Jump to content

Румин тили

From Vikipediya
Румин тили
Миллий номи Лимба ромâнă [лимба ро’мɨнə]
Мамлакатлар  Руминия
 Молдова
 Россия
 Германия
 Украина
 Италия
Расмийлик ҳолати  Руминия
 Молдова
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 25 миллион
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-европа тиллари
Роман тиллари
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 ро
ИСО 639-2 рум (Б); рон (Т)
ИСО 639-3 рон

Румин тилироман тилларининг болқонроман гуруҳига мансуб тил, Руминия Республикасининг расмий тили. Руминиядан ташқари Молдова, Украина, Венгрия, Македония, Болгария, Греция, Германия, Словакия, Албания, АҚШ ва Канадада тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 25 млн. кишига яқин. Румин тилида банат, кришан, валашмолдаван, марамуреш; Руминиядан ташқарида македонрумин, мегланрумин, истрорумин лаҳжалари мавжуд.

Румин тилида флектив ва аналитик унсурлар бирлашиб келган. Унли товушлар каттик ва юмшоқ талаффуз этилади. Аниқлик артикли отдан кейин келади; аниқлик ва ноаниқлик артикллари турланади; отларда жинс (род) категорияси 3 та: мужской, женской, средний. Румин тилида славян тилларига хос сўз ясовчи қўшимчалар ишлатилади; лексикасида ҳам жанубий славян тилларининг таъсири кучли.

Румин тилидаги дастлабки ёзма ёдгорликлар (мактублар, расмий иш қоғозлари, диний матнларнинг таржималари) 16-аср бошларига тааллуқли. Адабий Румин тилининг шаклланиши 17-асрдан бошланган, бадиий адабиёт эса 18-аср охирида пайдо бўлган. Дастлабки даврларда кирилл алифбосидан фойдаланилган, 1860-йилда у лотин алифбоси билан алмаштирилган.[1]

Румин тили тилларнинг ҳиндевропалик оиласига роман гуруҳининг балқан-роман гуруҳчасига киради. Румин тили Молдаван тилига яқин. Мана бу диалектлари ўзгачадир: банатлик, кришанлик, мунтянлик, молдавиялик (Молдова тарихий ўлкасининг диалекти), марамурешлик Лексикада жанубий славянликларнинг таъсири кўп. Румин тили балқанлик тилли иттифоққа киради. Илк ёдгорликлари (хатлар, иш қоғозлар, диний матнларнинг таржималари) 17 асрнинг бошларига киради (тарихий йилномалар). Бадий адабиёт 18 асрнинг охирларидан бошлаб пайдо бўла бошлайди. Бошланишида кирилл алифбоси фойдаланалаб, 1860-йили лотин алифбосига алмаштирилди. Руминия халқининг 90 % дан ортиғи румин тилини ўз она тили деб билади. Жаҳонда румин тилида гаплашувчиларнинг сони 20 миллион. Молдаван тили ва бошқа диалектлари билан қўшиб ҳисоблаганда 25 миллионни ташкил қилади

Алибоси

[edit | edit source]
А а Ă ă Â â Б б C c Д д Э э Ф ф
Г г Ҳ ҳ И и Î î Ж ж К к Л л М м
Н н О о П п Қ қ Р р С с Ș ș Т т
Ț ț У у В в W w Х х Й й З з
Сербия
Давлат ва ҳудуди, румин тилида гаплашувчилар
давлат гаплашувчилар
(%)
гаплашувчилар аҳоли
(2005)
Осиё
ҳорасмий:
Исроил 3,7 % 250.000 6.800.000
Қозог'истон 0,1 % 20.054 14.953.126
Россия 0,12 % 178.000 145.537.200
Европа
норасмий:
Руминия 89,5 % 19 420 000 21 698 181
Молдова 9,7 % 328 642 3 388 071
1,5 % 29 512 2 031 992
норасмий:
Тимок (Сербия) 5,9 % 42 075 712 050
Венгрия 0,8 % 80 000 10 198 315
Украина 0,8 % 409 600 48 055 439
Шимолий Америка
норасмий:
Канада 0,2 % 60 520 32 207 113
АҚШ 0,11 % 300 000 281 421 906

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил