Jump to content

Лезгинлар

From Vikipediya

Лезгинлар (ўзларини лезгияр деб аташади) — халқ. Доғистонда (204 минг киши), Озарбайжонда (171 минг киши), Россия Федерациясида (260 минг киши), Қозоғистонда (14 минг киши), Туркманистонда (10 минг киши) яшайди. Умумий сони тахминан 470 минг киши (1990- йиллар ўрталари). Доғистоннинг тоғлик аҳолисини адабиётларда 19-аср ва 20-аср бошларида Л. деб аташган Лезгин тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар, шиалар ҳам бор. Л., асосан, деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик (гилам тўқиш, ёғоч, темир ва чармга ишлов бериш) ва кулоллик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил