Jump to content

Олтин (минерал)

From Vikipediya

Олтин, туғма соф олтин — туғма элементлар гуруҳига мансуб минерал. О. табиатда кўпинча эркин ҳодда учрайди, табиий бирикмалари жуда оз, улардан энг мухими калаверит (АиТе2). Кристаллари куб сингонияли, координацион структурали, асосан, кичик ўлчовли (0—1,0 мм) кристаллари учрайди, баъзан 3 см гача бўлган кристаллари ҳам бор. Конларда, асосан, 0,01—4,0 мм заррачали О. бўлади, каттароқ тўпламлари (1—5 г ва ундан кўп) ҳам учратилади. Жаҳонда топилган энг катта О. тўпламлари маълум: "Холтерман плитаси" деб ном берилгани (93,3 кг) Австралияда, "Катта учбурчак" (36,04 кг) ва "Тиелгин" (14 кг) Россияда ва бошқа Асосан, О. майда зарралар ҳолида кварсга ва баъзан, ҳар хил сулфидли рудаларга, О. зарралари эса кўпинча қумга аралашган бўлади. Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия (Урал, Сибир), Африка, Австралия, АҚСҲ (Калифорния), Канадада О. конлари бор. Ғарбий Ўзбекистонда О. маккажўхори дони ва попугида (2—4 г/т) ва Қизилқумда шувоқ ўсимлигида борлиги аникланган.

О.нинг софлиги (пробаси) ўзгарувчан бўлиб, кўпинча учрайдиганлари қуйидаги қаторни: 930—900, 820—780, 650—600 ни ташкил этади, жуда кам учрайдиган пробаси 550. Одатда, О.нинг таркибида Аг, Cу, Фе, Мн, Пб, кам миқдорда Би, Сб, Ҳг, Те, Се, Пт, Ин ва бошқа қўшимчалар бўлади. О.нинг зичлиги ғоваклигига боғлиқ бўлиб, 15600 кг/м3 дан 19200 кг/м3 гача ўзгаради, қат-тиқлиги 2—3. Таркибидаги Ҳг аралашмаси О.ни юмшаца, Пт, Сн, Си қўшимчалари қаттиқлигини оширади.

О. табиатда кенг тарқалган бўлиб, отқинди, эффузив, метаморфик, чўкинди тоғ жинсларида учратилади ва олтин рудалари конларини гидротермал жараёнлар натижасида пайдо бўлишида иштирок этади. О.нинг сувда эрув-чан бирикмалари (хлоридлари, гидро-сулфидлари ва бошқалар) Ер пўстининг пастки горизонтлари ёки юқори ман-тиядан гидротермалар билан олиб чиқилиб, кварс томирларининг аввал шаклланган ёриқларида Фе, Cу, Пб, Зн, Би, Ас, Сб, Аг сулфидлари ва шу элементларнинг теллуридлари билан биргаликда кристалланади. Мис колчедани ва қўрғошин-рух сулфид конлари шаклланишида О. иштирок этиб, уларнинг орасида юпқа дисперсли доначалар ҳосил қилади. Худди шу тарзда магма-тик генезисли мис-никелли сулфид рудаларда ҳам О.нинг қўшимчалари пайдо бўлади. Гипергенез зоналарда О. қисман қайта чўкиб, сулфид руда таналарини юқори қисмини қўшимча бойитади. Руда таналарининг кейинчалик емирилиши билан юзада жойлашган О. аввал бирга боғланиб турган агрегатлардан ажралиб ва сув оқимлари билан чиқарилиб тўпланганда сочма О. конларини ҳосил қилади. Бу жараён мо-байнида О. заррачалари силликланади, электрокимёвий коррозия натижасида уларнинг юзасидаги Аг емирилиши билан О.нинг пробаси ошадиган қатлам ҳосил бўлади. О. олтин рудали конларни ҳосил қилувчи асосий минералдир.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил