Jump to content

Никоҳ тўйи

From Vikipediya
АҚШда то'й
Ҳиндистонда то'й

Никоҳ тўйи — келин ва куёвнинг никоҳини жамоатчиликка маълум қилиш тантанаси. Бу маросим даврлар ўтиши билан қисман ўзгариб борган ва ҳар бир этник гуруҳда ўзига хос хусусиятлари билан ўзаро фарқ қилган. Ўзбек халқининг қад. Никоҳ тўйи тизимида бир қанча маросимлар мавжуд: совчилик, унаштириш, уй кўрар (қиз кўрар), фотиҳа тўйи, тўй юбориш, қиз оши (қизлар мажлиси), никоҳ ўқитиш, келин тушди, келин салом, чарлар, қуда чақириқ каби маросимлар ва улар билан боғлиқ урф-одатлар. Уларнинг аксари-яти ҳозиргача сақланиб, амал қилиниб келинади. Никоҳ тўйи куни ёки бир кун олдин қиз томонга тўйнинг ошини пишириб ёки хомлигича юборилади. Қиз хонадонида жамоага ош тортилади. Баъзан куёвникида ҳам ош берилади. Тўй куни ёки бир кун олдин қизнинг отасиникида никоҳ маросими ўтказилади. Куёв яқин жўраси, тоғаси билан бўлажак келин хонадонига борган. Имом куёвга эр-хотинлик бурчи ва ҳуқуқларини тушунтиргач, қизнинг янгаси орқали рухсатини олиб кейин "Хутбаи никоҳ" (никоҳ ҳақидаги дуо) ўқиган. Қад. ўзбекчилик удумига кўра, никоҳ тўйи тантаналари куёвникида ўтказилади. Тўй оқшоми куёв жўралари билан, карнай-сурнай, чилдирма-ю ноғоралар садолари остида шўх ўйин-кулги ва завкли қийқириқлар билан ке-линникига келади. Улар чимилдиқ тор-тилган хонада, ноз-неъматлар тўла дас-турхон атрофида сийланадилар. Суюқ овқат, ош ейилиб бўлингач, куёв жўраларидан бири келин томондан куёв сарпосини "сотиб олади". Куёвни қибла тарафга қаратиб унга қизнинг онаси тайёрлаган чопон, салла кийгизилади. Куёв жўралар муборакбод этгач, сурнай хониши остида куёвни қизнинг онаси, хола-аммалари билан кўришгани олиб келишади. Она ва бувининг оқфо-тиҳаси, эзгу дуоларини олиб куёв ўз жўралари билан уйига қайтади. Келинга оқ либосини кийдириб, отаси, буваси ва тоға, амаки каби яқин қариндошлар билан хайрлашгани олиб чиқадилар. Келин янгалари, дугоналари даврасида отасининг олдига келиб таъзим ила берган нону тузига розилик сўрайди. Отаси қизининг пешонасидан ўпиб, елкасидан қучиб розилигини билдиради, бахт тилайди. Қиз онаси олдига бориб "она-жон, берган оқ сутингизга раҳмат" деб бағрига сингиб рози-ризолик сўрайди. Келин машинага чиқмасидан аввал ота унга оқ фотиҳа беради, бахт тилайди. Иштирокчиларнинг ҳаммаси дуога қўл очиб унга жўр бўладилар. Энг қадим одатимизга мувофиқ келин куёвнинг уйига қадар ёр-ёр билан кузатиб кўйилади. Бу одатлар ҳар вилоятда, қишлокларда ўзига хос тарзда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасида Никоҳ тўйиларида миллийликни сақлаган ҳолда даб-дабабозликка берилмай, исрофгарчиликсиз, ихчам ўтказишга қаратилган ҳукумат қарорлари қабул қилинган.[1]

Фотогалерея[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил