Jump to content

Мултиcс

From Vikipediya
Операцион тизим
Мултиcс
Ишлаб чиқувчи МИТ, ГЕ, Белл Лабс
Илк э’лон қилиниши 1965-йилда[1]
Сўнгги версияси МР 12.5 (1992)
Со’нгги тест версияси МР12.7[2]
Қо’ллаш тиллари инглизча
Ядро типи кўп даражали
Лицензия МИТ Лиcенсе
Ҳолати тарихий (фаол эмас)
Кейингиси УНИХ
Веб сайт http://web.mit.edu/multics-history/

Мултиcс (инглизча: Мултиплехед Информатион анд Cомпутинг Сэрвиcе — „Мураккаб ахборот ва ҳисоблаш хизмати“) — бир даражали хотира консепциясига асосланган дастурларнинг вақт алмашинувига эга бўлган дастлабки операцион тизим ҳисобланади.

Мултиcс операцион тизимини ишлаб чиқиш 1964-йилда бошланган. Дастлаб лойиҳада Массачусец технология институти (МИТ), Генерал Элеcтриc (ГЕ) ва Белл Лабс иштирок этди. 1969-йилда Белл Лабс лойиҳадан воз кечди ва 1970-йилда Генерал Элеcтриc корпорациясининг компютер бизнесини (Мултикс билан бирга) Ҳонейwелл эгаллаб олди ва уни Буллъга сотди. Мултиcс Генерал Элеcтриc томонидан тижорат маҳсулоти сифатида ишлаб чиқилган ва компютер бозорида ҳеч қачон муваффақиятга эришмаган бўлса-да, Ҳонейwелл раҳбарлигида ишлаб чиқарилган.

Мултиcс тизими кўплаб инновацион ва қимматли ғоялар туфайли компютер саноатига катта таъсир кўрсатди. Тизим танқидчилар томонидан кўплаб эътирозларга учраган бўлса-да[3], ҳали ҳам у киритган тушунчалар операцион тизимлар дунёсида узоқ муддатли ҳаётга эга эканлигини кўрсатмоқда.

Мултиcс тизими ишончлилик ва юқори ишлашни таъминлайдиган кўплаб хусусиятларга эга эди. Масалан, дастурий таъминотнинг модуллилигини қўллаб-қувватлашдан ташқари, тизим ўз иш жараёнида фойдаланадиган электрон қурилмаларни модулли қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган эди, бу эса унинг модуллари: марказий процессор, хотира, диск майдони ва бошқаларни оддий алмаштириш орқали тизимнинг ҳисоблаш имкониятларини ошириш имконини берарди. Ҳар бир фойдаланувчи учун индивидуал файлларга кириш рўйхатлари тизимда маълумот алмашиш учун жуда мослашувчан механизмни тақдим этади, бу ҳам фойдаланувчилар томонидан сақланадиган ва фойдаланиладиган маълумотларнинг тўлиқ махфийлигини кафолатлайди. Шунингдек, Мултиcс тизимида муҳандисларга тизимнинг ҳисоблаш қувватини таҳлил қилиш имконини берадиган бир қатор стандарт механизмлар, шунингдек, операцион тизимнинг ўзини оптималлаштиришни таъминловчи механизмлар тўплами мавжуд.

Жорий этилган ғоялар

[edit | edit source]

Мултиcс файллар (Мултиcс тизимида сегментлар деб аталади) ва ҳисоблаш жараёнлари учун хотира тушунчаларини аниқ ажратиб турадиган бир маромда сақлаш моделини жорий этган биринчи операцион тизимлардан бири эди. Ҳисоблаш жараёнларининг хотираси сегментлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз манзил майдонига эга бўлади. Сегментларни ўқиш ёки ёзиш учун ҳисоблаш жараёни тизимнинг марказий процессорининг кўрсатмаларидан фойдаланган ва операцион тизим ўзгартирилган маълумотларни компютернинг ташқи хотира қурилмасида сақлашнинг барча жараёнларини ўзи бажарган.

Шундай қилиб, Мултиcс бутунлай марказлаштирилган файл тизимини ишлаб чиқди ва амалга оширди, унда физик жиҳатдан ташқи хотиранинг турли жисмий қурилмаларида жойлашган файллар битта марказлаштирилган архивга ёки „дарахтга“ ўхшаш иэрархик тузилишга мантиқий бирлаштирилади, уларнинг оралиқ тугунлари каталоглар деб аталади, „баргларида“ эса файллар жойлашган бўлади. Мултиcс шунингдек, файлларни виртуал хотира сегментларига солиштириш имконини берувчи катта саҳифали сегментли виртуал хотирани ишлаб чиқди ва амалга оширди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, тегишли жараённинг виртуал хотирасида файл очилганда, ташқи хотирада жойлашган файл тўлиқ кўрсатилган сегмент ҳосил қилган (ОС Мултиcс файл тизимида саҳифаланган файллар асосий даражада қўллаб-қувватлайди. Мураккаб ташкилий ишлар учун устқурилма мавжуд). Файл билан кейинги ишлаш виртуал хотирани бошқаришнинг умумий механизмига асосланган эди.

Ушбу ёндашувнинг асосий камчиликларидан бири (асосан тизим ишлаётган компютерларнинг электрон архитектурасидаги фарқлар туфайли пайдо бўлган) сегмент ҳажмини 256 * 1024 32 битли сўзлар билан чеклаш эди, бу 1 мегабайтни англатади. Шунинг учун, белгиланган чегарадан каттароқ файллар билан ишлаш учун бажариладиган дастурларда қўшимча коддан фойдаланиш керак эди. 256 * 1024 32 битли сўзлардан катта бўлган файлларнинг ўзи тизим томонидан бир-бирига уланган бир қатор сегментлар сифатида тақдим этилган. Катта маълумотлар базалари ва катта ҳажмдаги график маълумотлар пайдо бўлишидан олдин, бу файл ҳажми чегараси камдан-кам ҳолларда ошган.

Мултиcс тизимида навбатдаги инновацион ғоя ҳам биринчи марта бажариладиган дастурни код кутубхоналари билан динамик боғлаш (дйнаcим линкинг) амалга оширилди. Динамик боғланиш туфайли бажариладиган жараён тизимдан ўзининг манзил майдонига қўшимча сегментларни, яъни бажариладиган дастур учун фойдали кодни ўз ичига олган сегментларни боғлаш сўровини амалга оширса бўлар эди.

Шундай қилиб, дастурлар алоҳида сегментларда сақланадиган ташқи код кутубхоналаридан автоматик равишда фойдаланиши мумкин эди, шу билан бирга ушбу кутубхоналарда сақланган функсияларга динамик ҳаволалар тузилди. Ташқи бажариладиган кодли динамик ҳавола фақат бир марта, кутубхонадан функсиянинг биринчи чақируви пайтида тузилган ва кейинроқ қайта ишлатилиши мумкин эди. Тизимдаги ҳар бир фойдаланувчи алоҳида жараёнларга эга бўлгани сабабли, фойдаланувчи эҳтиёжларига қараб турли хил ташқи кутубхоналар бир хил дастурга уланиши мумкин эди.

Мултиcс’даги тўғри хавфсизлик созламалари билан бир сегментдаги код бутунлай бошқа жараёнда ишга туширилган маълумотлар тузилмаларига кириши ҳам бирдек муҳим эди. Фойдаланувчи ва индивидуал демон жараёнлари[4] (ёки шунчаки демонлар) ўртасидаги бундай ўзаро таъсир учун фойдаланувчи жараёни ушбу жараён билан боғлиқ код сегментини динамик равишда улаши ва у ерда жойлашган усулларни чақириши вазифа этиб белгиланган эди. Боғланган сегментдаги код тўғридан-тўғри демонда ишлатиладиган маълумотлар тузилмалари билан ишлаши мумкин. Боғланган сегментдан чақирилган код ўз ишини тугатгандан сўнг, ижро чақирилган усулдан нормал қайтиш тартиби орқали фойдаланувчи жараёнига қайтади.

Мултиcс кўп процессорли компютерларда ишлаши мумкин эди, бу аслида энг дастлабки кўп процессорли операцион тизимлардан бири эди.

Мултиcс, шунингдек, дастурлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги алоқа хавфсизлигига эътибор қаратган биринчи тизимлардан бири эди. Бундан ташқари, Мултиcс тизимининг дастлабки версиялари хакерлар томонидан қайта-қайта бузиб кирилганига қарамай, хавфсиз деб ишлаб чиқилган ва жорий қилинган биринчи операцион тизим бўлиши мумкин. Тизимнинг бузилиши хавфсизликни яхшилашга олиб келди, натижада операцион тизимларда хавфсизлик архитектурасига кенг тарқалган ёндашувларни белгилаб берди ва Мултиcс янада хавфсизроқ қилиб тузила бошланди. Тизимга фойдаланувчи имтиёзлари (фойдаланувчининг маълумотлар ва дастурларга кириш ҳуқуқларини аниқлаш)ни ўрнатилган қўллаб-қувватловчи иккинчи авлод электрон ускуналари ўрнатилиши биланоқ Мултиcс тизимини бузиш ҳолати камайди.

Мултиcс биринчилардан бўлиб иэрархик файл тизимини жорий қилди. Файл номлари деярли ихтиёрий узунликда бўлиши ва ҳар қандай белгиларни ўз ичига олиши мумкин. Файл ёки каталог бир нечта номга эга бўлиши мумкин (қисқа ва узун); каталоглар орасидаги белгили боғланишлар (сймлинк) ҳам фойдаланиш учун мавжуд эди.

Шунингдек, Мултиcс биринчи бўлиб тизим ядросидаги ҳар бир ҳисоблаш жараёни учун стеклардан фойдаланишнинг (ҳозирда стандарт этиб белгиланган) ёндашувини, ядро атрофидаги ҳар бир хавфсизлик даражаси учун алоҳида стек билан татбиқ этди.

Мултиcс шунингдек, юқори даражадаги ПЛ/И тилида ёзилган биринчи операцион тизимлардан бири эди (Бундай биринчи тизим Бурроугҳс Б5000 компютерлари учун МCП бўлиб, у Алгол диалектидан фойдаланилган).

Қисқача тарихи

[edit | edit source]

Мултиcс дастлаб 36-битли ГЕ-645 мейнфрейм (супер компютер)лари ва кейинчалик Ҳонейwелл 6180 серияли ЭҲМлар учун ишлаб чиқилган.

Белл Лабс 1969-йилда лойиҳадан воз кечди. Ушбу компанияда Мултиcсъни ишлаб чиққан бир қанча одамлар УНИХъни тузишга ўтдилар. Кейинчалик тузилган УНИХ тизими Мултиcс тизими билан ташқи ўхшашликлари, жумладан ишлатиладиган буйруқлар номлари деярли бир хил эди. Бироқ, УНИХ дизайн фалсафаси бутунлай бошқача бўлиб, имкон қадар кичик ва иложи борича содда тизим тузишга қаратилган эди, бу унинг Мултиcс тизимидан асосий фарқи эди.

„УНИХ“ номи (дастлаб „Униcс“ эди) „Мултиcс“дан олинган. УНИХъдаги У ҳарфи „Униплехед“ (бир бўғинли) деган маънони англатади, бу Мултиcсънинг асосий номи бўлган „Мултиплехед“ (мураккаб)дан фарқли ўлароқ, УНИХ яратувчиларнинг Мултиcсънинг мураккабликларидан узоқлашишга, оддийроқ ва кўпроқ нарсани ишлаб чиқишга уринишини таъкидлаш учун шундай номланган эди.

Ҳонейwелл ГЕънинг компютер бўлинмасини сотиб олди ва 1985-йилгача Мултиcс тизимини ривожлантиришни давом эттирди. Университет, саноат ва давлат ҳисоблаш марказларига 80 га яқин кўп миллионли қурилмалар етказиб берилди.

Шунингдек, 1980-йиллар бошида Мултиcс Франсиянинг бир қанча университетлардаги компютерларда ўрнатилди.

Ҳонейwелл Мултиcсъни қўллаб-қувватлашни тугатгандан сўнг, фойдаланувчилар бошқа тизимларга, жумладан УНИХ тизимларига ўтишди.

Охирги Мултиcс ўрнатилган ЭҲМ 2000-йил 31-октябрда Канада Мудофаа вазирлигида тўхтатилган.

2007-йилда Мултиcс учун манба коди ва ҳужжатлари БУЛЛ томонидан Массачусец технология институтига топширилди ва МИТ веб-сайтида эълон қилинди.

Муаллифлари

[edit | edit source]
  • Фернандо Корбато — МИТъда ишлаган вақтда Мултиcс лойиҳаси раҳбари;
  • Виктор Висоцкий — БЕСЙС лойиҳасининг етакчиларидан бири, собиқ Мултиcс лойиҳаси масъули;
  • Луи Пусен — Мултиcс тизимининг буйруқлар тилига қобиқ атамасини киритган дастурчи.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. https://www.multicians.org/
  2. (унспеcифиэд титле)
  3. Мйтҳс абоут Мултиcс
  4. Операцион тизимлардаги компютер дастури бўлиб, тизимнинг ўзи томонидан автоматик ишга туширилади ва фойдаланувчининг бевосита аралашувисиз фонда ишлайди.

Ҳаволалар

[edit | edit source]