Jump to content

Сарҳадобод

Координаталари: 35°16′33″Н 62°20′30″Э / 35.27583°Н 62.34167°Э / 35.27583; 62.34167
From Vikipediya
Сарҳадобод
туркманча: Серҳетабат
35°16′33″Н 62°20′30″Э / 35.27583°Н 62.34167°Э / 35.27583; 62.34167
Мамлакат Туркманистон
Асос солинган 1890
Аввалги номлари 1919-йилгача — туркманча: Гуşгй
Майдон 3.98 км2 (1.54 кв ми)
Аҳолиси
 (2016)
15 000
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 745570
Сарҳадобод туркманча: Серҳетабат харитада
Сарҳадобод туркманча: Серҳетабат
Сарҳадобод
туркманча: Серҳетабат

Сарҳадобод (туркманча: Серҳетабат) (1999 йилгача Кушка - туркманча: Гуşгй) - Туркманистоннинг Мари вилоятидаги шаҳар (1967 йилдан). Сарҳадобод тумани маркази. Кушка дарёси водийсида. Туркманистон билан Афғонистон савдо йўлидаги муҳим аҳоли пункти. Сарҳадобод — МариҲиротКандаҲ°Р халқаро автомобил трактида. Мари — Сарҳадобод йўналишидаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 11,6 минг киши (1999). Сарҳадободда маҳаллий, озиқ-овқат саноатлари корхоналари, савдо, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, мусиқа, умумий таълим мактаблари, кутубхона, клуб, касалхона бор.

Сарҳадободнинг жануби-шарқида Туркманистоннинг энг жан. чеккаси бўлган Қирққиз (тож. Чилдухтарон) мавзеси жойлашган. Шаҳар яқинида писта ўрмон хўжалиги ва Бодхиз қўрикхонаси бор. Сарҳадобод 1885-йилда рус мустамлакачилари томонидан Кушка ҳарбий истеҳкоми сифатида бунёд этилган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил