Jump to content

Нураш

From Vikipediya

Нураш — атмосферанинг физик-кимёвий, ер ости ва ер усти сувлари ҳамда организмларнинг таъсирида ер юзидаги тог жинслари ва минералларнинг бузилиш ва емирилиш жараёни. Нурашнинг физик, кимёвий ва органик турлари маълум. Содир бўлиш муҳитига кўра, атмосфера ва сув ости Н. фарқланади. Физик Н. температуранинг кескин ўзгариб туриши ва тог жинсларининг қуёш нуридан ҳар хил қизиши сабабли катта-кичик бўлакларга бўлинишидир. Бунда нураган тог жинсини ташкил этувчи минералларнинг кимёвий таркиби деярли ўзгармайди. Тоғ жинсларида кўплаб ёрикларнинг бўлиши ва сувнинг музлаб қолиши физик Н.ни тезлаштиради. Сув музлаганда ҳажми кенгайиб, ёриқ деворларининг 1 см2 юзасига таъсир этган кучи 870 кг га етади. Бундай Нураш яланг тоғ жинсларида, баланд тоғларда йилнинг ҳамма фаслида содир бўлади. Натижада чақиқ жинслар уюми ҳосил бўлади. Емирилган жинслар заррачаларининг катталиги 0,01 мм гача етиши мумкин.

Кимёвий Н.да тоғ жинсларининг кимёвий таркиби ўзгариб ер юзасида барқарор минераллар ҳосил бўлади. Тоғ жинслари ёрикларидаги эркин кислород, карбонат, сулфат ва органик кислоталарга бой бўлган сув оксидланиш ва қайтарилиш редуксияларига сабаб бўлади. Кимёвий Н. натижасида турли тоғ жинслари, гиллар ҳосил бўлади.

Органик (биологик) Н. ўсимлик ва организмларнинг тоғ жинсларига таъсири натижасида содир бўлади. Бунда ер юзасидаги ўсимликлар асосий омиллардан ҳисобланади. Ўсимликларнинг илдизи тоғ жинслари орасига ёриб кириб, уларни турли бўлакларга ажра-тади ва дарзларни кенгайтиради. Чириган илдизлардан кирган сув тоғ жинсларида музлаб, Н. жараёнини тезлаштиради. Ердаги микроорганизмлар гил ва лёсс жинслари орасида кўп миқдорда ғоваклар ҳосил қилиб уларни еми-ради. Н. жараёни натижасида турли чўкинди жинслар ва кўпгина фойдали қазилмалар (каолин, охра, ўтга чидамли тупроклар, қум, темир, алюминий, марганец, никел, кобалт, олтин, платина сочмалари ва бошқалар) ҳосил бўлади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил