Jump to content

Мамука Бахтадзе

From Vikipediya
Мамука Бахтадзе
მამუკა ბახტაძე
 13-Грузия Бош вазири
 
Мансаб даври
2018-йил 20-июн – 2019-йил 5-сентябр
Президент Георгий Маргвелашвили
Саломе Зурабишвили
Ўтмишдоши Георгий Квирикашвили
Вориси Георгий Гахария
 17-Грузия Молия вазири
 
Мансаб даври
2017-йил 13-ноябр – 2018-йил 13-июн
Президент Георгий Маргвелашвили
Ўтмишдоши Дмитрий Кумсишвили
Вориси Николоз Гагуа
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 9-июн, 1982-йил (42 йил аввал) (1982-06-09)
Тбилиси, Грузия ССР, СССР байроғи СССР
Сиёсий партияси Грузия орзуси — Демократик Грузия
Турмуш ўртоғи йўқ
Таълим Москва Давлат университети
Тбилиси Давлат университети
Илмий унвони Техника фанлари доктори
Имзоси

Мамука Бахтадзе (грузинча: მამუკა ბახტაძე) — Грузия сиёсат ва давлат арбоби. Грузия Бош вазири (2018—2019). Грузия Молия вазири (2017—2018).

Ҳаёти

[edit | edit source]

Мамука Бахтадзе 1982-йил 9-июнда Тбилисида туғилган. Тбилиси давлат университетининг микроиқтисодиёт ва менежмент факултетини ва Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг магистратурасини тамомлаган. Техника фанлари доктори. Тўрт йил давомида у „Грузия темир йўллари“ ЙАЖ ни бошқарган.

2017-йил 13-ноябрдан Грузия Молия вазири. 2018-йил 13-июн куни Бош вазир Георгий Квирикашвили истеъфога чиқди. 2018-йил 14-июн куни ҳукмрон „Грузия орзуси“ партияси Вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимига Бахтадзе номзодини илгари сурди. 2018-йил 20-июн куни Грузия парламенти депутатлари Кутаисидаги навбатдан ташқари йиғилишда Бахтадзе ва у тақдим этган ҳукумат таркибини тасдиқладилар. Тасдиқланган ҳукумат аъзоларининг аксарияти собиқ Вазирлар маҳкамаси аъзолари эди. Бахтадзе таълимга сармоя киритиш, шунингдек, Европа интеграцияси, инновацион иқтисодиётни барпо этиш ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилишни ҳукумат раиси сифатидаги асосий устувор йўналишлар деб атади.

Бахтадзенинг биринчи хорижий ташрифи 2018-йил июл ойида Брюсселга бўлган[1], у Европа расмийлари билан учрашувларда Грузия Европа Иттифоқига бўлган интилишларига содиқ қолишини тасдиқлаган. 2018-йил сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясига қилган мурожаатида Бахтадзе Россиянинг сепаратистик Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳарбий иштирокини давом эттираётганини қоралади ва бу тузилмалар томонидан таклиф этилаётган Грузиянинг янги тинчлик ташаббусларини баён қилди[2].

Бахтадзе 2018-йилда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг турли режаларини[3], жумладан, таълим тизими ва яшил иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган, тоза транспорт сиёсатини эълон қилди. У Саломе Зурабишвилининг Грузия президентлигига номзоди учун сайловолди ташвиқотини олиб борди ва унинг 2018-йил ноябрида сайланишини „демократия ғалабаси“ деб баҳолади[4].

2019-йил 2-сентябрда Бахтадзе Бош вазирликдан истеъфога чиқди. Фаcебоокда эълон қилган мактубида у „Нафақага кетишга қарор қилдим, чунки мен ўз вазифамни бажарганимга ишонаман“, деб таъкидлаган[5]. Эртаси куни ҳукмрон партия ички ишлар вазири Георгий Гахарияни Бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатди[6].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „ПМ Бакҳтадзе: Георгиа Фирм он ЭУ Интегратион Патҳ“. Cивил Георгиа (20-июл 2018-йил). 14-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2019-йил.
  2. „Ин УНГА Спеэч, ПМ Бакҳтадзе Спеакс оф Руссиан Оccупатион, Энгагемент wитҳ Абкҳаз, С.Оссетианс“. Cивил Георгиа (28-сентабр 2018-йил). 28-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2019-йил.
  3. „ПМ Бакҳтадзе Пресенц Эдуcатион Реформ План“. Cивил Георгиа (14-сентабр 2018-йил). 28-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2019-йил.
  4. „ПМ Бакҳтадзе Сайс Пресидентиал Элеcтион ‘Виcторй фор Демоcраcй’“. Cивил Георгиа (30-ноябр 2018-йил). 29-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2019-йил.
  5. „Георгиан Приме Министер Ресигнс, Сайс Ҳе Ҳас 'Фулфиллед Миссион'“. РФЕ/РЛ (2-сентабр 2019-йил). 23-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2019-йил.
  6. „«Принципиально ситуация не изменилась»: премьер-министр Грузии объявил об отставке“ (русча). РТ на русском. 3-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентабр 2019-йил.