Jump to content

Парана

From Vikipediya
Парана
испанча: Паранá
португалча: Паранá
Тавсиф
Узунлиги 4 880
Сув сарфи 16 000[1] м³/с
Жойлашуви
Давлат Аргентина, Бразилия ва Парагвай
Парана
Шаршара

Парана (испанча: Паранá, португалча: Паранá; гуарани тилида — катта дарё) — Жанубий Америкадаги дарё, катталиги бўйича қитъада Амазон дарёсидан кейин 2-ўринда. Бразилия ва Аргентина ҳудудларида, қисман Аргентина билан Парагвай чегара-сидан оқади. Узунлиги 4380 км, ҳавзасининг майдони 2663 минг км² (Уругвай дарёси билан бирга 2970 минг км²). Риогранди ва Паранаиба дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бразилия ясситоғлигидан бошланади. Паранада остона ва шаршара кўп. Даре Парана лавали платосини кесиб ўтгач, Посадас шаҳри ёнидан бошлаб Ла-Плата паеттекислигидан оқади. Қуйи қисмида Уругвай дарёси билан қўшилгач, Атлантика океанининг Ла-Плата қўлтиғи (эстуарийси)га куйилади. Ёмғир сувларидан тўйинади. Тўлин сув даври январ—май ойларига тўғри келади. Қуйи оқимида йиллик ўртача сув сарфи 17,5 минг м³/с, максимали 30 минг м³/с. Даре йилига океанга 552 км3 (Уругвай дарёси билан бирга 725 км3) сув, 150 млн.т гача оқизиқ келтиради. Посадас шаҳригача кема катнайди. Йирик ГЕС ва сув омборлари қурилган. Парана буйида Посадас, Корриентес, Санта-Фе, Парана, Росарио; Ла-Плата эстуарийси соҳилида БуэносАйрес ва Монтевидео шаҳарлари жойлашган[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 (унспеcифиэд титле)
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил