Jump to content

Ранг-тасвир

From Vikipediya

Ранг-тасвир — тасвирий санъат тури; бирор қаттиқ юзада рангли ашёларда, Масалан, бўёқлар ёрдамида яратиладиган бадиий асар. Рангли. воқеликни бадиий тасвирлаш ва талқин қилиш; томошабин фикри ва туйғуларига таъсир этишнинг муҳим воситаси; муҳим ижтимоий мазмун ва ранг-баранг ғоявий вазифаларга эга. Рангли асарининг гоявий мазмуни унинг мавзу ва сюжетида мужассамлашади, сюжетни рассом Рангли ифода воситалари (композиция, расм, ранг, ритм ва ҳоказо) орқали рўёбга чиқаради. Партерит. асарлари асос (махсус ишлов берилган мато, ёғоч, қоғоз, картон, шиша, металл ва ҳоказо), ранг қатлами (мойбўёқ, гуаш, темпера, акварел, рангли шиша, рангли тош ва ҳоказо), айрим ҳолларда уни сақлаш учун устидан берилган юпқа лок қатламидан иборат бўлади. Расимнинг муҳим тасвирий ва таъсир воситаси — ранг (колорит). Ранг орқали борлиқ ёки хаёлий дунёни кўринарли шаклларда тасвирлайди, маконнинг чексизлигини, ундаги нарсаларнинг ранг-баранглигини, моддийлигини ҳажм ва фактурасини кўрсатиши, ҳаракат, инсон руҳиятидаги ўзгаришлар, мураккаб ҳиссий кечинмалар, ўй-хаёлларни акс эттириши мумкин. Рангнинг тасвирий ифода воситаси ва ишлаш услуби ишлатиладиган ранг, қуроллар хусусияти, ранг эритгичлари, асоси (фунт)га боғлиқ (Мас, юзаси силлиқ ёки ғадирбудир берилишига қараб асар кўриниши турлича таъсир кўрсатиши мумкин). Асар дастлаб ижодкор тасаввури ва онгида пайдо бўлган ғоя қораламаси тарзида калам ёки кўмирқаламда бирор юза (кўпинча қоғоз ва картон)да ишлаб олинади. Сўнг шунга мос асос танланиб, унга бажариладиган ишнинг моҳиятига кўра ишлов берилади. Шундан сўнг тасвир ўрни белгилаб расми ишланади. Ранг беришда эса аста суюлтирилган ранг билан бошлаб кўп қатламли (лессировка) ёки керак рангни бир қўйишда бир катламли (алла прима) бажариш мумкин. Р. асарлари ишланишини шартли икки — ясси ва ҳажмли — фазовий услубга ажратиш мумкин: биринчи услубда тасвир нурсоясиз яхлит ясси шаклларда ишланади, ҳажмлифазовий усудда эса тасвир ҳажмли нурсоя ёрдамида муҳит билан боғлиқ ҳодда тасвирланади. Бундай асарлар рангга бой бўлиб, унда рангларнинг барча тусланишларини ҳис этиш, тушувчи нурнинг қайтган рангини ҳам, қайтган нурларнинг тусланиши ва бошқа ранглар билан бойиши (рефлекс)ни кўриш мумкин. Рангли. асарларида бу икки услуб орасида қатий чегара йўқ, бири иккинчисини тўлдиради. Рангли асарлари ўзининг ишланиш ўрни, мазмуни, бажарадиган вазифаси, ишланиш услуби ва кўринишига қараб монументал (монументал санат, монументал рангтасвир), безак (безак санъати, безаш санъати), дастгоҳ санъати, декорация (театр ва кино декорацияси), миниатюра ва бошқаларга бўлинади. Тасвир мавзуи ва мазмун йўналишига қараб бир қатор жанрларга ажралади: анималистика, тарихий жанр, маиший жанр, баталъ жанри, портрет, манзара, натюрморт ва бошқа

Рангли тасвир қадимда сўнгги палеолит (милоддан аввалги 40— 8минг йилликлар)да пайдо бўлган. Жанубий Франсия (Фон де Гом, Ласко), Шимолий Испания (Алтамира), Ўрта Осиё ва бошқаларда Рангли асарлари сақланиб қолган; соз тупроқли бўёқлар, қоракуя, писта кумир билан ишланган, расмлар текис шарпа сифат (силуэт), баъзиларида эса ҳажмли килиб ишлашга ҳаракат қилинганлиги сезилади, мезолит ва неолит даврида бажарилган ибтидоий расмларда мураккаб композициялар, абстракт тушунчалар пайдо бўла бошлаган. Қуддорлик даврида ривожланган техник воситаларга бой образлар тизими шаклланди. Қад. Шарқ мамлакатлари (Миср, Ҳиндистон, Ўрта Осиё), жан.шарқий Европа (Юнонистон, Италия), шунингдек, Америка қитъаси (Марказий Америка)да монументал Р. ривожланди. Мақбара ибодатхона, сарой ва бой зодагонларнинг уйлари деворларига турли мавзу ва йўналишда асарлар ишланди.

Антик даврда меъморлик ва ҳайкалтарошлик билан уйғунлашган Р. диний мазмун билан бир қаторда олий тавақа мақсадларита тавмат қилди, нурсоя, чизиқ ва ҳаво перспективаси юзага келди, маиший ва тарихий лавҳалар, манзара, портрет, натюрмортлар яратилди. Милоддан аввалги 5-асрда Юнонистонда мум рассомлиги (энкаустика)даги дастгоҳ рассомлиги ҳақида файюм портретлари тасаввур беради. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида монументал Р. санъати ўзининг ҳақиқий гуллашдаврини бошидан кечирди. Ҳиндистон (Ажанта), Ўрта Осиё (Тупроққалъа, Варахша, Афросиёб, Болаликтепа) ва бошқаларда нозик бўёқлар, нафис безак ритми, ҳаётий кузатишларнинг ёрқинлиги хос бўлган миниатюра санъати ривожланди, Хитой, Япония, Кореяда шойи ва қоғозга туш, акварел ва гуаш бўёғида раcм ишлаш соҳасида юқори чўққиларга эришидси. Уйғониш даврида Р.нинг янги қирралари юзага келди, илмий асосга таянган реалистик санъат камол топди ва жаҳон санъати ривожида муҳим ўринни эгаллади: ифода тизими ҳамда унинг илмий асоси яратилди. Перспектива, оптика, пластик анатомия борасида ютуқларга эришилди, монументал Р. юксак чўққисига кўтарилди, ғоявий бойиди, дастгоҳ Р. ижтимоий ҳаётга кенг кўламда кириб борди. Техникада сув бўёқ ўрнини мойбўёқ эгаллай бошлади, лессировка, валёр услубига қизиқиш ортди, лок—мойбўёқ техникаси мураккаблашди, кўп қатламли Р. ривожланди. Фактура масалаларида ҳам изланишлар олиб борилди, оқ қопламли (грунт) асосга силлиқ рангли қоплама асосга қуюқ ранг суртмалари (пастоз услуби) билан ишлашга эътибор ортди. 17—18-асрларда Европа (Франсия, Италия, Испания, Фландрия, Голландия, Буюк Британия, Россия ва бошқалар)да миллий Р. мактаблари шаклланди, ҳаётни ҳаққоний инқилобий тараққиётда акс эттириш, инсон руҳий оламидаги нозик ўзгаришларни, инсон ва жамият муаммоларини ишонарли талқин этиш муҳим ўринни эгаллади. Р. жанрлари кенгайди, монументал Р. билан дастгоҳ санъати кенг ривож топди, услубий йўналишлари кўпайди, тонал Р. янада мукаммаллашди. Пастел, акварелга қизиқиш ортди. Европа санъати (айниқса, дастгоҳ Р.)нинг жаҳон халқлари, жумладан, Шарқ мамлакатлари санъатига таъсири сезиларли бўлди. 19-асрда Р. дунёқараш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилиб ижтимоий ҳаётда муҳим уринни эгаллади, ижтимоий ҳаётдаги мавжуд иллатлар ўткир танқид остига олинди, 19-аср мобайнида академизмга асосланган хаётдан узок,, идеаллаштирилган образ ва қаҳрамонларни тарғиб қилувчи асарлар мақталди, натурализм анъаналари шаклланди. Қуруқ, ҳаётдан узоқ сўнгги классицизм ва салон академизмига қарши курашда даврнинг мураккаб, фожиали воқеаларига багишланган шижоатли, таъсирчан, нурсоя нисбатлари кескин олинган, тўйинган, рангдор колоритли романтизм услуби пайдо бўлиб ривожланди (Франсияда — П.Жерико, Э.Делакруа; Германияда — Ф.О.Рунге, К.Д.Фридрих, Россияда О.А.Кипренский, К.П.Брюллов ва бошқалар), ҳаётни ўзига ўхшатиб ишлаш услубига асосланган реалистик Р. бу даврда янада чуқурлашди. Эндиликда тасвирни на фақат ҳаққоний бўлишига, балки ҳаётни кузатиш асосида пайдо бўлган кечинма ва таассуротларни, хаёл ва ўйларни ҳам ифодалашга ҳаракат кучайди. Борлиқнинг ўзидан картина яратиш, нур, ҳаво, кенглик ранглар тусланиши ва бирбирининг рангига таъсир этиш хусусиятларини ҳам ишонарли рангларда тасвирлашга интилиш кенгайиб борди (Англияда — Ж.Констебл, Франсияда — К.Коро, О. Доме, Россияда — А.Г.Венецианов ва бошқалар). Европада инқилоб ва миллий озодлик ҳаракати кучайган даврда демократик реализм ривожланди, халқҳаёти, уларнинг курашлари кўрсатилди, миллий тарих ва замонанинг муҳим воқеаларини акс эттирувчи композициялар, жамиятнинг жасур ва илғор кишиларининг сиймолари яратилди. Рус инқилобий демократик эстетикаси билан боғлиқ ижтимоий танкдсий реализм ривожланди. Передвижниклар ва уларга яқин ижодкорлар (В. Перов, И.Крамской, И. Репин, В.Суриков ва бошқалар) шу жараёнда фаол ўринни эгалладилар. 19-аср 70-йилларидан рассомлар палитраси тоза спектр ранглари билан бойиди; рассомлар очиқ ҳавода раcм ишлашни одат қила бошладилар. Бу борада импрессионист рассомлар (К.Моне, К.Писсаро, А.Сислей ва бошқалар) алоҳида ўринни эгалладилар. Улар Р. юзасини ташкил этишда ўзига хос йўл тутиб анъанавий силлиқ фактурадан ва шаклларнинг тугал чизикли ечимидан воз кечиш, ишлаш услубини янгиланишига, тоза спектр рангларнинг эркин суртмаларидан фойдаланиб асар яратишга эришдилар. Бу ҳаракат кейинроқ ҳайкалтарошлик, графика, меъморлик, мусиқа, адабиёт ва бошқа санъат турларига нисбатан ҳам қўлланила бошланди (қаранг Импрессионизм). 19-асрда мойбўёқ Р.и етакчи ўринни эгаллади, бунга унинг техникаси, шу даврда саноатда ишлаб чиқарилаётган янги бўёқларнинг кенг кўламда ҳаётга кириб келишибнбоғлиқеди. 19-аср Р.нингелим ва мойбўёқ билан асар яратиш усули инқирозга туша бошлади. 19-аср охири — 20-аср бошларида шу санъатни қайта тиклаш ҳаракати бошланди, унинг янги қирралари очила бошланди, санъатнинг безак томонига эътибор ортди; меъморлик, тасвирий ва амалий санъатлар уйғунлигида ягона мажмуа яратиш иштиёқи шу даврда пайдо бўлган модерн услубида намоён бўлди. Бу даврда авангард йўналиши реалистик Р.га кучли рақобатда бўлди.

Шарқ ва Ғарб тўқнашуви натижасида 20-аср Р.и шаклланди, реалистик санъатга рақобатда авангард санъати ривожланиб бормоқда. Бу йўналиш тарафдорлари ижодкор субектив кечинмалари, ҳистуйғуларини ҳаётий, борлиқ шаклларида тасвирлашдан кўра ўзларининг хаёлларидаги шакл ва кўринишлар, ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган шакл ва чизикдарни тасвирлашни маъқул кўрадилар.

Авангард оқимларининг ривожланиши натижасида борлиқни тасвирлашдан умуман воз кечилиб тасвир воситалари ҳам ўзгара бошлади (абстракт санъат). 20-аср 60-йиллар ўрталаридан эса айрим Европа ва Америка Р.ида авангард санъати — попартнпнг унсурига айланиб борди. Бугунги кунда ушбу рақобат ривожланиб авангард тарафдорлари ортиб бормокда.

Ўзбекистонда Р. санъати қадимдан мавжуд бўлган. Унинг илк намуналари ибтидоий жамоа даврига бориб тақалади (қаранг Ибтидоий санъат, Зарауцой расмлари). Милоддан аввалги 1минг йилликнинг охири ва милодий 1минг йиллик бошларида Р. ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирган (Афросиёб, Варахша, Болаликтепа, Тупроққалъа ва бошқалардаги деворий расмлар). Бу даврлар Р.и ясси безак йўналишида маҳаллий (локал) рангларда бажарилган. Амир Темур ва Темурийлар даврида монументал Р. (деворий рассомлик, мозаика) билан бирга миниатюра санъати ривожланган. Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳқиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва бошқаларнинг асарлари дунёга келди. 19-аср ўрталаридан бошлаб Туркистонда дастгоҳ санъати шакллана бошлади ва 20-асрда ўзбек миллий Р. мактаби яратилди. Р.нинг ҳамма тур ва жанрларида асарлар яратилди, миниатюра, витраж санъати қайта тикланди. Бугунги кунда ўзбек Р. санъати жаҳрн ҳамжамияти билан бир қаторда ривожланмоқда, унинг ғоявий пластик ривожи устида рассомлар изланмоқда, меҳнат қилмоқда.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Такташ Р.Х., Изобразителное искусство Узбекистана, Т., 1972; Искусство Совецкого Узбекистана, М., 1976.

Немат Абдуллаев.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил