Jump to content

Полша

From Vikipediya
Полша Республикаси
Рзеcзпосполита Полска
ШиорЙўқ
Мадҳия: Мазурек Дąброwскиэго
Лоcатион оф Полша
Пойтахт Варшава
Расмий тил(лар) Полякча
Ҳукумат Президентик Республика
Андрзеж Дуда
Доналд Туск
Мустақиллик (Қайта тикланган)
Майдон
• Бутун
312,679 км2 (69-ўрин)
• Сув (%)
3.07
Аҳоли
• 2017-йилги рўйхат
38,634,007 (35-ўрин)
• Зичлик 123/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2017-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$429,349,000,000 (23-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$12,722
Пул бирлиги Полша зłотй (ПЛН)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма ПЛ
Телефон префикси 48
Интернет домени .пл

Полша (Пóлша Респúбликаси, бунда мамлакатнинг расмий номида замонавий полякча република (республика) сўзи эмас, балки эски – Рзеcзпосполита (полякчадан: Муштарак нарса) сўзи ишлатилади) — Европадаги давлат, шимолдан Болтиқ денгизи билан ювилади. Европа Иттифоқи аъзоси. Майдони-312,7 минг км². Аҳолиси- 38,5 млн киши (2014). Пойтахти – Варшава(wарсзаwа) шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 16 воевода (wожеwóдзтwо)га бўлинади.

Табиати

[edit | edit source]
Татра тоғлари

Полша Висла ва Одра дарёлари ҳавзасида, шимолида Болтиқ денгизи ва жанубида Карпат ва Судет тоғлари оралиғида жойлашган. Ҳудудининг 90% дан кўпроғи текислик ва паеттекислик, жанубида тоғликлар бор. Денгиз бўйлари паст, қумлоқ. Қазилма бойликлари – тошкўмир, қўнғир кўмир, табиий газ ва нефт, темир, мис, қўрғошин, олтингугурт, рух; калиймагний туз конлари бор. Иқлими мўътадил, океан иқлими билан континентал иқлим ўрта-сида. Январнинг ўртача температураси –Г дан – 6° гача, июлники 10–19°. Йиллик ёғин 500–1800 мм. Ёмғир ва қордан сув оладиган Одра, Висла, Буг, Нотец ва Вар-та дарёларида кема катнайди. Полшада 9000 дан ортиқ кўл бор. Энг катталари: Сняр-дви (113,8 км²), Мамри (104 км²).

Полша ҳудудининг ярмидан кўпроғи ҳайдаладиган ерлар, 28% ўрмон. Аксарият жойларда игна баргли, ғарби ва жанубида кенг баргли дарахтлар усади. Мамлакат шимолий ва шарқида яхлит ўрмон-зорлар (Белая Вежа пушчасининг бир қисми ва бошқалар) сақланган. Шимолий ва шим,-шаркда катта майдонлар вереекзор ва торфли ерлар билан банд. Текисликларда аксари чимли-подзолли тупроқлар, шарқ ва шимоли-шарқда ботқоқли тупроқлар, тоғ олди ва тоғ этакларида қўнғир ўрмон ва қора тупроклар, тоғларда эса, тоғ қўнғир, дарё водийларида аллювиал тупроқлар тарқалган. Ўрмонларда бўри, силовсин, тулки, бўрсиқ, айиқ; туёқлилардан тўнғиз, лос, буғу яшайди. Кушлардан карқур, каклик, тоғларда бургут учрайди. Денгиз, кўл ва дарёларда балиқ кўп. Полшада Татра, Пенин ва бошқа миллий боғлар бор.

Аҳолисининг 98,5% поляклар; украинлар, беларуслар, словаклар ҳам яшайди. Расмий тил – поляк тили. Диндорларнинг кўпчилиги – католиклар. Шаҳар аҳолиси –62,1%. Йирик шаҳарлари: Варшава, Лодз, Краков, Вроцлав, Познан, Гданск ва бошқа

Тарихи

[edit | edit source]

Полша ҳудудида палеолит давридаёқ одамлар яшаган. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ва милодий 1-минг йилликнинг 1ярмида Полша ҳудудида славян кабилаларининг шаклланиш жараёни содир бўлди. 8–9асрларда қабила князликлари вужудга келди. 10-асрда Одра, Висла ва Буг дарёлари оралиғида яшовчи полян (Полша, поляклар номи шундан келиб чиққан), мазовшан, вислян, поморян қабилаларининг князликлари бирлаштирилди ва ягона Полша давлати ташкил топди. Бироқ, 12-асрга келиб Полша давлати яна князликларга бўлиниб кетди. 13-аср охирида княз Пшемисл ИИ раҳ-барлигида Полша ерларини бирлаштириш учун кураш бошланди. 14–15-асрларда ягона Полша давлати пайдо бўлди, маданият ривожланди, поляк тили шаклланди. 15-асрнинг 1ярмида Краковдаги Ягайло университети (1364-йилда асос солинган) поляк фани марказига айланди.

Грюнвалд жанги, 1410

16-асрнинг 2ярмидан Полша давлати украин, беларус ва рус ерларини босиб ола бошлади. Полша билан Литванинг бирлашуви натижасида Реч Посполита пайдо бўлди. 1609–12 йилларда Полша Россияга ҳужум қилди.

Вена жанги, 1683

Бир неча аср мобайнида Полша Европадаги энг қудратли давлатлардан бири бўлиб турди. Аммо оғир урушлар сабабли мамлакат инқирозга учраб, уч марта (1772, 1793, 1795-йилларда) Пруссия, Австрия, Россия ўртасида бўлиниб кетди, Полша давлати тугатилди, халқи асоратга тушди. 1807-йил Наполеон И қўшинлари Пруссияни енгиб, Франсияга тобе Варшава герсоглигини тузди. 1814–15 йилларда Вена конгрессида Полша яна бўлинди. Варшава герсоглигининг катта қисми Полша қироллигига айлантирилиб, Россияга топширилди.

Пруссия Варшава герсоглигининг бир қисмини олди, Силезия ва Денгиз бўйини ўзида сақлаб қолди. Австрия (1867-йилдан Австро-Венгрия)га Галиция берилди. Краков республикаси тузилди. Поляк халқи озодлик учун тинимсиз курашди (1794-йил Т. Костюшко бошчилигидаги қўзғолон, шунингдек, 1830–31, 1846, 1848, 1863–64 йлардаги қўзғолонлар). 19-аср охири –20-аср бошларида Полшада саноат бирмунча ривожланди, темир йўл қурилди. Озодлик ҳаракати янада кучайди. Биринчи жаҳон урушида Полшага анчагина зарар етди. Босқинчи қўшинлар олиб чиқиб кетилгач, Полшани бўлиш тўғрисидаги барча битимлар бекор қилинди ва 1918-йил ноябрда Полша Республикаси мустақиллиги эълон қилинди. 1920-йил апрелда Совет-Полша уруши бошланди. 1921-йил шартномасига биноан, Ғарбий Украина билан Ғарбий Беларус Полшагаўтди ва 1939-йилда бу ерлар яна СССРга кай-тариб олинди.

Жанг пайтида полшалик отлиқлар, 1939

1939-йил 1-сентабрда Олмония Полшага ҳужум қилиб, Иккинчи жаҳон урушини бошлади. Поляк халқи озодлик учун қаттиқ кураш олиб борди. 1945-йил майда барча поляк ерлари озод қилинди. 1952-йилдан 1989-йил-гача мамлакат Полша Халқ Республикаси деб аталди. 80-йиллар бошида мамлакатда чуқур ижтимоий-иқтисодий танглик рўй берди. 1981-йилдекабрда хдрбий ҳолат жорий этилди. 1989-йилда "Бирдамлик" касаба уюшма бирлашмаси вакиллари ҳокимият те-пасига чикди ва давлатнинг номи Полша Республикаси деб атала бошлади. 1997-йил 25-майда ўтказилган референдумда мамлакатнинг янги конституцияси қабул қилинди. Полша – 1945-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1992-йил мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари –3-май – 1791-йилги Конституция куни ва 11-ноябр – Мустақиллик куни (1918).

Х – ХИХ асрлар

[edit | edit source]

Х асрда Полша давлати вужудга келди, христианлик қабул қилинди (966), 1025дан Полша – қироллик.

ХИВ асрда Галл-Волин князлигига қўшилиб, тотор-мўғул босқинидан кучсизланган ғарбий рус ерларига юриш қилади.

Люблино бирлигига бўйсуниб (1569) Полша Буюк Литва князлиги билан биргаликда ягона давлат – Муштарак нарсани ташкил қилади.

Полша 11 асрларда.
Полша 16-17 асрларда.

Петербург конвенсияларига кўра 1770 –90-х йилларда Посполита Нутқи ҳудуди Пруссия, Австрия ва Россия ўртасида бўлиниб олинган эди (3 бўлим – 1772, 1793, 1795). Украин ва беларуслар яшайдиган каттагина ер қисми, рус тарихчилари фикрича Полша томонидан ХИВ–ХВИ асрлар мобайнида босиб олинган асл рус ерларидир.

1807да Наполеон И Полша ерларининг бир қисмидан Варшава князлигини ташкил этди. Вена конгресси (181415) Полшани қайтадан тақсимлади: Варшава князлигининг катта қисмидан Полша Чорлиги барпо этилди (Россияга берилган); Познаншчина Пруссияга тегди ҳамда ўзи билан бирга Силезия ва Поморени сақлаб қолди; баъзи ҳудудлар Австрияга ўтган.

Поляк миллий-озодлик ҳаракатлари (1794) (Т. Костюшко босчилигида), 18301831, 1846, 1848, 186364да бостирилган.

ХХ аср

[edit | edit source]

191518да, Биринчи жаҳон уруши пайтида, Полша Германия ва Австро-Венгрия томонидан фатҳ этилди.

1918да Полша мустақиллиги тикланди.

1919-21 Совет-поляк уруши Совет Россияси мағлубияти билан тугайди ва 1921-йилги Рига тинчлик шартномасига кўра 1921йили Ғарбий Украина ва Ғарбий Беларус ерлари Полша тасарруфига ўтади.

1926да Полшада Юзеф Пилсудский бошчилигида авторитар миллий-сепаратик санаcион тузум тузилади.

1931 йилнинг 15-июнида СССР ва Полша дўстлик ва савдо алоқалари тўғрисидаги Битимга келишишади. 1932 йилнинг 25-январида СССР ва Полша ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида Битимни имзолашади.

1938да Полша Германия билан Чехословакияни бўлиб олишади. Полша қарамоғига кўмир кони жойлашган Тешин раёни ўтади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]
Парламент - Сежм

Полша – республика. Амалдаги конституцияси 1997-йил 25-майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (1995-йилдан Александер Квасневски), у Полша фуқаролари томонидан умумий тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (қуйи палата – сейм ва юқори палата – сенат), ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Асосий сиёсий партиялари, бирлашмалари ва касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Демократ партия, 1939-йил асос солинган; Консерватив халқ партияси, 1997-йил тузилган; Мустақил Полша конфедерацияси партияси, 1979-йил ташкил этилган; Поляк деҳқонлари партияси, 1990-йил асос солинган; Поляк христиан демократлари келишуви партияси, 1999-йил тузилган; Оралиқ кучлари битишуви партияси, 1990-йил ташкил этилган; Меҳнат иттифоқи партияси, 1992-йил асос солинган; Полшани тиклаш ҳаракати, 1995-йил тузилган; Демократик сўл кучлар иттифоқи, 1991-йил сайловолди бирлашмаси сифатида ташкил этилган; Озодлик иттифоқи ташкилоти, 1994-йилда тузилган. Умумполша касаба уюшмалари битишуви, 1984-йил асос солинган; Яккаҳол деҳқонларнинг "Бирдамлик" касаба уюшмаси, 1981-йил тузилган; "Бирдамлик" касаба уюшмаси, 1980-йил ташкил этилган; "Бирдамлик-80" касаба уюшмаси, 1990-йил "Бирдамлик" касаба уюшмасидан ажралиб чиққан ва ўзини 1980–81 йиллардаги касаба уюшма ҳаракатининг бирдан-бир давомчиси деб ҳисоблайди.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Хўжалиги

[edit | edit source]

Полша – индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 5,1%, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 26,6%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 68,3%. Қишлоқ хўжалиги – Мамлакат майдонининг 61% қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар. Майда хусусий деҳқончилик хўжаликлари устун. Давлат хўжаликлари, шир-катлар ва қишлоқ хўжалиги тўгараклари ҳам бор. Энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинлари: жавдар, буғдой, арпа, сули, картошка, қанд лавлаги ва бошқа Сабзавот, тамаки, ем-хашак, ре-завор мевалар ҳам етиштирилади. Чорвачилик салмоғи катта. Корамол, чўчқа, қўй, от, парранда боқилади.

Варшава

Саноати

[edit | edit source]
Белчатоw
Гдиня

Полша тошкўмир, олтингу-гурт, табиий газ, кумуш қазиб олишда, пўлат эритишда Европада олдинги ўринлардан бирида туради. Кумир мамлакат ёқилғиэнергетика балансининг асосини ташкил этади. Тошкўмир Юқори Силезия, шунингдек, Валбших ва Люблин ҳавзаларида, қўнғир кўмир Богатинда қазиб чиқарилади. Электр стялари, асосан, кумир конлари атрофида қурилган. Иссиклик электр стяларида йилига ўртача 135,3 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Мис, қўрғошин-рух рудалари, озроқ миқдорда нефт ҳам қазиб олинади.

Вроцлав

Мамлакат эҳтиёжлари учун зарур нефтнинг 90% дан кўпроғи чет эллардан сотиб олинади. Нефтни қайта ишлаш саноатининг асосий марказлари – Плоцк ва Гданск. Четдан келтириладиган темир руда ва маҳаллий кокс асосида ишловчи металлургия заводлари (шу жумладан, Краковдаги металлургия комбинати ва машҳур "Катовице" комбинати) Юқори Силезия агломерациясида жойлашган. Рангли металлургия саноати таркибида мис (Глогув, Легница), қўрғошин, рух (Катовице, Буковно, Мястечко-Слёнске) ва алюминий (Конин) заводлари бор. Саноатнинг асосий тармоқлари бўлмиш машинасозлик ва металл ишлаш саноати хилма-хил маҳсулот ишлаб чиқаради. Кемасозлик (Гданск, Гдиня, Шчецин), само-лёцозлик (Варшава, Мелен, Свидвин), вагон ва локомотивсозлик (Свидница, Зелена Гура, Вроцлав, Познан, Хшанув), автомобилсозлик (Варшава, Стараховице, Елч, Люблин, Ниса), тракторсозлик (Варшава) ривожланган. Шахта ва металлургия заводлари учун технология асбоб-ускуналари, қуюв, кимё, озиқ-овқат, ёғочсозлик, бино-корлик материаллари корхоналари учун комплект асбоб-ускуналар, шунингдек, станоклар, кема двигателлари, электр моторлар, кўтарма-транс-порт воситалари, рўзғор машиналари ва аппаратлар, электрон асбоблар ва бошқа ҳам ишлаб чиқарилади. Кимё саноатида олтингугурт кислотаси, минерал ўғит, сода, хлор, пластмасса, синтетик тола, каучук ишлаб чиқариш корхоналари бор. Асосий марказлари – Тарнув, Освенсим, Плоцк, Бидгошч. Фармацевтика, фотокимё, парфюмерия (Варшава, Лодз, Краков), резина, семент, шиша, чиннифаянс, ёғочсозлик, селлюлоза-қогоз, кўн-поябзал, тикувчилик саноати мавжуд. Тўқимачилик (ип, зиғир, жун газлама, трикотаж), озиқ-овқат (қанд-шакар, спирт-арақ, гўшт, ёғ, балиқ, тамаки) саноат тармоклари ривожланган. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади.

Ташқи иқтисодий алоқалари. Полша чет элларга машиналар, саноат асбобускуналари, кемалар, кимё саноати маҳсулотлари, кенг истеъмол моллари, кумир, кокс, мис, рух, кора металлар прокати ва бошқа чиқаради. Четдан хом ашё, ёқилғи, дон, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа олади. Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия, АҚСҲ билан савдо қилади.

Транспорт

[edit | edit source]

Транспортнинг асосини темир йўллар ташкил этади. Транспорт йўли узунлиги – 24 минг км, автомобил йўллари узунлиги 372,5 минг км. Даре кемачилиги ривожланган. Асосий денгиз портлари – Гданск, Гдиня, Шчецин. Денгиз савдо флотининг тоннажи – 4,5 млн. тонна дедвейт. Асосий халқаро аэропорти – Окенсе (Варшава яқинида).

Тиббий хизмати

[edit | edit source]

Давлатга қарашли касалхоналар билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Врачлар 10 тиббиёт академиясида тайёрланади. Курортлар орасида энг машҳурлари: Криница, Поляница-Здруй, Сопот, Колобжег, Закопане.

Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари

[edit | edit source]

Маорифи 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий, барча поғоналари давлат таъминотида. Ҳунартехника мактаби бошланғич (1– 3-синфлар) ва мунтазам (4–10-синфлар) таълимни ўз ичига олади. Ихтисослашган лицейлар ҳам бор. Хусусий мактаблар тармоғи кенгаймоқда. Полшада 130 олий ўқув юрти фаолият кўрсатади. Европадаги энг қад. университетлардан бири Краков университети (1364), шунингдек, Варшава университети (1816), политехника институтлари, олий қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, пед. мактаблари, тиббиёт ва рассомчилик академиялари шу жумлага киради.

Мамлакатдаги илмий фаолиятни Полша Фанлар академияси билан бирга Фан вазирлиги мувофиклаштириб боради.институтлар Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларида, олий ўқув юртларида, идоравий илмий муассасаларда олиб борилади. Полшада Банах номидаги халқ-аро мат. маркази (Варшавада) ва Халқ-аро’ кучли магнит майдонлари ва паст температураларлаборатория (Вроцлавда) ишлайди. Йи-рик кутубхоналари: Краков университети ку-тубхонаси (1364), Варшавадаги миллий кутубхона (1928), Варшава университети ку-тубхонаси (1817), Познан университети ку-тубхонаси (1902), шунингдек, Полша фанлар академиясининг Варшава, Гданск, Краковдаги кутубхоналари. Энг йирик музейлари: Варшавадаги миллий музей (1863), Краковдаги миллий музей (1879), Познандаги миллий музей (1857), Варшавадаги Ф. Шопен ва А. Мицкевич музейлари.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]
ТВН

Полша пойтахти ва воеводаларида кўпгина газета ва журналлар нашр этилади. Энг муҳимлари: "Газета виборча" ("Сайловчилар газетаси", кундалик мустақил газета, 1989-йилдан), "Трибуна" ("Минбар", кундалик газета, 1948-йил "Трибуна люду" номи билан асос солинган, 1990-йилдан хоз. номда чиқади), "Газета Краковска" ("Краков газетаси", кундалик газета, 1949-йилдан), "Газета Любуска" ("Любуска газетаси", кундалик газета, 1952-йилдан) "Газета саможондова" ("Ўзини ўзи бошқариш", кундалик газета, 1990-йилдан), "Громадаролник полски" ("Поляк деққони минбари", ҳафтасига 3-марта чикадиган газета, 1947-йилдан), "Едност" ("Бирлик" ҳафтанома, 1989-йилдан), "Жиче Варшави" ("Варшава ҳаёти", кундалик газета, 1944-йилдан), "Реч Посполита" ("Республика", кундалик газета, 1981-йилдан), "Жиче госпо-дарче" ("Иқтисодий ҳаёт", ҳафталик иқтисодий журнал, 1945-йилдан), "Нова республика" ("Янги республика", ойлик журнал, 1987-йилдан). Полша матбуот агентлиги, давлат махкамаси, 1918-йил тузилган; Полша ахборот агентлиги, аксиядорлик корхонаси, 1991-йил ташкил этилган. Полша радио ва телевидение қўмитаси давлат маҳкамаси бўлиб, 1944-йил тузилган, ра-диоэшиттириш ва телекўрсатувларга раҳбарлик қилади. Телекўрсатувлар 1952-йилдан олиб борилади.

Адабиёти

[edit | edit source]

Полша адабиёти 10-асрдалотин тилида вужудга келди. 16-асргача унда диний руҳдаги китоблар, шунингдек, йилнома ва воқеий ҳикоялар устун бўлган. Поляк тилидаги илк асарлар ҳам диний мазмунда эди ("Биби Марям" қўшиғи, 13-аср). 15-асрда дунёвий руҳдаги асарлар яратила бошлади ("Ялқов деҳқонлар ҳажви"). 15-аср охири – 16-аср бошларида Уйғониш даври бошланди. М. Рей, Я. Кохановский, Ш. Шимонович, С Клёнович асарлари адолат ва ватанпарварлик ғояларини тараннум этди. 16–17-асрларда ҳажвий достон ва қиссалар, насиҳатомуз кўшиқ ва драмалар, қисқа ҳазил шеърлар ("фрашка"лар) машҳур бўлди. Маърифатпарварлик даври (18-аср ўрталари)да миллий мустақиллик учун кураш, илғор ижтимоий-фалсафий ғоялар тарқалди, адабий-бадиий журналлар нашр этила бошлади. 19-аср бошларида А. Мицкевич миллий-озодлик кураши таъсирида инқилобий романтизмга асос солди, демократик Полша ҳақидаги орзуларини куйлади. 1863-йилдан кейин адабиётда реализм юзага келди (А. Асник, М. Коноп-’ ницкая, Э. Ожешко, Б. Прус ижодиёти). 19-аср охири –20-аср бошларида реализм билан бир каторда модернистик окимлар ҳукмрон бўлди (Л. Стафф, С. Жеромский). 1ва 2-жаҳон урушлари ўртасидаги давр адабиетида ижтимоий зиддиятлар танқидий ёритилди. Урушдан ке-йинги адабий асарларда оккупация йилларида яширин кураш олиб борган ватанпарварларнинг қиёфаси ҳар томонлама очиб берилди. Аммо социалистик реализм деган сохта адабий қолиплар зўрлаб тиқиштирилиши оқибатида поляк адабиетида халқ ҳаёти ва қаҳрамонларнинг ишлари, хулқ атвори бир ёклама ёритилишига олиб борди.

Поляк ёзувчиларининг айрим асарлари, жумладан, А. Мицкевич, Ю. Тувим шеърлари, В. Василевская романлари узбек тилида нашр этилган.

Меъморлиги

[edit | edit source]
Бискупин

Милоддан аввалги 4–3-асрларга оид Бискупин жамоа манзилгохларида ёгочдан ясалган иншоотлар Полша қудудидаги энг қад. ёдгорликлардир. Христи-анлик қабул этилгач (966), диний тош меъморлиги ривожланди (Краковнинг Вавел тепалигидаги биби Марям ка-пелларотондаси, 10-асрнинг 2ярми). 11 -а.нинг 2ярмидан роман услубида ҳайкаллар билан безатилган маҳобатли бинолар қурилди (Краков ва Тумадаги авлиё Анжей костёллари, 1090, 1141–61 йиллар; Вроцлавдаги Мария Магдалина костёли, 12-аср ваб.).

Торундаги ратуша

13–15-асрларда готика тарқалди, шаҳарлар қад кўтарди, уларнинг марказларида меъморий мажмуалар (бозор майдонлари) вужудга келди, янги турдаги иморатлар (минорали ратушалар, мовут рас-талари), мудофаа истеҳкомлари ва шаҳри к. пайдо бўлди. Улар орасида Торундаги ратуша (13–17-асрлар) ва авлиё Ян костёли, Вроцлавдаги ратуша (13-аср 2ярми –16-аср бошлари) ва Иоанн Крестител костёли (13–18-асрлар), Гданскдаги "Артус ҳовлиси" (14-аср) ва бошқаларларни кўрсатиш мумкин. Уйғониш даврида равоклар билан ўралган ҳовлили саройларнинг янги тури яратилди (Краковнинг Вавел тепалигидаги, Баранув, Мирувдаги қаср саройлар). 16-аср охиридан 18-аср 1ярмигача Полша меъморлигида барокко ус-луби устун бўлди (Краковдаги Петр ва Павел костёли, Варшавадаги Вилянув қирол чорбоғи ва бошқалар).

Лазенка саройлар мажмуаси, Варшава

Халқ ёғоч меъморлиги ривожланди. 18-аср 2ярмидан классицизм урф бўлди; шаҳарларда маҳобатли жамоат бинолари ва мажмуалари барпо этилди (Варшавадаги Белведер саройи, 1818–22, меъмор Я. Кубицкий; Лазенка саройлар мажмуаси, 1784–95, меъмор Д. Мерлини, Я. Камзецер ва бошқа; Катта театр, 1820–32, меъмор А. Корацси, Х. П. Айгнер). 19-аср 2ярмидан эклектизм, кейинроқ конструктивизм устунлик қилди, Иккинчи жаҳон уруши йилларида (1939–45) фашистлар Полшанинг шаҳар ва қишлоқларини вайрон этиб, кўпгина меъморий ёдгорликларини ғорат қил-дилар. Урушдан кейин уларни қайта тиклаш ва янгиларини барпо этиш соҳасида кўп иш қилинди. "Краковия" меҳмонхонаси, Варшавадаги "Ўн йиллик" стадиони, "Суперсам" савдо мар-кази, уй-жой даҳалари, Познандаги "Универмаг", "Меркурий" меҳмонхонаси шу жумлага киради.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Полша ҳудудидаги аҳоли неолит давридаёқ нақшинкор сопол идишлар ясаган. Жез ва темир даврларида сопол ва жез идишлар, парранда ва хайвон расми туширилган икки ғилдиракли аравалар ишланган. 11 – 13-асрларда роман услуби ҳукмрон бўлди (Гнезнодаги биби Мария костёлининг бронза эшиклари, тахминан 1170-йил, Сцҳелнодаги костёлнинг ўймакор равокдари, 12-аср, Тумадаги костёл нақшлари, тахминан 1161-йил, "Эммеран ко-декси" миниатюралари, 1099-йил ва бошқалар). 13-аср охиридан 15-аср бошларигача санъатда готика урф бўлди (Краковдаги Вавел соборида В. Ягелло дахмаси, 1421-йил, "Гнезно библияси" миниатюралари, 1414-йил). 15-аср охири – 16-асрда поляк Уйғониш даври санъати шакллана бошлади, 16-аср охиридан 18-аср ўрталаригача барокко ёйилди. 18-аср 2ярми – 19-аср бошлари Полша санъати маърифатпарварлик руҳи билан суғорилган эди. Гарчи айрим мўйқалам усталари (М. Баччарелли) саройбоп расмларни классицизм услубида ярацалар ҳам, кўпчилик рассомлар ҳаётни ҳаққоний тасвирлашга (Б. Беллотто, Ж. П. Норблин, А. Орловский), поляк халқининг миллий озодлик курашини ифодалашга (А. Гротгер) интилдилар. А. Коцис, В. Герсон асарларида танқидий реализм нишоналари сезилади. 19-асрда А. ва М. Геримскийлар ижодида бу йўналиш юқори поғонага кўтарилди. 19-аср охири – 20-аср бошларида Л. Вичулковский, Я. Станиславский, Ю. Фалат асарлари импрессионизм, С. Виспянский, Я. Малчевский асарлари символизм ру-ҳида яратилди. 1918-йилдан кейин поляк санъати зиддиятли ривожланди. Айрим рассомлар Ғарбий Европа маданияти ютуқларига эргашса, бошқалари замо-навий миллий услубни яратишга институтилди. Таник^и поляк ҳайкалтароши К. Дуниковский ўз фаолиятини шу даврда бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин тасвирий санъатда рассомлардан В. Вейс, Ф. Коварский, Х. Краевская ва Ю. Краевский, ҳайкалтарош С. Горно-Поплавский, графиклардан Т. Кулисе-вич, Т. Трепковский ва бошқа машҳур бўлди. Маҳобатли ҳайкалтарошлик ривож топди. Амалий безак санъатининг ҳар хил турлари қадимдан кенг тарқалган, бадиий ҳунармандчилик авж олган.

Мусиқасида бошқа славян халқлари мусиқа маданияти билан умумийлик кўп. 20-асргача сақланган халқ чолғу асбоблари шақилдоқ, бубен, ҳуштаклар жўрлигида маросим қўшиқлар (асосан, бир овозли), рақслар ижро этилган.

Скрипка, мазанка каби торли, лигавка, базун каби пуфлаб чалинадиган созлар кенг тарқалган. 9–10-асрдан католицизм тарқалиши билан бирга григо-риан хоралк кенг ўрин тутади.

11 – 12-асрларда черков ашулачилик мактаблари очилиб, уларнинг талабалари черков мусиқасини турли жойлардаги халқмусиқаси билан бойитдилар. 12-асрдан дунёвий профессионал мусиқа (жумладан, рицарлар қўшиқчилиги) ривож топди, сарой капеллалари ташкил этилди. 16-асрдан университетларда мусиқа назарияси ўргатила бошлади. 16–17-асрларда етишиб чиққан композиторлар миллий куйларни Ғарбий Европа рақс ва мусиқа жанрлари билан уйғунлашти-рувчи асарлар ярата бошлади. 1765-йил Варшавада очилган "Халқ театри"да миллий опералар саҳналаштирилди. К. Курпинский, М. Каменский, М. Огинский, Ю. Элснер ва бошқа миллий мусиқа ривожига катта ҳисса қўшдилар. 19-асрда букж композиторлар Ф. Шопен, С. Монюшко, виртуозскрипкачи ака-ука Венявскийлар поляк мусиқасини жаҳон мусикаси даражасига кўтаришди. 1901-йилда Варшава миллий филармо-нияси очидди. 20-аср мусиқа маданиятига К. Шимановский, В. Лютославский, К. Пендерецкий каби композиторлар катта ҳисса қўшдилар. Полшада 21 симфоник оркестр, 10 опера театри, 9 оперетта театри, 9 балет труппаси, 7 олий му-сиқа мактаби,4 хореография билим юрти бор. 1927-йилдан халқаро Шопен номидаги пианиночилар ганлови, 1935-йилдан Венявский номидаги скрипкачилар танлови ҳамда Замонавий мусиқа фестивали ва бошқа ўтказилади.

Театри

[edit | edit source]
Миллий театр - Варшава

Христианликдан аввалги давр халқ маросимлари ва ўйинларида театр санъати нишоналари бўлган. 13– 16-асрларда турғун ва сайёр халқ томо-шахоналари қурилган, диний драмалар ривожланган. 13-асрнинг 2ярмида кўрса-тилган театр томошаларининг айрим ссенарийлари сақпанган. 1633-йил Вар-шавадаги қирол саройида биринчи до-имий театр ишга тушди. 18-аср охирида илғор миллий театр санъати учун ку-рашга режиссор, артист, драматург В. Бу-гуславский бошчилик қилди. 19-аср 60-йиллари охиридан Краков театри мамлакатнин г етакч и театри га айланди.1913-йил Варшавада "Поляк театри" ташкил топди. 20–30 йилларда Л. Шиллер Варшава, Лвов ва бошқа шаҳарлардаги театрларда ишлаб, маҳобатли, назмий ва сиёсий театрларни уйғунлаштиришга ҳаракат қилди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг театр ҳаёти тикланди, янги театрлар барпо этилди. Полшада 60 театр бор. Варшава театр ҳаётининг марказидир("Халқ театри", "Поляк театри", "Замонавий", "Умумий" театрлари), Кра-. ков, Лодз, Люблин ва бошқа шаҳарлардаги театрларда жақон мумтоз драматургияси ва маҳаллий муаллифларнинг асарлари саҳналаштирилган. Полшада сирк санъати ривожланган.

Киноси

[edit | edit source]

Алоҳида бадиий филмлар 1908-йилда чиқарила бошлаган. Дастлабки филмлардан бири – "Антек Варшавага илк бор қадам ранжида қилди" ҳазил филмида машҳур ҳажвчи артист А. Фертнер бош ролни ўйнаган. 1909– 10 йилларда кинофирмалар ташкил этилди. Уларнинг энг нуфузлиси "Сфинкс" компанияси мунтазам филмлар чиқара бошлади. 1914-йил 14 филм суратга олинди. 1910–18 йилларда миллий адабиёт асарлари: "Гуноҳ тарихи" (режиссор А. Бендарчик), "Қиёмат қойим" (режиссор С. КнакеЗавадзкий), "Меир Езо-фович" (режиссор Ю. Остоя-Сулницкий) экранлаштирилди. "Старт" кино уюшмаси (1930) ва "Киномуаллифлар ко-оперативи" (1937) кино санъати риво-жида муҳим рол ўйнади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин "Филм полский" давлат студияси ташкил этилди. "Авлод", "Кул ва олмос" (режиссор А. Вайда). "Хайрлашув" (режиссор В. Хае) филмларида уруш оқибатлари тасвирланди. "Йўловчи аёл" (режиссор А. Мунк), "Жангдан кейинги ман-зара" (режиссор А. Вайда), "Сеҳрли столчалар" (режиссор Я. Маевский), "Ер ҳиди" (режиссор Д. Ёванович) филмлари поляк ки-нематографиясида салмокли ўрин олди. Ҳужжатли ва мултипликация киноси соҳасида ҳам кўпгина қизиқарли асарлар яратилди. Варшава, Лодз, Вроцлавда киностудиялар, Краковда мултфилмлар студияси бор. Лодздаги Олий театр, кино ва телевидение мактабининг режиссорлик, актёрлик, операторлик, телевидение факултетлари, айрим олий ўқув юртларининг махсус бўлимлари кино ходимлари тайёрлайди.

Ўзбекистон – Полша муносабатлари

[edit | edit source]
Полша

Майдони – 312,7 минг км². Аҳолиси – 38,6 млн. одам. Расмий тил – полякча. Дин – асосан католизм ҳамда иудаизм, лютеранлик, православиэ; аҳолининг 6 фоизи атеист[1]. Давлат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи орган – Икки палатали парламент: Сейм (қуйи палата) ва Сенат (юқори палата). Пойтахти – Варшава. Маъмурий-ҳудуий тақсимоти: 16 воеводство. Пул бирлиги – злотий.

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 94% Полакów wиэрзй w Бога, 2016-05-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2009-02-22