Jump to content

Мовут

From Vikipediya

Мовут — жун толалардан ва уларга бошқа толалар аралаштириб тўқиладиган жун ёки ярим жун газлама. Майин ва дағал хиллари бўлади. Майин мовут майин ва ярим дағал толалардан, дағал мовут дағал толалардан тайёрланади. Мовут тайёрлаш учун толалар махсус машиналарда бевосита кигизга ўхшатиб босилади ёки олдин тўқув дастгоҳида хом газлама тўқиб олиб, уни машина валлари орасидан ўтказиб зичланади. Хом газлама тўқиш учун тўқувчилик усулларининг асосийлари —гарнитура, саржа ва сатин ўрилишлар қўлланади. Мовут, асосан, шинеллар, палтолар ва бошқа тикиш учун ишлатилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил