Jump to content

Лáсзлó Бíрó

From Vikipediya

Лáсзлó Жóзсеф Бíрó (1899-йил 29-сентябр, Будапешт – 1985-йил 24-октябр, Буэнос Айрес) биринчи муваффақиятли замонавий шарикли ручкани патентлаган. Биринчи шарикли ручка тахминан 50 йил олдин Жон Ж. Лоуд томонидан ихтиро қилинган, аммо бу муваффақиятга эришмаган.

Лáсзлó Бíрó
Лáсзлó Жóзсеф Счwеигер

1978-йилда тушган су'рати
Таваллуди

1899-йил 29-сентябр
Будапешт,

Австрия
Вафоти

1985-йил 24-октайбр (86 ёш)
Буэнос Айрес,

Аргентина
Фуқаролиги

австриялик,

аргентиналик
Машҳур ишлари бирнчи замонавий шарикли ручка ихтирочиси
Турмуш ўртоғи Элса Счиcк

Ҳаёти

[edit | edit source]

Бíро 1899-йилда Австрия-Венгрия империяси таркибидаги Венгрия Қироллигининг[1] Будапешт шаҳрида яҳудий оиласида туғилган. Унинг отаси Мóзес Мáтйáс Счwеигер[2] ва онаси Жанка нéэ Уллманн[3] бўлган. Мактабни тугатгач, Венгрияда журналист сифатида иш бошлаган.

Ихтироси

[edit | edit source]
Биринчи замонавий шарикли ручканинг расми

Бíро журналист сифатида ишлаётган пайтда, газета чоп этишда ишлатиладиган сиёҳ тез қуриб, қоғоз қуруқ ва доғли ҳолида қолиб кетишини пайқаган, ва буни олдини олиш учун ручкани такомиллаштиришга ҳаракат қилган. Унинг биринчи такомиллаштирилган шарикли ручкаси 1931-йилда Будапешт халқаро ярмаркасида тақдим этилган[1]. Кимёгар акаси Гйöргй[4][5] билан ишлаган ҳолда, эркин айланадиган металл шарикчадан иборат янги учни ишлаб чиқган ва у айланганда картриждан сиёҳни олиб, сўнгра қоғозга ёзган. Бíро ихтиросини 1938-йилда Парижда патентлаган.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Бíро 1943-йилда акаси билан нацислардан қочиб, Аргентинага кўчиб ўтган. 1943-йил 17-июнда улар АҚШда 2 390 636 дона шарикли ручка ишлаб чиқарганлар. Аргентинада бундай турдаги шарикли ручкалар бироме[6] номи билан танилган, бу ака-укаларнинг фамилияси ва уларнинг бизнес шериги Хуан Хорхе Мейне фамилиясининг фамилиясидан олинган. Ушбу янги дизайн Буюк Британияда Қироллик ҳаво кучлари экипажига етказиб бериш учун лицензияланган эди[7].

Мероси

[edit | edit source]

Лáсзлó Бíрó 1985-йилда Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида вафот этган[8].

Бíронинг туғилган куни яъни 29-сентябрда Аргентина ихтирочилар куни сифатида нишонланади.

Шарикли ручка кўплаб мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия, Ирландия, Австралия ва Италияда биро деб номланади[9][10]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 „"Голйó а толлбан – мегемлéкезéс Бíрó Лáсзлó Жóзсефрőл". Ҳунгариан Патент Оффиcе (ин Ҳунгариан).“.
  2. „"Лáсзлó Бíрó". 29 Септембер 1899.“.
  3. „"Жанка Улманн". 1873.“.
  4. „392,046 Пен Оcт 1888“.
  5. „Стойлес, Пенниэ; Петер Пентланд (2006). Тҳе А то З оф Инвентионс анд Инвенторс. 케“.
  6. „"УС2390636 "Wритинг Инструмент"“.
  7. „Беван, Роб; Wригҳт, Тим (2005). Унлеаш ёур cреативитй: Стратегиэс фор инстант cреативитй. Охфорд: Инфините Идеас. пп. 82–83“.
  8. „"Лаwренcе Жоурнал-Wорлд - Гоогле Неwс Арчиве Сеарч". неwс.гоогле.cом.“.
  9. „"Ладислао Жосé Биро'с 117тҳ биртҳдай". Ретриэвед 2016-09-29.“.
  10. „"Биро нелл'Энcиcлопедиа Треccани" (ин Италиан).“.