Jump to content

Муаллифлик ҳуқуқи

From Vikipediya
Муаллифлик ҳуқуқи белгиси

Муаллифлик ҳуқуқи (ингл. cопйригҳт) ғоя (фикр) ёки маълумотнинг маълум бир кўринишдаги ифодаланишини тартибга солувчи эксклузив ҳуқуқлар мажмуидир. Умумий қилиб айтганда, сўзма-сўз „кўчириш (нусха олиш)га бўлган ҳуқуқ“дир. Асосан, бу ҳуқуқлар чекланган муддатли бўлади. Муаллифлик ҳуқуқи белгиси © бўлиб, баъзи бир юрисдиксияларда қўшимча равишда (c) ёки (C) билан ҳам ифодаланиши мумкин.

Муаллифлик ҳуқуқи „асарларнинг“ кенг турдаги креатив, интеллектуал, артистик шаклларида намоён бўлиши мумкин. Ушбулар қаторига ше'рлар, тезислар, саҳна асарлари ва бошқа адабиёт асарлари, филмлар. хореографик асарлар (рақс, балет), мусиқий композициялар, аудио ёзувлари, расмлар, чизмалар, скулптуралар, фоторасмлар, ЭҲМ дастурлари, радио ва теле ко'рсатувлари ва баъзи юрисдиксияларда саноат дизайни киради. Дизайн ёки саноат дизайни баъзи юрисдиксияларда уларни тартибга солувчи алоҳида қонунчилик ёки умумий қонунчиликка эга бўлиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи интеллектуал мулк ҳуқуқи тизимига кирувчи ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи фақат фикр ёки маълумотнинг „материал(моддий)“ ифодаланган шаклини қоплайди. У муаллифлик ҳуқуқи асарида мужассамланган ёки унга асос бўлган ҳақиқий фикр, г'оя, консепсия, фактлар, ё'налиш (стил') ёки қоида (теҳника)ни ҳимойламайди ва ҳимоялашга қаратилмаган ҳам. Масалан, Диснейнинг машҳур Чип ва Дейл мултфилмидаги образ, дейлик Чип муаллифлик ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинган. Лекин, бу ҳимоя айнан ўша мултфилмдаги Чипнинг қиёфа, мимика, кийинишига нисбатан бўлиб, истаган бошқа бир инсоннинг олмаҳон персонажи асосида мултқаҳрамон яратишдан чеклаб қўймайди. Баъзи юрисдиксияларда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган асарларнинг изоҳли ёки сатирик қилиб қайта ишланишига рухсат берилади. Муаллифлик ҳуқуқлари баъзи мамлакатларда Берн Конвенцияси каби халқаро шартномалар билан стандартлаштирилган бўлиб, Европа Иттифоқи ҳамда Жаҳон Савдо Ташкилоти каби халқаро ташкилотлар аъзоларидан талаб қилинади.

Тарихи

[edit | edit source]

Муаллифлик ҳуқуқи босма машина ишлаб чиқилиб, жамоат орасида кўпроқ ўқий оладиган инсонлар кўпаймагунича пайдо бўлмаган. Ҳуқуқий консепция сифатида муаллифлик ҳуқуқи тарихи ўн саккизинчи асрда босмахоналар оф Анне) энг дастлабки ҳақиқий муаллифлик ҳуқуқи қонуни бўлиб, босмахоналарга маълум муддатга ҳуқуқлар берган. Муаллифлик ҳуқуқи китоб ва хариталар нашр этилишини тартибга солувчи ҳуқуқий консепциядан ҳозирги кунга келиб деярли ҳар бир замонавий соҳада ўз таъсирини ўтказа оладиган ҳуқуқ соҳасига айланди. монополия]]сига қарши Британияда бўлиб ўтган ҳаракатга бориб тақалади. Англия қироли Чарлз ИИ тартибга солинмаган китоб нусха қилинишидан ҳавотирга тушиб, ўз қироллик кучидан фойдаланиб 1662 йилда Лицензиялаш Қонуни (Лиcенсинг Аcт) кучга киритади. Анна Қонуни (Тҳе Статуте оф Анне) энг дастлабки ҳақиқий муаллифлик ҳуқуқи қонуни бўлиб, босмаҳоналарга маълум муддатга ҳуқуқлар берган. Муаллифлик ҳуқуқи китоб ва хариталар нашр этилишини тартибга солифлик ҳуқуқи [лувчи ҳуқуқий консепциядан ҳозирги кунга келиб деярли ҳар бир замонавий соҳада ўз таъсирини ўтказа оладиган ҳуқуқ соҳасига айланди.

Берн Конвенсияси

[edit | edit source]

1886 йилги Берн Конвенсияси дастлаб суверен миллатлар орасида ўзаро муаллифлик ҳуқуқларини тан олиш учун пайдо бўлган эди. Берн Конвенсиясига кўра, кретив асарлар тан олиниши ёки эълон қилиниши шарт эмас, чунки, улар пайдо бўлиши билан автоматик тарзда муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси остига ўтишади. Муаллиф Берн Конвенсиясига а'зо давлатлар миқёсида ўз муаллифлик ҳуқуқлари учун рўйҳатдан ўтишига ҳожат йўқ. Унинг асари бирор бир моддий манбада муҳрланган (қоғозга, дискка, тошга, расмга ва ҳ.кларга ёзилган/олинган) экан, муаллиф ўз асари ва ундан яратиладиган барча асарларга (деривативе wоркс) автоматик тарзда ҳуқуқларга эга бўлади. Бу ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи муддатининг тугаши ёки муаллифнинг ўз розилигига кўра ўзгартилиши, тугатилиши мумкин. Берн Конвенсиясининг қабул қилиниши яна, чет эл муаллифларининг маҳаллий муаллифлар билан ўзаро тенг ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси Берн Конвенсиясини 2005 йил 19-апрелда имзолади. Бирлашган Қироллик Конвенсияни 1887 йилда имзолаган бўлсада, унинг кучга киритилиши 1988 йилда, деярли юз йил ўтгач Муаллифлар ҳуқуқи, Дизайн ва Патент Қонуни (Cопйригҳт, Десигнс анд Патенц Аcт оф 1988) нинг қабул қилиниши билан бирга амалга ошди. АҚСҲ Конвенсияни 1989 йилда имзолади. Берн Конвенсияси қоидаларининг Жаҳон Савдо Ташкилотининг ТРИПС шартномасига инкорпорация қилинганлиги уни амалда бутун дунё бўйлаб кенг тарқалишига олиб келди.

Муаллифлик ҳуқуқларини пайдо бўлиши ва уларнинг ҳимояси

[edit | edit source]

Одатда, муаллифлик ҳуқуқига даъво қилиш учун асар баъзи минимал оригиналлик талабларига жавоб бериши керак ва ушбу ҳуқуқ маълум вақт ўтгач йўқолади. Ҳар хил давлатлар турли талаблар қўйсада, умуман олганда талаблар жудаям кам: Бирлашган Қиролликда асарга озгина „қобилият, иш кучи ва қарор“ сарфланган бўлиши керак.

ЎзМЕда

[edit | edit source]

Муаллифлик ҳуқуқи — кенг маънода — фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, фойдаланиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси; фуқаролик ҳуқуқининг бир бўлими. Тор маънода — асар муаллифига тегишли бўлган ва қонунларда мустаҳкамланиб қўйилган шахсий ва мулкий ҳуқуқлар тизимини ташкил этади. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича муносабатлар ҳар бир давлатга хос қонунлар ва халқаро конвенсиялар билан тартибга солинади.

Муаллифлик ҳуқуқи бўйича 1952-йилги Жаҳон (Женева) конвенсияси ҳамда адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн конвенсияси (1886) мавжуд. Берн конвенсияси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қатъий тизимини ўзида ифодалайди. Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқининг асосий нормалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (1041—1073-моддалар) ва „Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги“ Ўзбекистон Республикаси қонуни (1996-йил 30-август) да белгиланган.

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадрқиммати, шунингдек, ифодалаш усули (қўлёзма, тасвир, аудиовидео ёзув, хайкал ва ҳоказо)дан қати назар, татбиқ этилади. Барча турдаги компютерлар учун дастурлар ва маълумотлар базалари ҳам Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади. Муаллиф ўз асарига нисбатан қуйидаги шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга: муаллиф сифатида эътироф этилиши ҳуқуқи; асарни ўз исми, тахаллуси ёки аноним тарзда эълон қилиш ҳуқуқи; асар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ; асардан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш ҳуқуқи; асарни эълон қилиш ҳуқуқи; асардан фойдаланилганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи; асарни тасарруф қилиш ҳуқуқи. Асардан муаллиф ёки унинг меросхўри билан муаллифлик шартномаси тузиш орқалигина фойдаланиш мумкин. Чоп этилган бегона асардан муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда шахсий мақсадларда фойдаланишга, башарти бунда асардан нормал фойдаланишга зиён етмайдиган ва муаллифнинг қонуний манфа-атларига путур етмайдиган бўлса, йўл қўйилади. Асардан муаллифнинг исм-шарифини ва олинган манбани кўрсатган ҳолда ҳамда асардан нормал фойдаланишга зарар етказмаслик ва муаллифнинг қонуний манфаатларини камситмаслик шарти билан илмий тадқиқотларда, таълим ва ўқув нашрларида, ахборот мақсадларида қисман ёки тўлиқ такрорлашга рухсат берилади. Асарга бўлган Муаллифлик ҳуқуқи у яратилган пайтдан бошлаб амал қилади. Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейинги йилнинг 1 январдан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Муаллиф вафотидан кейинги Муаллифлик ҳуқуқи унинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан 2-шахсга ўтади. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин асар ижтимоий бойликка айланади, яъни ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланишга ҳакли. Муаллифлик шахсий номулкий ҳуқуклари муддациз амал қилади.

Муаллифлик ҳуқуқи бузилган тақдирда у суд орқали ҳимоя қилинади. Муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг кенг тарқалган турларига плагиат (кўчирмачилик, маданий ўғирлик), асардан муаллиф рухсатисиз тижорат мақсадларида фойдаланиш (маданий қароқчилик) киради. Бундай ҳолларда ҳуқуқбузар муаллиф ҳуқукларини тиклаши, унга етказилган зарарларни тўлаши лозим. Муаллифлик ҳуқуқини бузишга қаратилган воситалар (асарнинг контрафакт нусхалари) йўққилибташланади. Муаллифлик ҳуқуқи эгаси ўзига тегишли хуқукларни ўз хоҳишига кўра шахсан амалга оширишга ҳақлидир. Ҳукуқ эгасидан бошқа шахслар Муаллифлик ҳуқуқиларини фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан ва у берган ваколатлар доирасида бошқаришлари мумкин (мас, ишончнома орқали). Муаллифлик ҳуқуқи эгалари ўз зиммасига Муаллифлик ҳуқуқиларини бошқариш юклатиладиган ташкилотларни тузишлари мумкин. Муаллифнинг ўз асарига нисбатан мутлақ ҳуқуқлари (мулкий ҳуқуклар) тижорат муомаласида ҳаракатда бўлиши, ҳақ эвазига бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши, ҳадя қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида Муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштирганлик, ҳаммуаллифликка мажбур этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган (яна қаранг Интеллектуал мулк ҳуқуқи). Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза этишни ташкилийҳуқуқий таъминлаш, бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги фаолият кўрсатади.

Адабиёт:

Тошеъ Б., Муаллифлик ҳуқуқи, Т., 2002;
Насриев И. Муаллифлик ҳуқуқи мазмуни ва шахсий номулкий хуқукдар ҳимояси, Т., 2003.

Омон Оқюлов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил