Jump to content

Ню-Ёрк

Координаталари: 40°39′0″Н 74°3′0″W / 40.65000°Н 74.05000°W / 40.65000; -74.05000
From Vikipediya
Ню-Ёрк
Шаҳар
Скйлине оф Ню-Ёрк
Ню-Ёрк
Байроқ
Ню-Ёрк
Герб
40°39′0″Н 74°3′0″W / 40.65000°Н 74.05000°W / 40.65000; -74.05000
Мамлакат АҚШ
Штат Ню-Ёрк
Ҳукумат
 • [[Мер]] Эриc Адамс
Майдон 1,223.59 км2 (472.43 кв ми)
Маркази баландлиги 10[1] м
Аҳолиси
 (2020)
8 804 190[2]
Зичлиги 11313.68 киши/км2
Этнохороним ню-ёрклик
Вақт минтақаси УТC-5, ёзда УТC-4
Телефон коди 212, 332, 347, 646, 718, 917, 929
Почта индекс(лар)и 100хх-104хх, 11004-05, 111хх-114хх, 116хх
Автомобил коди НЙ
Ню-Ёрк харитада
Ню-Ёрк
Ню-Ёрк

Ню-Ёрк (инглизча: Неw Ёрк Cитй) – АҚШнинг энг катта саноат, молия, савдо-транспорт ҳамда сиёсий ва маданий маркази, дунёдаги энг йирик шаҳарлардан бири. Атлантика океани соҳилида, Гудзон дарёсининг қуйилиш жойида. Шаҳарнинг марказий қисми Манҳаттан оролида жойлашган. Иқлими мўтадил, сернам иқлим. Йиллик ёғин – 1000 мм. Майдони (шаҳарнинг муниципал чегараси доирасида, сув ҳавзаларисиз) – 953 км2. Аҳолиси – 8 804 190 киши (2020)[2]. Ню-Ёркнинг амалда қўшилиб кетган шаҳарлар ва шаҳар атрофи билан бирга майдони 27 минг км2, аҳолиси 19 миллион киши. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги асли европалик, осиёлик ва африкаликлар, хусусан, 15% қоратанлилар, 14% келиб чиқишига кўра италянлар, 12% пуэрториканлар ва бошқалардан иборат.

Илк бор Манҳаттан оролига 1613-йилда голландлар келиб ўрнашган. Шаҳарга 1625-йилда асос солинган. 1626-йилдан Янги Амстердам (нидерландча: Ниэуw Амстердам) деб аталган. 1664-йилда Янги Амстердамни инглизлар босиб олиб, Ёрк герсоги шарафига Ню-Ёрк деб атаганлар. 1785–1790-йилларда Ню-Ёрк Америка Қўшма Штатларининг муваққат пойтахти. Шаҳарда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг штаб-квартираси жойлашган.

Ню-Ёрк – Америка Қўшма Штатларида энг катта, дунёда энг йирик денгиз портларидан. Четдан келтириладиган юклар (нефт, тропик ўсимликлар маҳсулоти, хом ашё, саноат буюмлари) четга чиқариладиган юклар (саноат буюмлари, озиқ-овқат)дан уч марта кўп. Мамлакат ташки савдо айланмасининг 1/4 қисми Ню-Ёрк орқали ўтади. Шаҳарда фонд биржаси, банк, суғурта жамиятлари, саноат ва бошқа корпорацияларининг бошқармалари жойлашган. 3 та катта халқаро аэропорт мавжуд. Тикувчилик ва полиграфия саноатлари салмоқли ўрин тутади. Машинасозлик ва металлсозлик (жумладан, электротехника, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, авиаракетасозлик, оптика-механика), кимё ҳамда галантерея ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ривожланган. Нефтни қайта ишлаш, рангли металлургия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳарнинг айрим қисмларини 60 дан ортиқ кўприк, бир нечта автомобил туннели (умумий узунлиги 370 км) ва йўловчилар ташиш паромлари бирлаштириб туради. 1868-йилдан метрополитен ишлаб турибди.

Ню-Ёрк университетларнинг сони бўйича АҚШда Калифорниядан кейин иккинчи ўринда туради. Ню-Ёркда 40 дан ортиқ коллеж, Фанлар академияси ва бошқа академиялар, институтлар, йирик кутубхоналар, музейлар, 70 дан ортиқ театр бинолари, Филармония зали, консерватория, консерт заллари ва бошқа бор.

Ню-Ёркда италянлар, яҳудий, хитой ва бошқа миллатга мансуб аҳолининг кўча ва кварталлари мавжуд. Шаҳар 19-аср бошидан тўғри бурчакли режа асосида шакллана бошлади. 19-аср ўрталарига келиб, улкан шаҳарга айланди. Энг катта кўчалардан бири – Бродвей (узунлиги 29 км). 19–20-асрларда кўп қаватли баланд бинолар қурила бошланди. 20-аср ўрталарига келиб Ню-Ёрк узунлиги 200 км келадиган ва бирбири билан туташиб кетган улкан шаҳарлар тўдасига айланди. 17–18-асрларда қурилган бинолардан ратуша (1803–1812), Тринити-Чёрч черкови (1839–1846), катта муҳандислик иншоотларидан Бруклин кўприги (1869–1883) ва бошқа сақланган. Кўп қаватли бинолардан Эмпире Стате Буилдинг (102 қават, 1930–1931), БМТ штаб-квартираси биноси (1947–1952), Халқаро савдо маркази (2 та 110 қаватли минора, баландлиги 412 м; 1971–1973; 2001-йил 11-сентабрда террорчилар томонидан портлатилган) ва бошқа йирик кўприклари: Георге Wашингтон ва Веррацано-Норроус. Муҳим ёдгорликлари: Озодлик ҳайкали ва Вашингтон арки.

Тарихи

[edit | edit source]

Асосий саҳифа: Ню-Ёрк шаҳри тарихи

Қадим замонларда ҳозирги Ню-Ёрк шаҳри ҳудудида алгонкинлар истиқомат қилишган.

Ню-Ёрк лиманига ташриф буюрган илк европалик Гиованни да Верраззано бўлган. Верраззано Флоренсияда туғилган бўлиб, тадқиқотчи сифатида фаолият юритган. У Ню-Ёрк лиманига 1524-йилда ташриф буюрган ҳамда у ерни Франсияга тегишли ҳудуд, деб даъво қииб, ҳудудни Ноувелле Ангоулêме (Янги Ангоулêме), деб номлаган. Ундан кейин, португалиялик капитан Эстêвãо Гомес раҳбарлигидаги испан экспедицияси 1525-йилнинг январида Ню-Ёрк лиманига етиб келган. Гомес Гудзон дарёсини Рíо де Сан Антонио (Сан Антонио дарёси), деб номлаган ҳамда унинг харитасини ишлаган. 1527-йили Шимолий Американинг шарқий қирғоғини кўрсатувчи илк илмий харита – Падрóн Реал Гомес экспедицияси материаллари асосида ишланган. АҚШнинг шимолий-шарқий қисми Гомес шарафига Тиэрра де Эстебан Гóмез, деб номланган.

Географияси

[edit | edit source]

Иқлими

[edit | edit source]
Ню-Ёрк шаҳри
Климатограмма
Й
Ф
М
А
М
И
И
А
С
О
Н
Д
 
 
3.6
 
 
40
28
 
 
3.2
 
 
42
30
 
 
4.3
 
 
50
36
 
 
4.1
 
 
62
46
 
 
4
 
 
71
55
 
 
4.5
 
 
80
64
 
 
4.6
 
 
85
70
 
 
4.6
 
 
83
69
 
 
4.3
 
 
76
62
 
 
4.4
 
 
65
51
 
 
3.6
 
 
54
42
 
 
4.4
 
 
44
34
Ўртача максимал ва минимал ҳарорат (°Ф)
Ёғин миқдори (дюйм)
Ню-Ёрк шаҳри иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 15,8 15,9 21,3 28,3 31,4 33,4 35,4 34,1 31,7 26,5 21,5 17,2 36,1
Ўртача максимал, °C 4,2 5,7 9,9 16,6 21,9 26,5 29,4 28,5 24,6 18,1 12,2 6,8 17,0
Ўртача ҳарорат, °C 0,9 2,2 6,0 12,1 17,3 22,2 25,3 24,5 20,7 14,4 8,9 3,9 13,2
Ўртача минимал, °C −2,3 −1,4 2,1 7,5 12,8 18,0 21,2 20,5 16,8 10,8 5,6 1,0 9,4
Мутлақ минимал, °C 9,8 −10,7 −6,8 0,4 6,6 11,5 16,6 15,7 10,1 3,6 −2,4 −7,8 −13,5
Ёғингарчилик меъёри, мм 92 81 109 104 101 115 117 116 109 111 91 111 1 258
Манба: [4][5][6][7][8]

Демографияси

[edit | edit source]
Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
16984 937—    
17125 840+18.3%
17237 248+24.1%
173710 664+47.1%
174611 717+9.9%
175613 046+11.3%
177121 863+67.6%
179033 131+51.5%
180060 515+82.7%
181096 373+59.3%
1820123 706+28.4%
1830202 589+63.8%
1840312 710+54.4%
1850515 547+64.9%
1860813 669+57.8%
1870942 292+15.8%
18801 206 299+28.0%
18901 515 301+25.6%
19003 437 202+126.8%
19104 766 883+38.7%
19205 620 048+17.9%
19306 930 446+23.3%
19407 454 995+7.6%
19507 891 957+5.9%
19607 781 984−1.4%
19707 894 862+1.5%
19807 071 639−10.4%
19907 322 564+3.5%
20008 008 288+9.4%
20108 175 133+2.1%
20208 804 190+7.7%
2021 (тах.)8 467 513−3.8%
Манбалар: 1698–1771,[9] 1790–1990,[10] 2000–2010,[11] 2020,[2] 2021[12]
Демография 2020[13] 2010[14] 1990[15] 1970[15] 1940[15]
Оқ танлилар 30.9 % 33.3 % 43.4 % 64.0 % 92.1 %
Латиноамерикаликлар 28.3 % 28.6 % 23.7 % 15.2 % 1.6 %
Афроамерикаликлар 20.2 % 22.8 % 28.8 % 21.1 % 6.1 %
Осиёликлар 15.6 % 12.6 % 7.0 % 1.2 % 0.2 %
Маҳаллий америкаликлар 0.2 % 0.2 % 0.4 % 0.1 %
Кўп ирқли америкаликлар 3.4 % 1.8 %

Ню-Ёрк шаҳри аҳоли сони бўйича АҚШдаги энг йирик шаҳардир[16]. 2010-йилги маълумотларга кўра, шаҳарда 8 175 133 нафар киши истиқомат қилади[2][17][18]. АҚШнинг аҳоли сони бўйича 2-энг йирик шаҳри бўлмиш Лос-Анжелесда Ню-Ёрк шаҳри билан солиштирилганда икки баробар кам киши истиқомат қилади[16]. Ню-Ёрк шаҳри аҳолиси сони 2010–2020-йиллар оралиғида сезиларли даражада ўсган (тахминан 629 000 нафар киши). Солиштириш учун, АҚШнинг аҳоли сони бўйича Ню-Ёркдан кейинги энг йирик тўрт шаҳри – Лос-Анжелес, Чиcаго, Ҳоустон ва Пҳоэнихнинг айни ўнйилликда ўсган аҳоли сонини қўшганда ҳам Ню-Ёркда ўсган аҳоли сонидан оздир[19][20]. Ню-Ёрк шаҳри аҳолиси Ню-Ёрк штати аҳолисининг тахминан 44 фоизини[21], Ню-Ёрк агломерацияси аҳолисининг эса тахминан 39 фоизини ташкил этади[22]. Ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи аҳолининг аксарияти (5 141 538 ёки 58.4 фоизи) Лонг Исланд, Бруклин ёки Қуээнсда яшашади[23].

Ирқий ва этник гуруҳлар

[edit | edit source]

2020-йилги маълумотларга кўра, Ню-Ёрк шаҳридаги ирқий ва этник гуруҳларнинг таркиби қуйидагича: 30.9% оқ танлилар, 28.7% латиноамерикаликлар, 20.2% қора танлилар ёки афроамерикаликлар, 15.6% осиёликлар ва 0.2% маҳаллий америкаликлар[24]. Латиноамерикалик бўлмаган аҳолининг 3.4 фоизи бирдан ортиқ ирққа мансуб ҳисобланади. 1892–1924-йиллар оралиғида Эллис оролига 12 миллиондан зиёд европалик иммигрантлар кўчиб келган[25]. 1900-йилга келиб, олмонлар иммигрантларнинг энг йирик гуруҳини ташкил қилган. Улардан кейин ирландлар, яҳудийлар ва италянлар иммигрантларнинг катта гуруҳини ташкил этишган[26]. 1940-йилда оқ танлилар шаҳар аҳолисининг 92 фоизини эгаллаган[15].

Жинсий ориэнтация

[edit | edit source]

Ню-Ёрк агломерациясида тахминан 570 000 нафар гей ва бисексуал кишилар истиқомат қилади[27][28]. Шаҳарда бир жинслар орасидаги никоҳ 2011-йилнинг 24-июнида легаллаштирилган[29].

Дини

[edit | edit source]
Диний мансублик (2014)[30][31]
Христиан
  
59%
Католик
  
33%
Протестант
  
23%
Бошқа христианлик оқимлари
  
3%
  
24%
Яҳудий
  
8%
Ҳинду
  
3%
Мусулмон
  
3%
Буддист
  
1%
Бошқа
  
1%

Христианлик

[edit | edit source]

Ню-Ёрк шаҳрида яшовчи диндорларнинг аксарияти христианлар ҳисобланади[30]. Сони жиҳатдан энг катта христианлик деноминацияси тарафдорлари рим католик черковига тўғри келади (33%). Иккинчи энг катта христианлик деноминацияси протестантизм тарафдорларига (23%) тўғри келади.

Яҳудийлик

[edit | edit source]

Шаҳарда тахминан 1.1 миллион нафар киши яҳудийлик динига эътиқод қилади[32][33]. Уларнинг ярмидан кўпи Бруклинда истиқомат қилади. Яҳудийлик Неw Ёрк шаҳридаги иккинчи энг кўп тарафдорларга эга дин ҳисобланади.

Ислом

[edit | edit source]

Ислом дини Ню-Ёрк шаҳрида христианлик ва яҳудийликдан кейинги учинчи энг кўп тарафдорларга эга диндир. Мусулмон аҳолининг сони тахминан 600 000 ва 1 000 000 орасида[34]. Америкалик мусулмонларнинг 22.3 фоизи Ню-Ёрк шаҳрида истиқомат қилишади.

Ҳиндуизм ва бошқа диний мансубликлар

[edit | edit source]

Ню-Ёрк шаҳрида юқоридаги уч диндан бошқа ҳиндуизм, буддизм, сикҳизм, зардуштийлик ва бошқа динлар, шунингдек, атеизм тарафдорлари бор. 2014-йилги маълумотларга кўра, неw ёркликларнинг 3 фоиздан ошиғи атеист саналади[30].

Ҳукумати

[edit | edit source]
Эриc Адамс Ню-Ёрк шаҳрининг амалдаги ва 101-меридир.

Ню-Ёрк шаҳрини мер, муниципал кенгаш ва ҳисоблар бошқармаси идора қилади. Мер аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади.

Шаҳарнинг амалдаги мери – Эриc Адамс. 2021-йилда унга сайловчиларнинг 67 фоизи овоз берган. Мерлик лавозимига 2022-йилнинг 1-январидан киришган.

2016-йил апрел ҳолатига кўра, шаҳарда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69 фоизи демократлар, 10 фоизи эса республикачилар ҳисобланади[35].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „УС Боард он Геограпҳиc Намес“ (инглизча). Унитед Статес Геологиcал Сурвей (2018-йил 23-июн). Қаралди: 2008-йил 31-январ. Сеарч фор феатуре ИД 975772.
  2. 2,0 2,1 2,2 2,3 „ҚуиcкФаcц: Неw Ёрк cитй, Неw Ёрк“ (инглизча). У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  3. Белведере Cастле ат НЙC Паркс
  4. „НоwДата – НОАА Онлине Wеатҳер Дата“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  5. „Суммарй оф Монтҳлй Нормалс 1991–2020“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. 2021-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  6. „Неw Ёрк Cентрал Парк, НЙ Cлимате Нормалс 1961−1990“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. Қаралди: 2020-йил 18-июл.
  7. „Авераге Перcент Суншине тҳроугҳ 2009“. Натионал Cлиматиc Дата Cентер. Қаралди: 2012-йил 14-ноябр.
  8. „Неw Ёрк, Неw Ёрк, УСА – Монтҳлй wеатҳер фореcаст анд Cлимате дата“. Wеатҳер Атлас. Қаралди: 2019-йил 4-июл.
  9. Греэне анд Ҳаррингтон. Америcан Популатион Бефоре тҳе Федерал Cенсус оф 1790, Неw Ёрк, 1932. Росенwаике, Ира. Популатион Ҳисторй оф Неw Ёрк Cитй. Сйраcусе, Н.Й.: Сйраcусе Университй Пресс, 1972 — 8-бет. ИСБН 0-8156-2155-8. 
  10. Гибсон, Cампбелл.Популатион оф тҳе 100 Ларгест Cитиэс анд Отҳер Урбан Плаcес ин тҳе Унитед Статес:1790 то 1990, Унитед Статес Cенсус Буреау, Жуне 1998. Ретриэвед Жуне 12, 2007.
  11. „Табле ПЛ-П1 НЙC: Тотал Популатион Неw Ёрк Cитй анд Бороугҳс, 2000 анд 2010“. нйc.гов. Қаралди: 2016-йил 16-май.
  12. „Cитй анд Тоwн Популатион Тоталс: 2020–2021“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
  13. „2020: ДЕC Редистриcтинг Дата (ПЛ 94-171)“. УС Cенсус Буреау.
  14. „ҚуиcкФаcц фор Неw Ёрк Cитй / Неw Ёрк Стате / Унитед Статес“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 14-феврал.
  15. 15,0 15,1 15,2 15,3 „Раcе анд Ҳиспаниc Оригин фор Селеcтед Cитиэс анд Отҳер Плаcес: Эарлиэст Cенсус то 1990“. У.С. Cенсус Буреау. 2012-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-ноябр.
  16. 16,0 16,1 Баррон, Жамес. „Неw Ёрк Cитй'с Популатион Ҳиц а Реcорд 8.6 Миллион“ (2018-йил 22-март). Қаралди: 2018-йил 22-март.
  17. Шеррй, Виргиниа Н.. „Статен Исланд популатион ат алл-тиме ҳигҳ оф 473,000; НЙC'с соарс то реcорд 8.4 миллион“ (2014-йил 27-март). Қаралди: 2014-йил 27-март.
  18. Роберц, Сам. „Феwер Пеопле Аре Абандонинг тҳе Бронх, Cенсус Дата Шоw“ (2013-йил 14-март). Қаралди: 2014-йил 27-март.
  19. Cастронуово, Cелине „Алл 10 ларгест cитиэс греw, Пҳоэних суппланц Пҳиллй ас 5тҳ ларгест ин УС“. Тҳе Ҳилл (2021-йил 12-август). Қаралди: 2021-йил 28-август.
  20. Дорман, Жоҳн Л. „Cенсус: Тҳе 10 мост популоус УС cитиэс аре лед бй НЙC, Лос Ангелес, анд Чиcаго; Пҳоэних леапфрогс Пҳиладелпҳиа то cлаим тҳе Но. 5 спот“. Бусинесс Инсидер (2021-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 27-август.
  21. „АCС Демограпҳиc анд Ҳоусинг Эстиматес–2012–2016 Америcан Cоммунитй Сурвей 5-Еар Эстиматес–Cитй Версус Стате“. Америcан Фаcт Финдер, Унитед Статес Cенсус Буреау (2016). 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  22. „АCС Демограпҳиc анд Ҳоусинг Эстиматес–2012–2016 Америcан Cоммунитй Сурвей 5-Еар Эстиматес–Cитй Версус Метро“. Америcан Фаcт Финдер, Унитед Статес Cенсус Буреау (2016). 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  23. Cорреал, Анниэ. „Неw Ёрк Cитй аддс 629,000 пеопле, дефйинг предиcтионс оф иц деcлине“ (2021-йил 12-август). 2021-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
  24. „2020 Деcенниал Cенсус“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 11-феврал.
  25. Жонес, Чариссе „Эллис Исланд стривес то телл море cомплете иммигратион сторй“. УСА Тодай (2008-йил 24-сентябр). Қаралди: 2014-йил 4-июл.
  26.  Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Неw Ёрк Cитй#Популатион" Энcйcлопæдиа Британниcа 19 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 617 
  27. Гатес, Гарй Ж. „Саме-сех Cоуплес анд тҳе Гай, Лесбиан, Бисехуал Популатион: Неw Эстиматес фром тҳе Америcан Cоммунитй Сурвей“. Тҳе Wиллиамс Институте он Сехуал Ориэнтатион Лаw анд Публиc Полиcй (2006-йил октябр). 2013-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-декабр.
  28. Силверман, Бриан; Чаувин, Келсй. Фроммер'с Неw Ёрк Cитй 2013. Жоҳн Wилей & Сонс, 2013. ИСБН 978-1-118-33144-6. Қаралди: 2015-йил 24-март. 
  29. Cонфессоре, Ничолас; Барбаро, Мичаэл. „Неw Ёрк Аллоwс Саме-Сех Марриаге, Беcоминг Ларгест Стате то Пасс Лаw“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 24-июн). Қаралди: 2012-йил 2-сентябр.
  30. 30,0 30,1 30,2 Липка, Мичаэл „Мажор У.С. метрополитан ареас диффер ин тҳеир религиоус профилес“. Пеw Ресеарч Cентер (2015-йил 29-июл). Қаралди: 2015-йил 30-июл.
  31. „Религион ин Америcа: У.С. Религиоус Дата, Демограпҳиcс анд Статистиcс“ (эн-УС). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт. Қаралди: 2020-йил 11-июл.
  32. „Wорлд Жеwиш Популатион“. СимплеТоРемембер.cом–Жудаисм Онлине. Қаралди: 2012-йил 2-сентябр.
  33. „Жеwиш Cоммунитй Студй оф Неw Ёрк: 2011 Cомпреҳенсиве Репорт“. УЖА-Федератион оф Неw Ёрк. 2021-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-август.
  34. Грйнбаум, Мичаэл М.; Оттерман, Шарон. „Неw Ёрк Cитй Аддс 2 Муслим Ҳолй Дайс то Публиc Счоол Cалендар“ (2015-йил 4-март). Қаралди: 2015-йил 4-март.
  35. „НЙСВотер Энроллмент бй Cоунтй, Партй Аффилиатион анд Статус“. Неw Ёрк Стате Боард оф Элеcтионс (2016-йил апрел). 2016-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июл.
Адабиётлар

Ўқиш учун

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]
Олдингиси АҚШ пойтахти
1785–1791
Кейингиси