Пўлкан Муҳаммад Жомрот ўғли
Пўлкан Муҳаммад Жомрот ўғли | |
---|---|
Муҳаммадқул Жомурод ўғли | |
Таваллуди |
1874-йил |
Вафоти | 1941-йил |
Фуқаролиги | Бухоро амирлиги → Россия империяси |
Касби | Бахши, чо'пон |
Фаолият йиллари | 1899—1941 |
Пўлкан Муҳаммад Жомрот ўғли (1874 — Навоий вилояти Хатирчи тумани Қатағон қишлоғи — 1941) — шоир, достончи[1].
Қўрғон достончилик мактаби вакили. Жассоқ бахши (19-аср)нинг шогирди. Ёшлигидан етимликда ўсган, дўмбира чертишни, достон ва термалар айтишни ўрганган. 25 ёшида етук достончи сифатида танилган. П. 70 дан ортиқ халқ достонларини ёд билган ва куйлаб келган: „Гўрўғли“ туркумидаги достонлар, „Қиронхон“, „Орзигул“, „Алпомиш“, „Ёдгор“, „Рустам“ туркуми ва бошқа Ре-пертуарлари мавзу ва жанр жиҳатидан турли-туман бўлиб, уларда ўзбек хал-қининг ўтмишидаги ҳаёти, урф-одатлари, интилиши ва орзу-умидлари ифодаланган. „Ҳасан батрак“ (1927) достонида ўзбек меҳнаткашларининг ер ва сув ҳақидаги орзу-тилаклари, бу йўлдаги кураши акс этган. Пўлкан куйлаган анъанавий достонлар ҳам ғоявий ва бадиий юксаклиги билан ажралиб туради. П. ижоди ўзбек фолклори тараққиётида муҳим босқич бўлди.
Ҳаёти
[edit | edit source]Пўлкан ёшлигидан етим қолади. 10 ёшидан деҳқончилик билан шуғулланади. Кўп ўтмай чўпонлик қила бошлайди. Шунинг учун подани бирор ўтлоққа ҳайдаганидан сўнг, уни назорат қилишдан бошқа иши бўлмайди. Натижада, дўмбира чалиб вақт о ‘тказишни бошлайди. Дўмбра ёрдамида ўзи билан достонлардан парчалар айтиб юради. Катта устозлик тажрибасига эга Жассоқ бахши унга устозлик қилиб бахшилик сирларини ўргатган.
Жассоқ бахшининг 4 йил у билан машқ қилиши оқибатида Жомрот бахшичилик тажрибасига эга бўлди. 25 ёшида халқ меҳрини қозониб, тахминан 1899—1900-йилларда машҳур бахши сифатида тилга тушди.
1914-йилда Муҳаммадқул Жонмурод ўғли 40 ёшда эканида чор Россияси подшоҳси Николай ИИ фармонига биноан Туркистон ўлкасидан биринчи жаҳон урушида қора ишлами бажариш учун мардикорликка олиш бошланади. Пўлкан ҳам маҳаллий аҳоли қаторида туғилган юртини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Яъни қишлоғидаги Бўрибой исмли бир бадавлат одам мардикорликдан озод бўлиш пул тўлайди ва унинг ўмига Муҳаммадқул мардикорликка олинади ва Россияга олиб кетилган. Мардикорчилик натижасида бахшининг „Мардикор“ достони дунёга келган. Унда оқ подшоҳ зулмига, ўзбек халқига ҳеч қандай алоқаси йўқ ураш ташвишларига бўлган норозилик ўзининг бадиий ифодасини топган. Пўлкан номи эса „полк“ сўзидан олинган бўлиб, мардикор бўлиб юрган пайтлардан хотира сифатида фронт орқасидаги полкда хизмат қилгани учун унга тахаллус бўлиб қолган.
Ўзбек фолклоршунослиги фани ривожига муносиб қисса қўшган олимлар В.М.Жирмунский ва Ҳ.Т.Зарифов 1947-йилда нашр қилинган „Ўзбек қаҳрамонлик эпоси“ китобида Пўлкан ижросидаги „Қиронхон“ достони 20000 мисра шеърдан иборат экани қайд этилган[2].
Адабиёт
[edit | edit source]- Афзалов М., Пўлкан шоир, Т., 1955;
- Пўлкан шоир, Мақолалар тўплами, Т., 1976.[3]
- Гўрўғлининг туғилиши, Т., 1967;
- Гулнор пари, Т., 1967;
- Ҳиломон. Гўрўғли туркуми достонларидан. Т., 1970;
- Ҳасанхон, Т., 1976.
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |