Тасвирнинг хиёнати
Тасвирнинг хиёнати (Инглизча: Тҳе Треачерй оф Имагес, франсузча:Ла Траҳисон дес Имагес) |
Ренé Магритте, 1929 |
Мойбо'ёқ |
60 × 81 см |
Лос-Анжелес санат музейи, Лос-Анжелес , АҚШ |
Тасвирнинг хиёнати — Белгиялик сюрреалист рассом Рене Магритте томонидан 1929-йилда чизилган картина. Бундан ташқари ,,Бу трубка эмас", ,,Шамол ва қўшиқ" каби номлар билан ҳам машҳур. Магритте ушбу суратни чизганда 30 ёшда бўлган. Картина ҳозирги кунда Лос-Анжелес санъат музейида сақланади.
Сюрреализм
[edit | edit source]Сурреализм (фр. Суррéалисме,) - „Юқори реализм“ – ХХ аср адабиёти ва санъатининг 20-йилларда Ғарб авангард бадиий маданиятида ривожланган йўналишлардан бири. Шаклларнинг парчаланиши ва парадоксал бирикмаларидан фойдаланиш билан фарқланади[1].
Сурреализм 60-йилларда янги тенденциялар пайдо бўлишидан қирқ йил олдин ривожланган, деб ҳисобланади. Сурреализмнинг биринчи наъмуналарини (1924) ёзувчи ва шоир Андре Бретон ижодида учратиш мумкин. 1917-йилдаги Гуиллауме Аполлинаиренинг „Тиресиянинг кўкраклари“ (фр. „Лес мамеллес де Тирéсиас“) песаси"га сурреализм тушунчаси киритилди. Сурреализмнинг таниқли ёзувчилари: Пол Элуард ва Луи Арагон эдилар.
Таниқли сурреалист рассомлар: Салвадор Дали, Рене Магритте, Жоан Миро, Жоржио де Чирико, Макс Эрнст; Фотографлар – Филипп Халсман, Ман Рей, Грета Стерн;
Кинорежиссорлар – Жан Кокто, Луис Бунуэл[2].
Сурреализмнинг асосий тушунчаси уйқу ва воқеликнинг уйғунлигидир. Шу мақсадда, сурреалистлар абсурт ва табиийлик орасидаги тасвирларнинг бемаъни, зиддиятли комбинацияларини таклиф қилишди.
Сурреалистлар радикал чап мафкурадан илҳомланганлар. Шунга қарамай, улар ўзларининг ўнгларига биргаликда инқилобни бошлашни таклиф қилишади. Улар санъатни озодликка эришишнинг асосий воситаси, деб билганлар.
Ушбу йўналиш Фрейднинг психоаналитик назариясининг катта таъсири остида ишлаб чиқилган (ҳамма сурреалистлар ҳам психоанализни ёқтирмаган, масалан, Магритте унга жуда шубҳа билан қараган). Сурреалистларнинг асосий мақсади руҳий юксалиш ва руҳни материалдан ажратиш эди. Энг муҳим қадриятлардан бири бу эркинлик, шунингдек иррационализм эди.
Сурреалистлар ўз ишларини оқилона эстетика нуқтаи назарисиз, фантазматик шакллардан фойдаланган ҳолда бажаришган. Улар эротика, истеҳзо, сеҳр ва яримтайёр каби мавзулар билан асарлар яратган.
Сурреалистлар кўпинча ўзларининг онгсизлиги тубига этиб бориш учун гипноз, алкогол, гиёҳванд моддалар ёки очлик таъсири остида асарлар яратади. Улар орзулар механизмини такрорлашга қаратилган усулларни ихтиро қилиш орқали истакдан қутулиш назариясини яратдилар. Улар матнларнинг назорациз яратилишини эълон қилдилар – автоматик ёзиш. Сурреалист рассомлар ҳозирда реализмдан узоқлашиш учун янги техник усулларни қидирмоқдалар. Мисол учун, Wолфганг Паален фумигацияни ихтиро қилди. Макс Эрнст фроттингни ихтиро қилди. Бу ишнинг асоссизлигини ва томчилаб кўринишини беради. 1936-йилда Оскар Домингес ўз фаолиятида биринчи марта декалкомани ишлатган – бу онгни бўшаштиришга имкон берадиган яна бир усул, кейин Эрнст бу усулни мойли бўяшга қўллаган. Шунингдек, Скратч – Эрнст томонидан ихтиро қилинган, Эстебан Франcес томонидан ишлаб чиқилган.
Бироқ, баъзида тасвирларнинг тасодифийлиги уларнинг катта ўйчанлигига олиб келди ва сурреализм шунчаки мақсад эмас, балки оддий ғояларни бузишга интилаётган ғояларни ифода этиш усулига айланди (бунга мисол – сурреализм классиги Магритте асари). Бу ҳолат кинорежиссорларда яққол кўзга ташланади, улар сурреализм анъаналарини давом эттирган. Вақт ўтиши билан, расм ва адабиётда янги тус олган. Бунга Луи Бунуэл, Девид Линч, Ян Шванкмаернинг филмлари мисол бўла олади[3].
Рене Магритте
[edit | edit source]1898-йил 21-ноябрда Белгияда таваллуд топган. Сюрреализм жанрининг энг кўзга кўринган, ўзининг жумбоқли ва сирли асарлари билан машҳур бўлган рассомларидан бири. Унинг картиналари ўзига хос деталлар билан ажралиб туради: шляпа, трубка, аёл танаси, булутлар ва ҳоказолар. Магриттенинг отаси тегирмончи, онаси эса тикувчи бўлган бўлиб, Магритте 14 ёшида чўкиб кетиб ҳалок бўлган[4].
Рене Магритте 10 ёшида Жоржетте Бергер билан танишиб қолади, кейинчалик эса улар оила қуришади. Таълимни Брюссел санат академиясида олади, шундан сўнг бир муддат дизайнер бўлиб фаолият юритади. 1926-йилда ўзининг илк машҳур асари ,,Йўқотилган Жокей" картинасини яратди. СҲундан сўнг сюрреализм жанрида қатор санъат дурдоналаринин яратди.
Энг машҳур асарлари қаторига ,,Тасвирнинг хиёнати" , ,,Голконда", ,,Инсоният фарзанди" каби асарларини киритиш мумкин.
Тавсиф
[edit | edit source]1929-йилда чизилган ушбу картинанинг асосий фонида трубка тасвирини кўриш мумкин. СҲунингдек, тасвир остида ,,Бу трубка эмас" дея ёзилган. Бу рассомнинг ўзи шундан изоҳ беради:
<<Bu yozuv uchun meni ayovsiz tanqid qilishdi, lekin men yolg'on ishlatmadim. Bu rasmda trubka emas, uning tasvirini ko'rish mumkin. Agar ,,Bu trubka" deb yozganimda men yolg'on gapirgan bo'lardim. Chunki bu rostan ham trubka emas>>
Рассом айтганидек, бу суратда трубканинг тасвирини кўриш мумкин. Харита-ҳудуд термини тасвир ва обектни ўзаро мутаносиб эмаслигини англатади. Бу терминдан картина мазмунини очиб беришда фойдаланилади.
Оммавий санъатда
[edit | edit source]2002-йилда Франсуз ҳип-ҳоп гуруҳи бўлган ТТC ўзининг биринчи Cеcи Нъэст Пас Ун Дисқуэ номли албомини тақдим этди.
Сwитчед ат Биртҳ сериалининг 1-мавсум 1-қисми ,,Бу трубка эмас" деб номланган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Сурреалисм“. тате.орг.ук. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ „10 Фамоус Сурреалист Артисц Ёу Муст Кноw“. wидеwаллс. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ „Сурреалисм“. британниcа. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ „Рене Магритте“. британниcа. Қаралди: 2022-йил 2-август.