Jump to content

Шуко Аояма

From Vikipediya
Шуко Аояма
Аояма 2016-йилги АҚШ очиқ чемпионатида
Мамлакат  Япония
Туғилиш 1987-йил 19-декабр (34 ёш)

Осака, Япония

Бўй 1.54 м (5 фт 12 ин)
Ишлатадиган қўли Ўнг қўл
Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори 1,937,414
"Катта дубулға" мусобақаси натижалари
Аустралиан Опен Қ1 (2015)
Френч Опен Қ1 (2015)
УС Опен Қ2 (2016)
Шуко Аояма 2013-йилги Wимбледон чемпионатида

Шуко Аояма (японча: 青山 修子?) япониялик теннисчи.

Аояма Васеда университетини тамомлагандан сўнг профессионал теннис билан шуғуллана бошлаган. У 2015-йил 9-февралда яккалик ўйинлари бўйича 182-ўринга, 2022-йилнинг 28-февралида эса жуфтликлар бўйича жаҳон рейтингида 4-ўринга чиқди[1]. У асосан жуфтлик баҳсларида ўйнаган ва WТА турнирида 17 та жуфтлик унвонини қўлга киритган, Wимбледон чемпионатида энг муваффақиятли ўйинларини ўтказган[2]. Шунингдек, у ИТФ Аёллар чемпионатида тўртта яккалик ва 30 жуфтлик чемпионлигини қўлга киритган.

Шахсий ҳаёти

[edit | edit source]

Аояма 9 ёшида теннис ўйнашни бошлаган. Унинг севимли майдон тури майсали корт. У Япониядаги Васеда университетида таҳсил олган[3].

Профессионал фаолияти

[edit | edit source]

Аояма 2007-йилда Гифудаги жуфтликлар мусобақасида ИТФ Аёллар мусобақасида дебют қилган. 2009-йил март ойида у 10 минг долларлик Кофу жуфтлик мусобақасида биринчи ИТФ чемпионлигини қўлга киритди. 2010-йил июн ойида у Токиодаги 10 минг долларлик тадбирда биринчи яккалик ИТФ унвонини қўлга киритди. 2010-йил октабр ойида Жапан Опен турнирида у WТА Тоурнинг асосий мусобақасида дебют қилди. У яккалик баҳсларида саралашдан ўта олмади ва жуфтлик баҳсларида кўпроқ муваффақият қозонди. 2010-йил ноябр ойининг охирида у 75 минг долларлик жуфтлик мусобақасида ғолиб чиқди. 2011-йил июн ойида у Бирмингем классикасида саралаш босқичида WТА яккалик баҳсларида дебют қилди..2012-йил сентябр ойида бўлиб ўтган Вашингтон очиқ чемпионатида у жуфтлик баҳсларида биринчи WТА чемпионлигини қўлга киритди. 2012-йил сентябр ойида у 100 минг долларлик Нингбо Чалленгер мусобақасида ғолиб чиқди. 2012-йилги мавсумда у 50 минг долларлик иккита мусобақада, Лехингтон Чалленгер ва Бронх Опен мусобақаларида ғолиб чиқди.

Муҳим финаллар

[edit | edit source]

WТА элита кубоги

[edit | edit source]
Натижа Йил Турнир Майдон Ҳамкор Рақиблар Ҳисоб
Мағлубият 2018 WТА элита кубоги, Чжухай Қаттиқ (и) Беларус Лидзия Марозава УкраинаЛюдмила Киченок



УкраинаНадия Киченок
4-6, 6-3, [7-10]

WТА 1000 турнирлари

[edit | edit source]
Натижа Сана Турнир Майдон Ҳамкор Рақиблар Ҳисоб
Мағлубият 2017 Wуҳан Опен Қаттиқ Хитой Янг Чжаохуан Хитой ТайпейиЧан Юнг-жан



ШвейсарияМартина Хингис
6-7 (5), 6-3, [4-10]
Ғалаба 2021 Маями Опен Қаттиқ Япония Эна Шибаҳара Қўшма ШтатларХейли Картер



БразилияЛуиса Стефани
6-2, 7-5

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 'Шуко Аояма / Каи-Чен Чанг ат матчстатъ
  2. „УПДАТЕ 1-Теннис-Wимбледон wомен'с доублес семифинал ресулц“. Реутерс (2013-йил 5-июл). 2017-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  3. „Шуко Аояма Био“. WТА Теннис. Қаралди: 2021-йил 26-феврал.