Jump to content

Portal:Биография

From Vikipediya

Биография портали

Танланган мақола

Абдурауф Фитрат (1886-йил, Бухоро шаҳри, Бухоро амирлиги — 4-октабр 1938-йил, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР) — ўзбек тарихчиси, филолог, таржимон, ёзувчи, драматург ва шоир, замонавий ўзбек тили ва адабиёти асосчиларидан бири, Ўрта Осиё жадидчилигининг таниқли вакилларидан бири, биринчи ўзбек профессори (1926). Жадидчилик миллий маърифатпарварлик ҳаракатининг тарафдори. Туркияда ўқиган. Инқилобга қадар Ўрта Осиёни Россиядан озод қилиниши ҳаракатларида фаол қатнашган, полиция назорати остида бўлган. Туркиядаги „Ёш турклар“ ҳаракатидан илҳомланиб, Бухорода „Ёш бухороликлар“ партиясини тузган, унинг маънавий раҳнамосига айланган. Дўсти ва маслакдоши Мунзим билан ҳамкорликда бухоролик 70 нафар ёш туркистонликларни Германиянинг бир қатор олий таълим муассасаларига ўқишга юборган (1922). (Давоми...)

Шахсиятлар ҳақидаги бошқа ТМ статусини олган мақолалар

Яхши мақола

Келлй Брианне Cларксон (талаффузи: Келли Бриэнн Кларксон; 1982-йил 24-апрелда туғилган) америкалик қўшиқчи ва актрисадир. Cларксон 2002-йилда Америcан Идол телешоусида иштирок этиб машҳурликка эришди. Дастлаб, Тҳанкфул номли биринчи албомининг чиқишидан сўнг танқидчилар Cларксонни поп-қўшиқчи деб ҳисоблашар эдилар. Бир неча платинум мукофоти олган иккинчи Бреакаwай албоми чиққанидан сўнг Cларксон роcк-мусиқа томон мўлжал ола бошлади. Cларксон 40 миллион сингл ва 25 миллион албом сотиб, энг муваффақиятли мусиқачилар қаторидан жой олган. Қўшиқчининг мусиқий карераси 2002-йилда, Келлй Cларксон америкалик талантларнинг энг бош телешоуси — Америcан Идолда ғалаба қозонишидан бошланди. Унинг биринчи сингли — „А Момент Лике Тҳис“ тез орада АҚШда жуда катта оммавийликни тусга олади ва худди шундай тезликда уни йўқотади. Тарона Америcан Топ 40нинг 4-ўрнигача чиқади ва кейин пастга тушишни бошлайди. (Давоми...)

Шахсиятлар ҳақидаги бошқа ЙМ статусини олган мақолалар

Портрет

(Вена, 1921-йил)
Алберт Эинстеин олмон ва яҳудий физик-назариётчисидир. Нисбийлик назарияси асосчиси, майдон квант назарияси ва статистик физика асосчиларидан бири. Сюрих политехникумини тугатган. Сюрих университети (1909) ва Берлин университети Бавария Фанлар академияси физика институти директори (1914-1933). 1933-йилдан то умрининг охиригача АҚШдаги Принcетон университетида ишлаган.

Иқтибос

„Ёш пессимистнинг хўрсинишидан ҳам қайғулироқ манзара йўқ, кекса оптимистнинг оҳидан ташқари.“

Марк Тwаин

Ёрдам керакми?

Агар сизда ҳар қандай савол туғилса, Ёрдам саҳифасидан фойдаланинг. Агар саволларингизга у ерда жавоб топа олмаган бўлсангиз, унда уни лойиҳа мунозара саҳифасида беринг.

Лойиҳада қатнашинг!

ВикиЛойиҳалар Шахсиятлар лойиҳаси доирасида Википедияда шахслар (кишилар) ҳақида мақолалар ёзишни таклиф этамиз.

Туркумлар

Туркум иконкаси
Туркум иконкаси
Осттуркумларни кўриш учун [►] устига босинг.

Қардош лойиҳалар

Кешни тозалаш