Jump to content

Штамм

From Vikipediya

Штамм (нем. тана, асос) — морфологик ва физиологик хусусиятлари ўрганилган микроорганизмларнинг соф ўстириб олинган намуналари. Бир турдаги бактерия, вирус, микроскопик замбуруғларнинг ўзи яшаш манбалари ва қатор хусусиятлари, мас, антибиотикларга сезгирлиги, токсинлар, ферментлар ҳосил қилишга лаёқати ва бошқалар билан бир-биридан фарқ қиладиган жуда кўп Ш.ларга эга бўлади.

СҲ.лар етиштириш морфологик белгиларига кўра мицелиал, микросклериоциал, колониялари тез ва секин ўсадиган ва ҳоказо Ш.ларга бўлинади. Саноатда оқсиллар, антибиотиклар (шу жумладан, ферментлар), органик кислоталар ва бошқаларнинг микробиологик синтезида қўлланадиган микроорганизмларнинг соф ўстириб олинган Ш.лари селексия натижасида олинган ёввойи Ш.ларга нисбатан сермаҳсул ҳисобланади.