Jump to content

Орқа мия нервлари

From Vikipediya

Орқа мия нервлари - одамда орқа миядан бошланадиган нервлар. Орқа мия нервларин. 31 жуфт: 8 жуфт бўйин, 12 жуфт кўкрак, 5 жуфт бел, 5 жуфт думғаза ва 1 жуфт дум нерви. Орқа мия нервларин. гавда мускулларига, терига тарқалади. Орқа мия нервларин. ва уларда ҳосил бўлган бўйин, елка, бел, думғаза ва дум нерв толалари, тери, ички аъзолар ва бутун гавда скелет мускулларини марказий нерв системаси билан боғлайди (иннервация). Орқа мия нервларин. таркибида сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалар бўлади. Қўзғалувчанлик аъзоларда, мускулларда ва терида жойлашган нерв охирлари (рецепторлар) орқали сезгини қабул қилиб марказий нерв системасига, у ердан ҳаракатлантирувчи нервлар орқали ишчи аъзоларга керакли жавоб импулсларини етказади. Таъсирларни ўтказиш тезлиги ўртача 0,5– 120 м.га тенг, йўғон диаметрли нервларда тезроқ бўлади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил