Jump to content

Станислава Константинова

From Vikipediya
Станислава Константинова
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Станислава Константинова
Давлат Россия байроғи Россия
Мураббийи Виктория Волчкова
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 197.57
Қисқа дастур 65.39
Эркин дастур 135.01

Станислава Андреевна Константинова (русча:Станисла́ва Андре́евна Константи́нова; 2000-йил 14-июл, Санкт-Петербург, Россия) — якка ҳолда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашган россиялик фигурали учувчи. Қишки Универсиаданинг бронза медали совриндори (2019), Финландияда ўтказилган Гран-при босқичининг кумуш медали совриндори (2018), Чалленгер туркумидаги турнирлар совриндори: Таллинн Тропҳй (2016, 2017) ва Голден Спин (2017) турнирларида кумуш медали соҳиби. Wарсаw Cуп (2017), Ондреж Непела Мемориал турнирининг бронза (2018) ва кумуш (2017) медали совриндори ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатининг бронза (2018) медали соҳиби. Станислава Андреевна Халқаро спорт устаси (2017).

Фаолияти

[edit | edit source]

Станислава 2006-йилда фигурали учишни бошлаган. Константинова тўққиз ёшида Валентинс Чеботарёва унинг мураббийи бўлган[1]. Станислава 2012-йил ноябр ойида Таллинн Тропҳй 2012 турнирида дебют қилган ва у ерда ўсмирлар ўртасида олтин медални қўлга киритди[2]. 2015—2016-йилги мавсумда Таллинн Тропҳй 2015 мусобақасида иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

Станислава 2016-йилнинг кузида ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичларида дебют қилди. Саранскда бўлиб ўтган босқичда кумуш медални қўлга киритди, Дрезденда 4-ўринни эгаллади[3]. Декабр ойида Станислава Россия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади[4]. 2017-йил феврал ойининг бошида Санкт-Петербургда ўтказилган фигурали учиш бўйича Россия ўсмирлар чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва шу тариқа фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Станислава 2019—2020-йилги мавсумни Братиславадаги Мемориал оф Ондреж Непела турнирида бошлади; қисқа дастурдан сўнг 5-ўринда (58,19 балл), эркин дастурда 9-ўринда (104,06 балл) бўлиб, барча очколарнинг йиғиндиси (162,25 балл) билан 7-ўринни эгаллади[5].

2018-йил 19-, 23-декабр кунлари Саранскда фигурали учиш бўйича Россия чемпионати 2019 бўлиб ўтди, у ерда Константинова иккита дастур йиғиндисида 212,92 балл тўплаб, катталар даражасидаги иштирокчилари орасида энг яхши натижани кўрсатиб, якуний тўртинчи ўринни эгаллади[6]. Шундай қилиб, Беларус Республикаси Минск шаҳрида бўлиб ўтган фигурали учиш бўйича Европа чемпионатида иштирок этиш учун Россия жамоасига қўшилди. Шунингдек, мураббийлар кенгашининг қарори натижасида Константинова 2019-йилда Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Универсиадада иштирок этиши эълон қилинди[7][8].

Станислава октябр ойида Лас-Вегасдаги Гран-при сериясининг биринчи босқичида иштирок этиб 11-ўринни эгаллади[9].

Декабр ойида Санкт-Петербург шаҳри чемпионатида иштирок этиб, ерда 197,59 балл билан 2-ўринни эгаллади[10].

Ҳелсинки: Гран-при 2018 ғолиблари (чапдан ўнгга): Станислав Константинова (кумуш), Алина Загитова (олтин), Каори Сакамото (бронза)

Натижалари

[edit | edit source]
Мусобақа 2014/15 2015/16 2016/17 2017/18 2018/19 2019/20 2020/21
Халқаро
Жаҳон чемпионатлари 19
Европа чемпионати 4
Гран-при босқичлари: Интернатионаух де Франcе 5
Гран-при босқичлар. Скате Америcа 11
Гран-при босқичлар. Ҳелсинки 2
Гран-при босқичлар. Ростелеcом Cуп 11
Чалленгер. Финландиа Тропҳй 4
Чалленгер. Мемориал оф Ондреж Непела 3 7
Чалленгер. Таллинн Кубоги 1 1
Чалленгер. Wарсаw Cуп 2
Қишки Универсиада 3
Халқаро (ўсмирлар даражаси)
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 6 4
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Германия 4
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Россия 2
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Белоруссия 3
Лео Счеу Мемориал 1
Таллинн Кубоги 2 1
Миллий
Россия чемпионати 6 4 4 13 16
Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати 17 8 2 3
Россия кубоги финали 5 Ж 1 Ж 4
Россия кубоги босқичлари. И босқич 3 Ж
Россия кубоги босқичлари. ИИ босқич 4 Ж 1 5
Россия кубоги босқичлари. ИИИ босқич 3 Ж 2 3
Россия кубоги босқичлари. ИВ босқич 3 Ж 2 9
WД = мусобақадан чиқиб кетди, Ж-ўсмирлар даражаси

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Татжана Фладе. „Станислава Константинова: 'Эверёне ҳас тҳеир оwн патҳ'“ (инглизча). Голден Скате (5-март 2017-йил). 26-сентабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-сентабр 2021-йил.
  2. „Таллинн Тропҳй 2012 - Жуниор Ладиэс“. дата.таллиннтропҳй.эу. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-сентабр 2021-йил.
  3. „Гран-при среди юниоров. Седьмой этап: Губанова победила, Константинова — четвёртая.“. 2016-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июн 2018-йил.
  4. „Чемпионат России. Медведева победила, Загитова — вторая, Сотскова — третья, Погорилая — четвёртая.“. 2018-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-июл 2018-йил.
  5. „ИСУ CС 27тҳ Непела Мемориал 2019 — Ладиэс — Финал Ресулц“ (инглизча). ИСУ (24-сентабр 2019-йил). 25-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2022-йил.
  6. [https://www.fsrussia.ru/results/1819/rusnat1819_RUS/CAT002RS.HTM „Ростелеком - Чемпионат России 2019 Жэнщины“]. www.фсруссиа.ру. 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-декабр 2018-йил.
  7. Ольга ЕРМОЛИНА. „Состав российских фигуристов на чемпионат Европы и Универсиаду“ (русча). www.фсруссиа.ру. 2018-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-декабр 2018-йил.
  8. „ХХИХ Всемирная зимняя универсиада 2019 года в Красноярске“. крск2019.ру. 2019-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-декабр 2018-йил.
  9. „ИСУ Гранд Прих оф Фигуре Скатинг 2019 — Ладиэс — Ресулт“ (инглизча). ИСУ (19-октабр 2019-йил). 20-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2022-йил.
  10. „Чемпионат Санкт-Петербурга 2020“. 22-август 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.