Jump to content

Саркаидоз

From Vikipediya
Чест_Х-рай_оф_сарcоидосис_нодулес
Чест_Х-рай_оф_сарcоидосис_нодулес

Саркаидоз – Т лимфоцитлар ва мононуклеар фагоцитлар тўпланиши натижасида гранулемалар ҳосил бўлиб, жароҳатланган аъзонинг архитектоникаси бузилиши билан кечадиган сабаби номаълум, кўп тармоқли касалликдир[1]. Буйрак усти безидан ташқари барча аъзолар жароҳатланиши мумкин[2].

Эпидемиалогияси

[edit | edit source]
МовингПопулатион
МовингПопулатион

Ушбу касалликнинг дунё мамлакатларида тарқалиши турлича. Европа ва АҚСҲ 100 000 аҳолига 10-40 тани ташкил қилади. Саркаидоз Скандинавия давлатларида энг кўп тарқалган бўлиб, 100 000 аҳолига 64 тани ташкил этган ҳолда, Тайванда учрамайди. Касаллик асосан 20-40 ёшдаги одамларда учрайди. Болалар ва қарияларда учрамайди.

Таснифи

[edit | edit source]

Ҳозиргача саркаидознинг универсал таснифи яратилмаган. 1994-йилда (О. П. Шарма) кўкрак қафаси ичи саркаидози таснифи яратилди. Унга кўра касалликнинг қуйидаги босқичлари тафовут этилади:

Изҳоҳ: касаллик босқичини ҳам (фаол, орқага қайтиш ва бир маромда кечувчи) кўрсатиш керак.

Этиологияси

[edit | edit source]

Бу касалликнинг сабаби тўлиқ аниқланмаган ва унинг равожланишида бир қанча инфексион ва ноинфексион омиллар аҳамиятга эга экани тахмин қилинмоқда. Шунинг билан бирга бу касаллик ривожланишининг асосий моҳияти маълум бир антигенга ёки организмнинг ўзининг антигенига қарши наслий ёки орттирилган равишда шаклланган ҳужайравий иммун жавобнинг кучайиши, деб бир овоздан айтилмоқда.

Инфексион омил

[edit | edit source]

Саркаидоз касаллиги аниқланган вақтдан бери Миcобаcтериум туберкулосис бу касаллик риволанишининг асосий сабабчиси сифатида қаралмоқда. Шунинг учун ко пчилик ҳолларда бу касалликни даволашда бошқа дорилар билан бир қаторда изониазид берилмоқда. Бироқ ўпка тўқимасини биопсия усули билан ДНК га текширилганда, бу касаллик билан касалланган беморларда Миcобаcтериум туберкулосис ДНК бир популяцияга мансуб соғ одамларникидан ортиқмаслиги аниқланди. Саркаидознинг этиологик омиллари қаторига шунингдек хламидиоз, лайма бареллиози ва латент вируслар киритилади. Эпидемиологик ҳолат ва инфексиянинг бирон тури ўртасидаги идентификациянинг йўқлиги ушбу касалликнинг ривожланишида инфексион омилнинг аҳамиятини пасайтиради.

Генетик ва наслий омиллар.

[edit | edit source]
Гене-гл
Гене-гл

Ушбу омилнинг саркаидоз касаллигининг ривожланишидаги аҳамиятини исботловчи далиллар кам. Шу билан бирга бу касалликнинг ривожланишида оилавий берилувчанлик ҳужжатлаштирилган. Ангиотензин ҳосил қилувчи ферментлар (улар касалликнинг патофизиологик жараёнларида иштирок этади) гени полиморфизми бўйича гетерозиготларда саркаидоз ривоиланиш хавфи 1,3 ни ташкил қилган ҳолда, гомозиготларда 3,17 ни ташкил этади. Бироқ, бу ген касалликнинг ўпкадан ташқари турларининг оғирлик даражаси ва рентгенологик манзараси динамикасини белгиламайди

Экологик ва касбий омиллар.

[edit | edit source]
Лос_трабажадорес_дел_Театро_Cервантес_cонфеccионан_барбижос_пара_дистрибуир_эн_зонас_неcеситадас
Лос_трабажадорес_дел_Театро_Cервантес_cонфеccионан_барбижос_пара_дистрибуир_эн_зонас_неcеситадас

Таркибида металл тутувчи чанг билан нафас олиш саркаидозга ўхшаш гранулематоз, ривоиланишига олиб келади. Алюминий, барий, бериллий, кобалт, мис, олтин ва титан антиген ва гранулематоз ривожланишини жадаллаштириш хусусиятларига эга.

Патогенези

[edit | edit source]

Лимфоситар алвеолит. Бу ўпка саркаидозида эрта юзага келадиган белги бўлиб, у ўзидан ситокинлар ишлаб чиқарувчи макрофаглар ва Т-хелперлар таъсирида юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳар ҳолда ўпка саркаидози билан беморларнинг бир қисми антиген иммун жараённи бошқарувчи Т- лимфоцитлар олигоклонал локал эспансиясига эга. Гранулематоз ривожиланишида алвеолитнинг аҳамияти каттадир.

Саркаидоз гранулемаси. Саркаидоз бу патологик жараён соҳасида жадал ривожланадиган ҳужайравий иммун жавоб натижасида юзага келадиган гранулематоз деб ҳисобланади. Саркаидоз гранулёманинг ривожланиши ситоксинлар каскади билан бажарилади. Улар билан ўпка фиброзининг ҳосил бўлиши ҳам боғлиқдир. Гранулёмалар турли аъзолар: ўпка, тери, лимфа тугунлари, жигар ва талоқда ҳосил бўлади. Улар о зида кў п миқдорда Т-лимфоцитлар тутади. Шу билан бирга бундай беморларга ҳужайравий иммунитетнинг сусайиши ва гуморал иммунитетнинг кучайиши хос. Бунда улар гонида Т-лимфацитлар камайиб, Б-лимфацитлар ортади.

Тери синамаларига анергия. Лимфоид тўқиманинг саркоид тўқима билан алмашиши лимфопенияга антигенлар билан тери синамасида анергияга олиб келади. Касалликнинг клиник яхшиланишига қарамай анергия йўқолмайди ва бу иммунореактив ҳужайраларнинг жароҳатланаётган аъзога миграцияси билан боғлиқ.

Патоморфологияси

[edit | edit source]

Саркаидознинг энг асосий белгиси – бу ўпкада ва бошга аъзоларда ноказеоз гранулемаларнинг ҳосил бўлишидир. Гранулема Т-хелпер ва фибробластлар билан ўраб олинган эпителиал ҳужайралар, макрофаглар ва кўп ядроли гигант ҳужайралардан иборат бўлиб, казеоз некроз кузатилмайди. Гранулёманинг чеккасида лимфоцит ва плазматик ҳужайралар жойлашган, нейрофил ва эозинофиллар бўлмайди. Касалликнинг эрта даврида лимфоцитар алвеолит ривожланиши хос. Саркаидоз гранулёманинг ривожланиши ўпка илдизининг икки тарафлама лимфаденопатиясига, тери, кўз ва бошқа аъзоларнинг жароҳатланишига олиб келади. Саркаидозда эпителиал ҳужайраларнинг тўпланишини пневмонитларда, силда,замбуруғли жароҳатланишда, бериллий таъсирида ва рак касалликларида ривожланадиган гранулёмадан фарқлаш керак.

Клиникаси

[edit | edit source]

Саркаидоз турли аъзоларни, энг кўп ҳолатларда (90%) ўпкани жароҳатлайди. Шикоятлари ва анамнез. Тахминан 70% беморларда ҳолсизлик ва ҳансираш учрайди. Артралгия 52% беморларни, мушакдаги оғриқлар 39% беморларни, кўкрак қафасида оғриқ 27% беморларни безовта қилади. Кўкрак қафасидаги оғриқ сабаби аниқланмаган. Лимфоаденопатия ривожланиш даражаси ва кўкрак қафасидаги ўзгаришлар, шу жумладан плеврал ўзгаришларнинг жойлашиши ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланмаган. Анамнезни аниқлаш кам маълумот беради. Аммо, беморда сабаби номаълум артралгия, тугунчали эритемани эслатувчи тошмаларнинг мавжудлиги, навбатдаги флюрографиядан сўнг уни қайта текширишга чақирилганлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга.

Обейктив кўрув. Кўрувда 25% беморларда тери жароҳатланганлиги аниқланади. Тугунчали эритема, доғсимон-папулез тошмалар, пиллакчалар, тери ости тугунчалар тери жароҳатланишининг энг кўп учрайдиган турларидир. Бўғинларда тугунчали эритема билан бир қаторда шиш ва гипертермия аниқланади. Бу белгиларнинг бирга келиши кўпинча эрта баҳорда кузатилади. Саркаидозда ривожланадиган артрит яхши сифатли бўлиб, рецидивланади ва бўғинда деструктив ўзгаришларни чақирмайди. Периферик лимфа тугунчалари (бўйин, қўлтиқ ости, тирсак, чов соҳаси)нинг жароҳатланиши кўп учрайди. Бунда тугунчалар палпацияда оғриқсиз, ҳаракатчан ва қаттиқлашган (резина каби) бўлади. Силдан фарқли равишда лимфа тугунчалар ярали емирилмайди.

Саркаидознинг ўпкадаги белгилари. Касалликнинг эрта даврида о'пка перкуссиясида ўзгаришлар аниқланмайди. Кучли лимфаденопатияда оғриқ беморларда кенгайган кўкс оралиғи устида ва умуртқа поғонаси ўсимталари устида перкутор товушининг тўмтоқлашгани анигланади. Ўпкада чегераланган ўзгаришлар юзага келганда ўша соҳалар устида перкутор товуш тўмтоқлашади. Эмфизема ривожланганда перкуссияда қутучасимон товуш эшитилади. Саркаидозда махсус аускултатив ўзгаришлар бўИмайди. Сусайган везикуляр нафас[6] ёки дағал нафас эшитилади, хирилашларнинг пайдо бўлиши хос эмас. Ангиотензин ҳосил қилувчи ферментлар ортишига қарамай АБ кўтарилмайди. Саркаидознинг ўпкадан ташқари белгилари. Таянч аъзоларининг жароҳатланиши (50-80%) кўпинча тизза бўғини артрити ва миопатиялар кўринишида намоён бўлади. Тахминан 25% беморларда кўз жароҳатланиши аниқланади. Шундан 75% беморларда кўз олди қисмида увеит, 25-30% орқа қисмида увеит ривожланади. Конюнктиванинг ва кўз ёши безларининг инфилтрацияси[7] ҳам бўлиши мумкин. Кўзнинг жароҳатланиши кўрликка ҳам олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Ноказеоз эпителиод-ҳужайравий гранулема, тугунчали эритема, васкулит ва полиморф эритема кў ринишидаги терининг жароҳатланиши 10-35%беморларда учрайди. Тахминан 5% беморларда нейросаркоидоз ривожланади. Унинг ташхиси, айниқса ўпка ва бошқа аъзолар жароҳатланиши белгилари бўлмаса мураккаб. Касаллик бош мия нервларининг фалажи, полиневрит, пилневропатия, менингит, Гиен – Барре синдроми билан, эпилептик тутқаноқлар билан, бош мияда ўсмалар ҳосил бўлиши, гипофизар-гипоталамик синдром ва хотиранинг бузилиши билан намоён бўлади. Юракнинг бу касалликда жароҳатланиши кам (5%) учрайди. Бу аритмия ва блокадалар билан намоён бўлиб, кўпчилик ҳолларда (50%) ўлимга олиб келади. Ҳиқилдоқнинг жароҳатланиши[8] овознинг пасайиши, йўтал, дисфагия ва юқори нафас йўлларининг обструксияси натиасида ҳансираш риволланишига сабаб бўлади. Ларингоскопияда шиллиқ қаватнинг шиши, эритема, гранулема ва тугунчалар аниқланади. Саркаидозда буйракларнинг жароҳатланиши гиперкалсиэмия ва гиперкалсиурия[9] натижасида ривожланадиган нефролитиаз[10] билан боғлиқ. Баъзи ҳолларда интерстициал нефрит ривоиланади[11].

Саркаидозда ривожланадиган синдромлар:

Лёфгрен синдроми – тана ҳароратининг кўтарилиши, икки тарафлама ўпка илдизи лимфаденопатияси, полиартралгия, тугунчалиэритема. Бу касалликнинг яхши сифатли кечишининг белгисидир.

Хеэрфордт-Валденстрём синдроми учун тана ҳароратининг кўтарилиши, қулоқ олд лимфа тугунларининг катталашиши, кўзнинг олд қисми увеити ва юз нервининг фалажи хосдир.

Лаборатория текшируви

[edit | edit source]

Қоннинг умумий таҳлилида лимфоцитопения, эозинофилия ва ЭЧТнинг ортиши кузатилади. Аммо, ўзгаришлар фагат бу касаллик учун хос эмас. Қонни биокимёвий текширганда гиперкалсиэмия, АХКФ нинг ортиши ва гиперглобулинемия аниқланади.

  • Гиперкалсиэмия патологик жараённинг фаоллигини аниқловчи кўрсаткич. У 1,25-дигидроксихоликалсиферолнинг алвеоладаги макрофагларнинг назорат қилиб бўИмайдиган даражада ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Бу жараён, айниқса, ёз фаслида кучли бўлади. Гиперкалсиэмия ва гиперкалсиуриянинг ўта кучли бўлиши нефролитиаз ривожланишига олиб келади.
  • 60% саркаидоз билан беморларда АХКФ нинг эпителиод ҳужайралар тарафидан ишлаб чиқарилиши ошган. Бу майда бронхларда ҳаво ўтказувчанлигининг бузилиши билан бирга кечади. АХКФ ортишининг бошқа белгилар билан боғлиқлиги аниқланмаган[12].
  • Макрофаг ва гигант ҳужайралар ишлаб чиқарадиган лизоциннинг қон зардобида баланд бўлиш эҳтимоли.

Рентгенологик текшириш. 90% беморларда кўкрак қафаси рентгенограммасида ўзгариш аниқланади. 50% беморлардаги ўзгаришлар орқага қайтмайдиган ўзгаришлар; 5-15% беморларда авж олиб борувчи фиброз, аниқланади.

Саркаидоз босқичлари

Ҳозирги вагтда халқаро тажриба асосида рентгенологик кўрсаткичлар бўйича саркаидознинг 5 босқичи тафовут этилади:

  • О босқич – озгаришлар бўлмайди (5%).
  • И босқич – торакал лимфаденопатия, о'пкада ўзгаришларсиз, (50%).
  • ИИ босқич – кўкс оралиғи ва ўпка илдизи лимфаденопатиясининг ўпканинг жароҳатланиши билан бирга келиши (30%).
  • ИИИ босқич – ўпка паренхимасининг ўзгариши (кўкс оралиғи ва ўпка илдизининг лимфаденопатиясисиз – 15%).
  • ИВ босқич – ўпканинг орқага қайтмас фибрози (20%).

Саркаидознинг бу босқичлари прогностик аҳамиятга эга. Ҳар доим ҳам бу ўзгаришлар клиник белгилар билан боғлиқ ҳолда бўИмайди. Мисол учун, ИИ босқичда беморнинг шикоятлари ва физикал белгилар бўИмаслиги мумкин. Касалликнинг типик туридан ташқари деструктив тури, буллёз ўзгаришлар ва ҳаттоки пневмоторакс учраши мумкин.

РКТ. РКТ – саркаидоз ташхисида ва унинг кечишини назорат қилишда керакли даражада ахборот бера оладиган текшириш усулидир. Бу текшириш усули ёрдамида томир бронх тутами бўйлаб жойлашган ўчоқларни (1-5 мм) оддий рентгенографияда аниқлашдан анча аввал кўриш мумкин. РКТ ҳаволи бронхограммани ҳам кўриш имконини беради. Аниқланадиган хира ойна каби ўчоқли ўзгаришлар касалликинг алвеолар босқичига хос бўлиб, касалликнинг бирдан бир белгиси бўлиши мумкин.

Ташқи нафас функсиясини текшириш[13]. Саркаидознинг эрта даврида (алвеолит даври) ўтказувчанликнинг бузилишини майда бронхларда аниқлаш мумкин ва буни обструктив бронхитдан ҳамда бронхиал астмадан фарқлаш керак. Касалликнинг авж олиши рестриктив ўзгаришлар ортиши, ўпанинг диффузион фаолиятининг пасайиши ва гипоксемия ривожланиши билан кечади. Ўпка паренхимаси касалликларида, шу жумладан саркаидоз касаллигида беморларни жисмоний зўриқиш билан текшириш катта аҳамиятга эга. Бунда касалликнинг эрта даврида яширин ўзгаришларни аниқлаш мумкин[14].

Эқуипмент_-_ЭCГ_монитор_--_Смарт-Сервиэр
Эқуипмент_-_ЭCГ_монитор_--_Смарт-Сервиэр

ЭКГ. Саркаидоз касаллигида юракнинг жароҳатланиши ушбу текшириш усулининг аҳамиятини белгилайди. Буни қўллаш аритмия[15] ва блокадаларни вақтида аниқлаш имконини беради.

Брончосcопй_нcи-вол-1950-300 Бронхларни бронхоскопия усули орқали текшириш жараёни текшириш

Бронхоскопия. Саркаидозни илк бор аниқлашда бронхоскопия катта аҳамиятга эга. Уни бажариш вақтида бронхоалвеоляр ловаж қилиш мумкин. Бу, ўз навбатида, инфексион этиологияли гранулематозни истисно қилиш имконини беради. Олинган суюқликдаги ҳужайраларнинг умумий миқдори ва лимфоцитоз даражаси хужайрали инфилтрация (пневмонитнинг), фиброз ва томирлар (ангиит) жароҳатланиши даражасини кўрсатади[16].

Биопсия. Саркаидознинг ташхисида, айниқса болаларда биопсиянинг аҳамияти каттадир. Бунда эпителиал, бир нечта Пирогов – Лангханс гигант ҳужайралардан, лимфоцит, айланма жойлашган фибробласт ва макрофаглардан иборат гранулемалар аниқланади. Биопсия учун тўқима одатда ўпкадан олинади. Ўпка тўқимасида турли усуллар билан текширилганда ўзгаришлар бўИмаганда ҳам, трансбронхиал биопсия 65-95% беморларда, медиатископия 95% беморларда ва кўкрак қафаси лимфа тугунларининг биопсияси 80% беморларда ўзгаришлар аниқлайди. Макроскопик ўзгаришлар мавжуд бўлса конюктиванинг биопсияси 75% беморларда, макроскопик ўзгаришлар бўИмаганда 25% беморларда ўзгаришлар аниқлайди. Кўкс оралиғида ўзгаришлар бўлмаганда ва ўпка диссеминацияси манзараси устунлик қилса, видеоторакоскопик биопсия қўлланилади[17].

Гелий билан синтиграфия. Радиоактив Галлий макрофаглар ва эпителиал ҳужайралар жойлашган яллиғланиш соҳасида, жигар, талоқ ва суяк тўгимасида жойлашган. Галлий билан сканерлаш кўкс оралиғи лимфа тугунларида, ўпка тўқимасида, жағ ости ва қулоқ олди лимфа тугунларида саркаидоз жароҳатланишнинг мавжудлигини аниқлайди. Аммо, бу текшириш натижалари нафақат саркаидоз, балки лепра ва сил учун ҳам хосдир[18].

Диагностик синамалар. Квейм тери синамаси. Бу синама саркаидоз билан касалланган, пастеризация қилинган талоқ суспензияси (Квейм антигени) ни тери остига юборишдан иборат. 4-6 ҳафтадан кейин суспензия юборилган жойда секин-аста диаметри 3-8 см пуфакча пайдо бў лади. Пуфакчани биопсия қилинса саркаидоз учун хос белгилар кўрилади. Шу йўл билан 70-90% ҳолларда бу касалликни аниқлаш мумкин. Тахминан синама қўлланганларнинг 5% да ёлғон натижа олиш мумкин.

Туберкулин синамаси. Бу синама саркаидоз учун хос эмас. Манту синамаси ёрдамида саркаидозни сил касаллигидан фарқлаш мумкин[19].

Интегратед_Cардиовасcулар_инвестигатион_онбоард_тҳе_ИСС_-_траининг
Интегратед_Cардиовасcулар_инвестигатион_онбоард_тҳе_ИСС_-_траининг

УТТ. Буйракларни УТТ ёрдамида нефролитиазни эрта аниқлаш мумкин. Қиёсий ташхислаш[20]. Саркаидознинг диагностикасида рентгенологик текшириш, иммунологик синама (туберкулинга сезувчанликнинг пасайиши, Т-лимфоцитларнинг камайиши, Кейм синамасининг мусбат бўлиши), биокимёвий текшириш (гиперкалсиэмия, а, в-глобулинларнинг ортиши) аҳамиятга эга. Ко'крак қафасини рентгенограмма қилганда икки тарафлама лимфаденопатия аниқланса, уни лимфома[21], сил, замбуруг'ли инфексия, ўсма касаллиги ва эозинофилли гранулема[22]дан фарқлаш керак.

Асоратлари

[edit | edit source]

Саркаидозда ҳаёт учун хавфли асоратлар кам учрайди ва улар ўпка, юрак, буйраклар, жигар ва бош миянинг фиброз ривожланиши[23] билан боғлиқ бўлган фаолиятининг бузилиши натижасида риволанади. Касалликнинг буллёз турида спонтан пневмоторакс ва баъзи ҳолларда хилоторакс ривоиланади. Юқори нафас йўлларининг обструксияси, нейросаркаидоз ривожланганда ва глюкокортикостероидлар қабул қилиш натижасида кечаси бўладиган обструктив апноэ кузатилади. Ўпканинг қайтмас фибрози ривожланса респиратор етишмаслик ўпка-юрак синдроми кузатилади. Саркаидоз кўпинча юракнинг чап қисмини жароҳатлайди ва бу тўсатдан ўлим билан тугайди. Гранулематоз интерстициал нефрит ва нефрокалсиноз ривожланганда буйрак етишмовчилиги юзага келади. Жигар ичи холестаз ва портал гипертензия жигар етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Даволаш

[edit | edit source]

Саркаидоз касаллигининг оптимал дорили давоси: бошлаш вақти, дозаси давомийлиги ҳозирча ишлаб чигилмаган. Касалликнинг И-ИИ босқичларида 60-70% ҳолларда касаллик ўзи ремиссияга ўтиб бир маромда кечади. Шу билан бирга, глюкокортикоид даво тез-тез ривоиланадиган хуружлар билан Кечади. Шунинг учун касаллик бошланганда 2-6 ой кузатиш тавсия этилади.

  • Кўпинча глюкокортикостероидлар қўлланилади. Касалликнинг И-ИИ босқичида обструктив синдром риволанганда будезонид, флунизолиддан фойдаланилади. Оғир ҳолларда системали глюкокортикостероидлар қўлланилади. Глюкокорикостероидлар билан даволашнинг[24] универсал схемаси ишлаб чигилмаган. Преднизолон 0,5 мг/кг/сут ҳар куни ёки кунора берилади. Бунда даволашнинг асоратлари юзага келиши мумкин. Кичик дозадаги глюкокортикостероидлар (7,5 мг/сут) хлорахин витамин Э билан берилиши асоратларни кам келтириб чиқаради. Аммо, касалликнинг оғир турларида обструксия синдромида бундай даво кам самара беради. Бу ҳолатларда преднизолон билан пулстерапия (10- 15 мг/кг преднизолонни в/и га томчилаб кунора 3-5 марта) ўтказиш мумкин[25].
  • Гормонлардан самара кам бўлса ёки унинг асоратлари бўлса, Хлорохин ёки гидроксихлорохин, метатрексат берилади. Бу касалликни даволашда, шунингдек, АКТГ ва колхицин қўлланилади.[26]
  • Калсий препаратлари[27] берилмайди.
  • Натрий тиосулфат[28]ни в/и га витамин Э[29] ни м/о га қўшиб бериш ҳам мумкин. Аммо бу давонинг самарадорлиги исботланмаган.

Касалликнинг терминал босқич[30]ида аъзолар (ўпка, юрак, жигар ва буйраклар) ни трансплантация қилиш мумкин. Шундан кейин ўтказиладиган иммуносупрессив даво саркоидоз учун ҳам самаралидир.

Манбалар

[edit | edit source]
Бу туркум учун асосий мақола: Саркаидоз
Бу туркум учун асосий мақола: Саркаидоз

Туркум:Сарcоидосис

  1. „Сарcоидосис“, Wикипедиа (инглизча), 2023-08-27, қаралди: 2023-09-17
  2. „Буйрак усти безлари“, Википедия, 2023-05-26, қаралди: 2023-09-17
  3. „Лимфаденопатия“, Википедия (русча), 2023-01-24, қаралди: 2023-09-17
  4. „Паренхиматозные диспротеинозы“, Википедия (русча), 2023-03-14, қаралди: 2023-09-17
  5. https://ppt-online.org/361637
  6. https://uz.atomiyme.com/vezikulyar-nafas-olish-fiziologiyasi-va-patologiya/
  7. „Дакриоаденит“, Википедия, 2022-09-03, қаралди: 2023-09-17
  8. https://tashpmi.uz/wp-content/uploads/2020/08/sud-tibbiyoti_iskandarov-a.i.-kuldashev-d.r._lot-1.pdf
  9. https://uz.stefaniepender.com/hypercalcemia-2711
  10. „Почечнокаменная болезнь“, Википедия (русча), 2022-04-03, қаралди: 2023-09-17
  11. „Интерстициальный нефрит“, Википедия (русча), 2023-05-11, қаралди: 2023-09-17
  12. „Ателектатик синдром“, Википедия, 2023-08-15, қаралди: 2023-09-17
  13. https://uz.mgwiki.top/wiki/Respiratory_examination
  14. https://uz.mgwiki.top/wiki/Respiratory_examination
  15. „Аритмия сердца“, Википедия (русча), 2023-07-07, қаралди: 2023-09-17
  16. „Бронхоскопия“, Википедия (русча), 2023-04-11, қаралди: 2023-09-17
  17. „Биопсия“.
  18. „Сцинтиграфия“, Википедия (русча), 2023-06-30, қаралди: 2023-09-17
  19. „Манту синамаси“, Википедия, 2022-09-04, қаралди: 2023-09-17
  20. http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/1032
  21. https://oncology-spb.ru/zabolevaniya/krov/limfoma
  22. https://www.krasotaimedicina.ru/diseases/immune/eosinophilic-granuloma#:~:text=%D0%AD%D0%BE%D0%B7%D0%B8%D0%BD%D0%BE%D1%84%D0%B8%D0%BB%D1%8C%D0%BD%D0%B0%D1%8F%20%D0%B3%D1%80%D0%B0%D0%BD%D1%83%D0%BB%D0%B5%D0%BC%D0%B0%20%E2%80%93%20%D1%8D%D1%82%D0%BE%20%D0%BE%D1%87%D0%B0%D0%B3%D0%BE%D0%B2%D0%B0%D1%8F,%D0%B7%D1%83%D0%B1%D0%BE%D0%B2%2C%20%D1%8D%D0%BA%D0%B7%D0%BE%D1%84%D1%82%D0%B0%D0%BB%D1%8C%D0%BC%20%D0%B8%20%D0%BD%D0%B0%D1%80%D1%83%D1%88%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F%20%D0%B7%D1%80%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F
  23. https://uz.unansea.com/fibroz-bu-nima-opka-fibroz-fibroz-davolash/
  24. https://milliytibbiyot.uz/uz/glyukokortikosteroid-gks-larning-klinik-farmakologiyasi/
  25. https://medium.com/@mysterioussttrv/bugun-pulsterapiya-hamda-vagosimpatik-blokada-haqida-o-qib-ma-lumot-to-play-boshladim-yaqin-13e7c3d84700
  26. https://vitainfo.uz/ru/dori/gidroksixloroxin_21521
  27. https://malumot.ru/kalsiy-preparatlari-haqida/
  28. https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A2%D0%B8%D0%BE%D1%81%D1%83%D0%BB%D1%8C%D1%84%D0%B0%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D1%82%D1%80%D0%B8%D1%8F_(%D0%BB%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D0%BE%D0%B5_%D1%81%D1%80%D0%B5%D0%B4%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%BE)
  29. „Витамин Э“, Википедия (русча), 2023-07-24, қаралди: 2023-09-17
  30. „Терминал ҳолат“, Википедия, 2022-11-04, қаралди: 2023-09-17