 ва бошқалар) съёмкаларни бажариш ва муҳандисликгеол. ишларини зарур маълумотлар бн таъминлаш учун тузиладиган чизма. Давлат геодезик тармоғи пунктлари асосида триангуляция ва трилатерация усулларида тузилади. Географик информацион система (ГИС)да қудудларнинг Т.лари тузилади. Т.лар компютерда дастурлаш учун қулайлик туғдиради.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Тўр“ ЎзМЕ. Т-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил