Jump to content

Шароб

From Vikipediya


Қадаҳларда қизил ва оқ шароб.

Шароб ёки вино ферментланган мева сувидан тайёрланадиган алкоголли ичимликдир. Мева суви ачиши натижасида ундаги хамиртуруш фруктозани спиртга айлантиради. Шароб кўпинча узумдан, баъзида олма, маржонмева ёки бошқа мевалардан тайёрланади.

Вино (лотинча: wинум — айланувчи, ўралувчи) — узум ва мевалар шарбати ёки турпини ачитқилар иштирокида спиртли бижғитиш йўли билан тайёрланадиган ичимлик. Қадимда Шарқ халқлари В.ни шароб, май, мусаллас деб юритишган. Ҳоз. даврда В. жаҳондаги 45 мамлакатда ишлаб чиқарилади ва деярли барча мамлакатларда истеъмол этилади. Жаҳон мамлакатлари ўртасида Франсия ва Италияда энг кўп узум виноси ишлаб чиқарилади (аҳоли жон бошига ўртача 83—86 л узум виноси истеъмол қилинади). Айрим турдаги маркали В.лар узумнинг фақат бир навидан тайёрланади.

Ўзбекистонда В., асосан, узумдан тайёрланади. Етилган узум В.си таркибида 75—85% сув, 9—20% спирт, вино ва олма кислоталари, кам миқдорда лимон, сут, каҳрабо кислоталари, глюкоза ва фруктозадан иборат қанд, микроэлементлар, ферментлар, витаминлар ва б. моддалар бўлади.

В.ни оқ (фақат шарбатни бижғитиш йўли билан), қизил (шарбат ва турпини бирга бижғитиш йўли билан) ва кахетин (шарбат, турп ва ғужум бошларини бирга бижғитиш йўли билан) усулларда тайёрлаш мумкин. Қувватлантирилган В.нинг соф В.дан фарқи таркибидаги спирт (1 литрида 200 г гача) ва қанднинг (220 г гача) юқори миқдорда бўлишидадир.

В. ранги (оқиш, пушти, қизил), мазаси, хушбўйлиги, кучлилиги ҳамда тайёрлаш технологияси билан ҳам фарқланади. В.нинг мусаллас (табиий), кучли, десерт (ширин), газли ва хушбўй хиллари бор. Мусаллас узум шарбатини бижғитиб олинади; таркибида 9— 12% спирт бўлади. Бундай В. соф (тўла бижғиган, таркибида деярли қанд қолмаган) ва ярим ширин (таркибида 3— 8% қанд бўлган) хилларга бўлинади. Оқ В. коняк ишлаб чиқаришда хом ашё ҳисобланади. Қувватлантирилган В. (мадера, портвейн, херес ва бошқалар) соф (таркибида 17— 20% спирт, 3% гача қанд) ва ярим ширин (17—20% спирт, 10% гача канд бўлган) хилларга бўлинади. Д есерт В. таркибида 12—17% спирт бўлади; қанд миқдорига кўра ярим ширин (5—10% қанд), ширин (10—20% қанд) ва ликёр (20% дан кўп қанд) хилларга бўлинади. Шампан В. мусалласларни иккинчи марта бижғитиб ва қанд қўшиб тайёрланади. Таркибида 10,0— 13,5% спирт бўлади; қанд таркибига қараб, соф (2,5% қанд), ним ширин (4,5%), ярим ширин (6,5%) ва ширин (8,5%) хилларга бўлинади. Газланган В. мусалласларни карбонат ангидрид газига тўйинтириб тайёрланади. Таркибида 10—12% спирт ва 5% қанд бўлади. Хуш бўй В. (вермут, мускат)нинг кучли (18% спирт ва 10% қанд) ва десерт (16% спирт ва 16% канд) хиллари бўлади. Ёқимли таъм бериши учун уларга хушбўй ўтлар, илдизлар, барг ва б.нинг дамламаси қўшилади.

Бўғзи тор шиша идиш (бутилка)ларга қуйилган В.ни салқин ва қуруқ (8— 16°) биноларда сақпаш лозим. Спирти даражаси паст ва шампан В.лари бутилкани ётқизилган ҳолда сақланганда сифати бузилмайди. Оқ мусаллас ва шампан В.лари 3—5, кизил В.лар 5— 10, десерт В.лар 18—20 йил, ликёр ва кучли В.лар 100 йил сифатини йўқотмай сақланиши мумкин. Ўзбекистонда В.нинг 60 дан ортиқ навлари: „Баян ширей“, „Ркацителли“, „Биҳишти“, „Фарҳод“, „Вассарға“, „Оқ мусаллас“, „Ўзбекистон“, „Қизил мусаллас“, „Сижжак“, „Қора гўзал“, „Каберне“, „Пино“ ва б. ишлаб чиқарилади.[1]

Шароб қадимий ичимликдир. Биринчи маълум шароб 8 минг йил муқаддам ҳозирги Гуржистон ҳудудида тайёрланган.[2][3]

Ишлаб чиқариш

[edit | edit source]

2009-йили шароб тайёрлаш бўйича Италия дунёда биринчи, ундан кейин Франсия, Испания, АҚШ ва Аргентина эди.

Асосий шароб ишлаб чиқарувчи минтақалар
Шароб тайёрловчи мамлакатлар (2009)[4]
Ўрин Мамлакат Маҳсулот
(тонналарда)
1 Италия байроғи Италия 4 769 900
2 Франсия байроғи Франсия 4 555 800
3 Испания байроғи Испания 3 250 600
4 АҚСҲ байроғи АҚШ 2 062 000
5 Аргентина байроғи Аргентина 1 213 500
6 Хитой байроғи Хитой 1 200 000
7 Австралия байроғи Австралия 1 160 000
8 Чили байроғи Чили 986 900
9 Жанубий Африка байроғи Жанубий Африка Республикаси 978 800
10 Олмония байроғи Германия 918 000
11 Россия байроғи Россия 711 000
12 Руминия байроғи Руминия 560 000

Истеъмол

[edit | edit source]

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумоти:[5]

Шароб истеъмоли
Мамлакат Киши бошига литр
Франсия байроғи Франсия 8,14
Португалия байроғи Португалия 6,65
Италия байроғи Италия 6,38
Хорватия байроғи Хорватия 5,80
Андорра байроғи Андорра 5,69
Швейцария байроғи Швейсария 5,10
Словения байроғи Словения 5,10
Венгрия байроғи Венгрия 4,94
Молдова байроғи Молдова 4,67
Аргентина байроғи Аргентина 4,62

Яна қ.

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Кейс, Давид. „Ноw тҳат'с wҳат ёу cалл а реал винтаге: профессор унеартҳс 8,000-еар-олд wине“. Тҳе Индепендент (28-декабр 2003-йил). 2008-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июн 2008-йил.
  3. Беркоwитз, Марк (1996). „Wорлд'с Эарлиэст Wине“. Арчаэологй. 49-жилд, № 5. Арчаэологиcал Институте оф Америcа. 2011-06-05да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 25–июн 2008–йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: бот: оригинал УРЛ статус ункноwн () CС1 маинт: дате формат ()
  4. [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-19 санасида архивланган) Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс/Продуcтион статистиcс: 2009 wине продуcтион ин тҳе wорлд
  5. http://www.who.int/substance_abuse/publications/global_alcohol_report/msbgsruprofiles.pdf