Jump to content

Сув ҳавзаси

From Vikipediya

Сув ҳавзаси — ер юзасининг табиий ёки сунъий пастқам ёки чуқур жойларида табиий ёки сунъий равишда сув тўпланишидан ҳосил бўладиган, ё бўлмаса, сув йўлини тўсиб ва тўғон қуриб ҳосил қилинадиган секин оқар ёки оқмас сув манбаи. Сув ҳавзаси доимий ёки мавсумий (серёғин йилларда пайдо бўладиган) турларга бўлинади. Доимий Сув ҳавзасига океанлар, денгизлар, дарёлар, кўллар, табиий сув омборлари, жилғалар, ариклар ва бошқа киради. Мавсумий (вақтинчалик) Сув ҳавзаси сунъий сув омборлари, каналлар, ҳовузлар ва бошқалардан иборат. Масалан, Ўзбекистон ҳудудидаги Орол денгизи, Амударё, Сирдарё, Чирчиқ дарёлари табиий Сув ҳавзаси, Тошкент денгизи, Чорвоқ сув омбори, Андижон сув омбори ва бошқа сунъий Сув ҳавзаси ҳисобланади.

Яна қаранг

[edit | edit source]
сув ҳавзаси