Jump to content

Танга

From Vikipediya
Олтин 5 рубл, 1899 й., аверс
Олтин 5 рубл, 1899 й., реверс

Танга, тангалар (туркий "там/а" сўзидан) — металл (олтин, кумуш, мис; ҳозирги вақтда миснинг турли кртишмалари, никел ва алюминий)дан ясалган пул бирлиги, муомала ва тўлов воситаси. Тухумсимон ёки думалоқ шакли фойдаланиш учун қулай. Тангалар аверси (юзи) ва реверси (орқа томони) ва гурти (чети) орқали бир-биридан фаркланади.

Т.лар деярли бир вақтда (мил. ав. 8— 7-аср) Лидия давлати (Кичик Осиё)да ва Эгина о. (Юнонистон)да пайдо бўлган. Т. пултовар муносабатларининг ривожланиши билан юзага келган ва товар айирбошлашда эквивалент ролини ўйнаган бошқа буюмлар (чорва моллар, дон, чиғаноқ, мато ва бошқалар)дан фарқ қилиб, универсал тўлов воситаси вазифасини бажарган. Қадимги Т.лар тасвир (ҳукмдорнинг тасвири, унвони, исми, герби) ва изоҳлар (танга чиққан давлат ва шаҳарнинг номи, йили) билан зарб қилинган.

Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл Т.лар мил. ав. 6-асрда Доро И даврида зарб этилган, оғирлиги.8,4 г ни ташкил этган "дарик" деб номланган тилла тангалар, деб тахмин қшАнади. Мил. ав. 3— 1-асрларда ва ундан кейинги даврда зарб этилган Т.лар намуналари ҳрзиргача сақланиб қолган. Улар жумласига Антиох 1 (мил. ав. 281—261 йиллар), Евтидем 1 (мил. ав. 235—200 йиллар), Деметрий И (мил. ав. 200—185 йиллар), Евкратид И (мил. ав. 171 —155 йиллар), Митридат 11 (мил. ав. 124—88 йиллар) ва Гермей (мил. ав. 75—55 йиллар) Тлари киради. 8-асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёда араблар ҳукмронлиги бошланганидан сўнг савдо муомаласини амалга ошириш учун вазни 4,3 г бўлган олтин динор, маош ва солиқлар тўлови учун вазни 2,8 г. бўлган кумуш дирҳамлар ва кундалик савдосотиқ учун мис тангалар — фулуслар зарб этилиб, муомалага чиқарилган. Амир Темур даврида Самарқандда Т.лар зарб этиладиган махсус зарбхоналар ташкил этилган, биринчи марта туркий ном, яъни "танга" деб аталган, вазни 4,5—4,7 г бўлган кумуш Т.лар, вазни 2 г ни ташкил этган олтин динорлар ва вазни 1,8 г бўлган ва кумушдан тайёрланган мирилар зарб этила бошлаган.

1. Амир Темур мис фулуси. Самарқанд, 1383-йил, оғирлиги 4, 132 г. 2. Амир Темур ва Султон Маҳмуд кумуш мири, 1388-йил, оғирлиги 1,59 г. 3. Султон Шохруҳ кумуш тангаси, Самарқанд. 1435-йил, оғирлиги 5,06 г.

19-асрнинг 2ярмида Хива, Бухоро, Қўқон хонликларида олтиндан "тилла", кумушдан "танга", мисдан "пул" (чақа) деб аталадиган Т.лар зарб қилинган.

Қоғоз пуллар пайдо бўлиши билан муомалада Т.нинг роли кескин пасайди, асосан, 20-асрдан бошлаб Т. қоғоз пулларни майдалаш ва майда тўлов воситаси ёки мамлакат асосий пул бирлигининг муайян қисмини (доллараа сент, лирада чентезимо, длила тийин ва бошқалар) ифодалайдиган пул бирлиги воситаси сифатида ишлатила бошлади, олтин ва кумуш Т.лар чикарилиши тўхтатилди (махсус эсдалик ва юбилей олтин, кумуш, платина Т.лар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси ўз миллий валютаси — сўмни муомалага киритгандан кейин жездан ясалган ва қиймати 1, 3, 5, никел билан крпланган 10, 20, 50 тийин бўлган Т.лар чиқарилди.

Республика тарихлдан муҳим саналарга бағишлаб эсдалик ва нумизматик аҳамиятга эга бўлган кўплаб юбилей Т.лар зарб этилди. Дастлаб 1994-йилда Мустақилликнинг 3 йиллигига бағишлаб 10 сўмлик, Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишлаб 1 сўмлик, 1996-йил 1 сентябрда Амир Темур таваллудининг 660 й.лиги муносабати билан олтин ва кумушдан 100 сўмлик ҳамда 1998-йилда Алишер Навоий, кейинчалик эса, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мусо АлХоразмий каби буюк алломалар портретлари туширилган юбилей Т.лар зарб этилди.

Т.ларни нумизматика фани ўрганади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарган тангалар: 1. Қиймати 50 тийинлик; 2. 5 сўмлик; 3. Юсўмлик; 4. 50 сўмлик тангалар.

1.Ўзбекистон РеспубликасидаУлуғбекнинг 600 йиллик юбилейига чикарилган юбилей тангаси, қиймати 1 сўм, олтин суви юритилган; 1994. 2. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 5 йиллигига чиқарилган юбилей тангаси; қиймати 50 сўм, олтин суви югуртирилган; 1996.3. Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига чикарилган юбилей тангаси, қиймати 100 сўм, олтин суви югуртирилган; 1996.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Зограф А.Н., Античниэ монетў, М.—Л., 1951; ФедоровДавўдов Т.А., Монетў рассказўвают, М., 1963; Ртвеладзе Э.В., Древние монетў Средней Азии, Т., 1987; Нумизматика Узбекистана, Т., 1990; Ртвеладзе Э.В., Великий шелковўй пут, Т., 1999; Ртвеладзе Э.В., Древние и раннесредневековиэ монетў историкокултурнўх областей Узбекистана, Т., 2003; Темурийлар сулоласи тангалари, Т., 1996.

Файзулла Муллажонов.

Танга – турли хил металллар (олтин, мис, темир ва бошқалар)дан қуйиб тайёрланадиган пул бирлиги. Қимматбаҳо тангалардан ташқари пулни майдалайдиган, коллексия, ёдгорлик ва инвестицион тангалар ҳам ишлаб чиқарилади. Тангалар кўпинча металлдан зарб қилиш йўли билан тайёрланади ва тўғри доира шаклига эга бўлади.

Танга шакли

[edit | edit source]

Танганинг олд томони - аверс, орқа томони - реверс, ён томони - гурт деб аталади.

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]