Jump to content

Комета

From Vikipediya
Ҳале-Бопп кометаси (1997-йил, март)
Ҳале-Бопп кометаси (1997-йил, март)

Кометалар (юнон. кометес — узун сочли; белгиси: ☄) — Қуёш тизимига кирадиган кичик осмон жисмлари. Кометаларнинг Қуёш атрофидаги ҳаракат йўллари (орбиталари) кичик сайёраларникига қараганда анча чўзиқ бўлгани учун Қуёшга яқинлашгандагина кўринади. Аввал улар осмонда хира оқ туман нуқталарга ўхшаб кўриниб, кейин Қуёшга яқинлашгани сари унинг таъсирида „дум“ чиқаради (баъзан бир неча „дум“ чиқариши ҳам мумкин). Одатда, Кометаларнинг думлари Қуёшга нисбатан қарама-қарши йўналган бўлади. Ҳар йили 5-10 та комета кашф этилади.

Кометалар (юн. кометес — узун сочли) — Қуёш системасига кирадиган кичик осмон жисмлари. К.нинг Қуёш атрофидаги ҳаракат йўллари (орбиталари) кичик сайёраларникига Қараганда анча чўзиқ бўлгани учун Қуёшга яқинлашгандагина кўринади. Аввал улар осмонда хира оқ туман нуқталарга ўхшаб кўриниб, кейин Қуёшга яқинлашгани сари унинг таъсирида "дум" чиқаради (баъзан бир неча "дум" чиқариши қам мумкин). Одатда, К.нинг думлари Қуёшга нисбатан қарама-қарши йўналган бўлади. Ҳар йили 5—10 та комета кашф этилади. Қуёш атрофида айланиш даврлари уларнинг орбиталари чўзиклигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун уларнинг Қуёшга яқинлашиши бир неча йилдан минг ва ундан ҳам ортиқ йилда тўғри келиши мумкин. К.нинг орбита текисликлари фазода ихтиёрий равишда жойлашган бўлиб, вақт ўтиши билан катта сайёралар таъсирида ўз вазиятларини ўзгартиради. К. яқинлашган сари уларнинг орбитадаги тезлиги ортиб (500 км/с гача) боради. Перигелий нуқтасидан ўтгач, бу тезлик яна камая боради. Шундай катта тезликка эга бўлган К.дан баъзилари сайёралар билан тўқнашиши ҳам мумкин. Масалан, Ой сиртидаги кратерларнинг келиб чиқишида К.нинг ҳам "хизмати" бор. К. бош ва дум қисмларга ажратилиб текширилади. К. ҳали Қуёшдан узоқда бўлганда унинг сув, оғир элементлар, газ-чанглардан ташкил топган мўзлаган ядро қисмигина кузатилади. К. билан Қуёш орасидаги масофа 3—5 астрономик бирликка (а. б.) тенглашганда Қуёш нурлари таъсирида ядро ўзидан енгил газ ва чанг зарраларини чиқара бошлайди. Бу зарралар ядро атрофида туман қобиқ — кома ҳосил қилади. Ана шу ядро билан қобиқ бирга К.нинг "боши"ни ташкил этади. К. ядроларининг диаметри, одатда, 0,5—20 км, массаси 10"—10" кг бўлади. К. билан Қуёш орасидаги масофа кескин қисқарганда Қуёш нурларининг итариш кучлари енгил чанг ва бошқа элементларни К.дан ташқарига чиқиб кетишга мажбур этади ва К.да дум ҳосил бўлади. Ҳамма К.да ҳам дум бўлавермайди. Дум бўлишбўлмаслиги К.нинг Қуёшдан узоқяқинлигига, массаларига, об-ҳавонинг тиниқлиги ва бошқаларга боғлиқ. К. чанг боши (диаметри) бир неча минг км.дан 1–2 км.гача, думи эса баъзан бир неча ўн миллион км.гача чўзилган бўлиши мумкин. К. думларининг кўринишига қараб уларни 3 турга ажратиш қабул қилинган: Қуёшдан қарама-қарши томонга тўғри йўналган думлар И турга; К.нинг орбитал қаракатлари йўналишига тескари томонга анча бурилган думлар ИИ турга; қисқа, деярли тўғри ва орбитал ҳаракат йўналишига бир оз тескари бурилган думлар ИИИ турга киради. И турдаги думлар плазмалардан ташкил топган бўлиб, Қуёш шамоли таъсирида секундига ўнлаб ва юзлаб км тезликда К. ядросини тарк этади. ИИ ва ИИИ турдаги думлар чанг ва зарралардан ташкил топган. К.лар спектрларини текшириш уларнинг ядроларини жуда майда қаттиқ моддалар — темир, калсий, никел, натрий, магний, кремний, марганец ва мўзлаган турли газлар (СН4, НҲ4, Н2О, СО2) аралашмасидан иборатлигини кўрсатади. К.ларнинг келиб чиқиши ҳақидаги кўплаб назариялар ичида ҳрзир қабул қилинган назарияга мувофиқ, улар Қуёш системасидаги сайёраларнинг ҳосил бўлиши даврида газ-чанг қолдиқларидан пайдо бўлган. Ҳозиргача мингдан ортиқ К. қайд қилинган, баъзилари бир неча марталаб кузатилади (2002).

Энг машҳур даврий К. — Галлей кометаси (даври Р=76 йил), Энке кометаси (Р=3,3 йил), Швассман — Вахман кометаси (комета орбитаси Юпитер ва Сатурн орбиталари орасида жойлашган). Галлей кометаси 1986-йил перигелий орқали ўтганда собиқ Иттифоқ, ғарбий Европа ва япон космик аппаратлари ёрдамида тадқиқ қилинган. К. табиатини яхшироқ ўрганиш учун уни моделлаштиришга доир лаб. тажрибаларидан фойдаланилади. Геофизик ракеталар ва космик зондлар ёрдамида бир неча юздан бир неча ўн минг км баландликда ишқорий металлар буғидан сунъий булутлар — сунъий К. ҳосил қилинган. Улар очиқ космосда К.ни моделлаш учун негиз яратди. К.нинг Қуёшга навбатдаги яқинлашишида бирон бир даврий кометага космик зонд чиқариб, унинг таркиби, магнит майдонлари ва бошқа физик хусусиятлари тўғрисидаги бевосита маълумотлар олиш режалаштирилган кометаларни олдинги одамлар думли юлдузлар деб ҳам аташган[1].

Яна қ.

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Абдусалом Латипов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил